МАДИНА ТЎХТАЕВА

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

(1948)

 

 

 

 

 Мадина Тўхтаева 1948 йили Термиз шаҳрида таваллуд топди. У ўрта мактабни битириб Тошкент Давлат Санъат институтига ўқишга кириб таҳсил олди. Мадина Тўхтаева 1969 йил “Ёш гвардия” театрига  ишга кирди ва шу кунгача шу даргоҳда фаол ишлаб келмоқда. Унинг биринчи ўйнаган роли ёзувчи Шухрат домланинг “Беш кунлик куёв” спектаклида Ўлмасхон роли эди. Мадина Тўхтаева 39 йилдан бери шу теарт саҳнасида 100 дан ортиқ турли туман образлар яратди. Жумладан:

1.      М. Байжиев. “Дуэл” да ҳамшира

2.      А. Ибрагимов. “Биринчи бўса” да Феруза

3.      Сидқий. “Нон, қон, инсон” да Сафсаншум қадам

4.      С. Тилла. “Ойдин”да Ойдин

5.      Ё. Сарова. “Номзодлар”да Муҳаббат Собировна

6.      М. Хайруллаев. “Тинмасин соз”да Ойжамол

7.      Островский. “Қачонгача мой ейсан” да Агнил

8.      Э. Хушвақтов. “Эски муҳаббат” да Келин

9.      Мухаммаджонов. “Ҳаёт барибир гўзал” да Қайнона

10.  А. Қаҳҳор. “Аяжонларим” да Шакархол ва хоказо.

 

2000 йил театр саҳнасидаги фаолияти учун Мадина Тўхтаева Хукуматимиз томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди.