Абдуғафур Расулов

 

 

 

 

 

 

 

ОЛИМНИНГ ОЛАМИ

Ҳар гал Қамчиқ довонидан ўтаётганимда нимагадир Меҳри холанинг "Тоғдан эҳтиёт бўлиб ўтгин" деган сўзлари қулоғим остида такрорланадиган бўлиб қолди. Бу сўзларни севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" қиссасида ўқиган эдим. Мен бу аёлни умримда кўрмаганман. Лекин шаҳри азим Тошкентнинг Дўмбиравот маҳалласидаги Меҳри хола яшаб ўтган хонадонда бир неча бор меҳмон бўлиш менга насиб этди. Чунки бу аёлнинг ўғиллари Ўзбекистон Миллий университетининг профессори, таниқли адабиётшунос олим, устозимиз ва қадрдон домламиз Абдуғафур Расулов бўладилар. Мен ҳам буни кейинчалик билдим. Қачонки, домланинг Ўткир Ҳошимов ҳақидаги "Ардоқли адиб" портрет китобини ўқиганимдан сўнг. "Қиссада менинг онамга бағишланган "Ҳавас" ҳикояси бор, -деб ёзади муаллиф. — Эсимда, "Ҳавас"ни Ўткиржон ҳеч нарса бўлмагандай, навбатдаги ҳикоядай ўқий бошлади. Мен яп-янги "Москвич"имни, ўғилларимни танидим. Онамнинг кўзлари бир йилдан ортиқроқ вақт ёруғ дунёни кўрмай қолди. Машхур доктор, ажойиб инсон Муҳаммаджон Комиловга операция қилдириб, кўзларини очтириб олдик. Ҳикояда бу воқеалар бор эди. Ҳамманинг онаси меҳрибон. Аммо мен онамнинг ёлғиз ўғиллари эдим.

- Ўткиржон, - дедим "Ҳавас"ни тинглаб бўлгач. - Онани, сайёҳ дўстингизни, унинг "шпана" ўғилларини танидим. Майли, уларнинг номлари "тўқима" бўла қолсин. Сиздан илтимос ойимни ўз номлари билан ёзсангиз. Мехри хола деб атасангиз, бир хотира бўлиб қоларди-да, қолаверса, Пошша холам билан ойим ниҳоятда аҳил, дардкаш эдилар.

"Дунёнинг ишлари" ёзилиб бўлинганидан бир неча йил ўтгач, менинг онам - Меҳри хола ҳам вафот этдилар. Қачонки "Ҳавас"ни ўқисам, онамнинг "хол - хол доғ босган қўлларини" силаб сийпагим, кўзларимга суртгим келади".

Бу сатрларни ўқиб "Дунёнинг ишлари"ни яна бир бор қўлга ол-дим. "Ҳавас"ни ўқидим. Ҳақиқатан ҳам Меҳри холанинг фарзандига бўлган оналик меҳр - муҳаббати жуда таъсирли берилган экан. Менинг диққатимни тортган яна бир жойи ҳикоянинг охиридаги ёзувчининг юрак-юрагидан тўкилган қуйидаги сўзлари бўлди:

"Сенга қанчалик хавас қилаётганимни билсанг эди!"

Ҳа, онаси тирик фарзандларга ким ҳавас қилмайди. Лекин ахлоқ-одоби билан, юксак инсоний фазилатлари билан, тинимсиз меҳнат машаққатлари туфайли эришган ютуқлари билан, эл-юртга қилаётган хизматлари билан ҳавас қилгулик инсон даражасига етишдек бахтга ҳар ким ҳам сазовор бўлолмайди. Истеъдодли олим Абдуғафур Расулов мана шундай даражага етишган бахтли инсонлардан биридир.

Менинг домлага бўлган диққат-эътиборим, қолаверса, ҳурматим китобдан бошланган эди. Эсимда, 1978 йил. Эндигина Тошкент Давлат университетига қабул қилинган пайтларим. Сентябрь ойидаёқ пойтахт вилояти хўжаликларига меваларни йиғиштириб олишда ёрдам бериш учун юборилдик. Ўшанда, Ғазалкентдан Абдуғафур Расуловнинг «Янги замон – янги қахрамон» китобини олдим. Тоғ ён бағирларидаги бу сўлим гўшанинг сокин оқшомларида китобни ўқиб чикдим. Ўқиб чиқдиму юрагимга тоғнинг мусаффо ҳавосидай покиза туйғулар кириб келгандай бўлди. Адабиёт ҳаётнинг гўзал фалсафаси эканлигини ҳис қилдим. Китоб «Келажак масъулияти» номли мақбла билан бошланган. Абдулла Ориповнинг "Йироқ авлодларга бизлар-дан аммо Қай бир хислатимиз қоларкин, ажаб?» шеърий сатрлари эпиграф қилиб олинган. Бу бежиз эмас, албатта. Мақола ҳам мана шу рухда бошланади: «Кўхна тарихнинг вақт ўлчагичи инсон умрини эҳтимол лаҳзаларга тенг деб топар. Тарих одимида лаҳзалару инсон туганмас бойлик бўлган умрнинг фавқулодда катта маъноси, кўриниши бор. Инсон умрга замону маконни жо қилмоқчи, унинг ҳар онини мазмун билан безаб, мақсад билан ёритмоқчи бўлади. Умр мазмуни деганда аждодлар олдидаги қарзу авлодлар қаршисидаги бурч тушунилади. Унинг мақсади ҳақида ўйлаганда инсониятнинг эрк, бахт ҳақидаги асрий орзулари хотирга келади». Ўшанда мен - ёш талаба, балки бу сўзларнинг мағзини чақиб кўрмагандирман. Лекин бир нарсани очиқ айта оламанки, бадиий асарни юрак билан қабул қилиб, ақл билан хулоса чиқариш кераклигини тушуниб етгандим. Ниҳоят нуфузли даргохда китоб муаллифини кўриш, суҳбатлашиш ва маърузаларини тинглаш бахтига ҳам муяссар бўлдим. Мана шунга ҳам чорак асрлик муддат ўтди. Бу даврда домланинг бир қатор китоб-лари чоп этилди. Айниқса, газета ва журналларда кўплаб мақолалар эълон қилдики, улар долзарблиги билан, адабий жараённинг қайнаб турган муаммоларини ёритганлиги билан, яхши асарларнинг тарғи-боти ва адабиётимиз софлиги учун қайғуриш руҳида ёзилганлиги аҳамиятлидир. Домланинг устози, даврнинг етук олими Озод Шарафиддинов "Танқидчилик касби ҳақида" мақоласида "Танқидчининг кучи, танқидчининг қадри унинг адабий жараёнга таъсири билан белгиланади", деб ёзган эди.           

Абдуғафур Расулов - садоқатли ва эътиқодли шогирд. Танқидчин ликда чуқур билим ва истеъдоди, ҳалол ва тўғрисўзлиги билан устозининг ишончини оқлаган олим. У ўз касбининг - танқидчиликнинг жонкуяри сифатида шаклланди. 1985 йилда чоп этилган "Танқидчилик уфқлари" китобидан тортиб "Илми ғарибани кўмсаб" (1998) номли рисоласигача бўлган изланишларида танқидчилигимизни ўзининг чуқур илмий ўзанига буриш ҳаракати яққол сезилади. Шарқ адабиётшунослигидаги талқин илми ҳақида фикр юритиб, танқидчиликда янн гича ёндашувларнинг шаклланиши зарурият эканлигини илмий асослаб беради. Бу илмий фикрлар янада сайқалланиб, бойитилиб, жаҳон адабиётшунослигидаги илғор назарий қарашлар ва тушунчалар билан қўшилиб олимнинг "Ҳозирги ўзбек танқидчилигида таҳлил ва талқин муаммоси" (2002) номли докторлик тадқиқотида ўзининг мантиқий якунини топди: Абдуғафур Расулов танқид назариётчиси сифатида эътироф этилди. Ниҳоят, 2006 йилда домланинг "Танқид, талқин, баҳолаш" номли китоби босилиб чикди. Халқимиз орасида "Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин", деган ибора юради. Балки одамгар-чиликни, инсонийликни унутган, фақат ўзини ўйлайдиган, ўзи учун қайғуриб, фақат ўзимга деб яшайдиган кимсалар тез ва осонгина олим бўлар. Лекин илм тараққиётини ўйлайдиган, эл-юрт манфаатини юксак тутадиган ҳақиқий олим учун илм қилиш осон ва машаққатсиз йўл эмас. Абдуғафур Расулов ҳам олим бўлишдек, ҳам одам бўлишдек икки қийин йўлни босиб ўтди. У фахрланишга арзигулик фарзанд, ўрнак олгулик оила бошлиғи, жонкуяр маҳалла аъзоси, қадрдон ва садоқатли дўст, эътиқодли шогирд, меҳрибон устоз, тажрибали мураббий, салоҳиятли олим... Бу фазилатларни кўпчиликда учратиш мумкиндир. Лекин Абдуғафур ака бошқаларда камдан-кам учрайдиган ноёб бир фазилат соҳиби ҳамдир. У фикрга жон бағишловчи, фасоҳат билан сўзловчи нотиқ. Қадимда нотиқлик санъат даражасида қадрланган. Чунки тингловчига таъсир этиш, уни ишонтириш, ром этиш учун, аввало, чуқур билим ва теран фикр, сўнг мафтункор услуб керак. Домланинг маърузаларини тинглаган талабалар нафақат билим олишган, балки сўзнинг гўзаллиги, унинг куч-қудрати олдида ҳайрат-ланишган ҳам. Мен Абдуғафур аканинг дарсларини "бир актёр театри"га ўхшатгим келади. Чунки ҳар бир оҳанг, ҳар бир тўхталиш, ҳар бир қайтариқ, ҳар бир ҳаракат нутқнинг гўзаллигига гўзаллик, кучига куч қўшарди.

Нотиклик домланинг мақолаларига ҳам ўзгачалик, ўзига хослик бағишлайди. Мириқиб ўқийсиз. Ҳатто танқидий рухда ёзилган мақолаларида "хамирдан қил суғургандай" услуб шундай маромига етказиладики, натижада ёзувчининг ўзи ҳам ҳақ сўзнинг гўзал аччиғидан озор топмайди. Лекин мақсадга эришилади. Нотиқлик санъатининг ютуғи ҳам шу, қолаверса, олимнинг ҳам. Аслида ҳам Абдуғафур ака табиатан самимий, ширинсухан, сўзамол ва дилкаш инсон. Унинг адабиёт ҳақида вазминлик билан юритган мушоҳада-лари ўзига хос ички маданиятнинг юксаклигидандир. Зеро, бу фазилат олимнинг маънавий қиёфасига янада салобат бағишлайди.

Мақоламиз аввалида олимнинг Ўткир Ҳошкмов ҳақидаги "Ардоқли адиб" китобини тилга олтан эдик. Ҳавас ҳақида гапиргандик. Буни қарангки, Абдуғафур Расулов китобни шундай тугаллабди: "Мен 60 ёшга тўлаётган ёзувчини кузатар эканман, нурли ҳаёт йўлини, ажойиб ижод пиллапояларини босиб ўтаётган бу файзли инсонга хавасим келди".

Яхши инсонлар доимо ҳавас қилиб яшайди, деб эшитгандим. Балки ҳавас яхшиликнинг абадийлиги учун бир ҳалқадир. Агар шундай бўлса, сиз боғланган ва сизга боғланган ҳалқалар ҳеч қачон узилмасин.

 

Баҳодир РАҲМОНОВ

Андижон Давлат университети доценти

 

 

БИБЛИОГРАФИК  КЎРСАТКИЧ

 

I. Абдуғафур Расулов хаёти ва ижодининг

муҳим саналари

 

1937 йил 1 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.              

1944-1954 йилларда 82-бошланғич мактабда, 90-ўрта мактабда таълим олган.

1954-1959 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетида ўқиган.

1959 йилда Қарши педагогика институтида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган.

1960-1961 йилларда Қарши Давлат педагогика институтида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган.

1961-1964 йилларда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факултети аспирантурасида ўқиган.

1966 йил 8 июнда «Ҳозирги ўзбек қиссаларида ёшлар характери» мавзуида филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган.

1970 йилда доцент илмий унвонини олган.

1970-1971 йилларда ТошДУ талаба, аспирантлар касаба уюшмаси раиси бўлган.

1979 йилда Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинган.

1996-1998 йиллардаЎзМУ Ўзбек филологияси факультети декани.

2002  йилда «Ҳозирги ўзбек танқидчилигида талқин ва таҳлил муаммоси» мавзуида филология фанлари доктори илмий даражасини
олиш учун диссертация ҳимоя қилган.

2003  йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар
мураббийси" унвонига сазовар бўлган.

2004  йилда профессор илмий унвонини олган.

2004 йилдан ЎзМУ Ўзбек филологияси факультети «Жаҳон адабиёти ва назария» кафедраси профессори.

 

II. Алоҳида асарлари ва муҳаррирлигида

нашр қилинган китоблар

 

1.  Ўзбекистон комсомоли мукофоти лауреатлари -Т.: «Ёш гвардия»
нашриёти, 1977 (Л.Қаюмов ва М.Олимов билан ҳаммуаллифликда).

2.  Янги замон — янги қаҳрамон. -Т.: Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978.

3.  Озод Шарафиддинов. Адабий портрет. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

4.  Ўзбек прозасининг камоли. -Т.: «Ўзбекистон» нашриёти, 1981.

5.  Танқидчилик уфқлари. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва
санъат нашриёти, 1985.

6.  Олим ва таржимон. Адабий портрет. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985.

7.  Ўзбек адабий танқидчилиги. -Т.: «Ўқитувчи» нашриёти, 1990. (Н.Худойберганов билан ҳаммуаллифликда).

8.  Раҳматилла Иноғомов (библиографик кўрсаткич, муҳаррир). -Т.: 1996.

9.  Университет таълими  учун ўзбек филологияси  мутахассислиги
бўйича ўқув дастурлар (масъул муҳаррир). -Т.: «Университет» нашриёти, 1997.

10.Ўзбек адабиётини ўқитишнинг долзарб муаммолари (масъул муҳаррир) -Т.: «Университет» нашриёти, 1997.

11.Илми ғарибани қўмсаб. Рисола -Т.: «Маънавият» нашриёти, 1998.

12.Истеъдод ва эътиқод. Адабий портрет. -Т.: «Шарқ» НМК, 2000.

13.Ардоқли адиб. Адабий портрет. -Т.: «Шарқ» НМК, 2001.

14.Абдулазиз Муҳаммадкаримов. Тошкентнома. 1-китоб. -Т.: «Мовароуннаҳр» нашриёти, 2004 (масъул муҳаррир).

15.Баҳодир Карим. Янгиланиш соғинчи. -Т.: «Адабиёт жамғармаси» нашриёти, 2004 (масъул муҳаррир).

16.Озод Шарафиддинов. Довондаги ўйлар. -Т.: «Маънавият» нашриёти, 2004 (масъул муҳаррир).

17.Озод Шарафиддинов. Библиографик кўрсаткич. -Т.: «Университет» нашриёти, 2005 (масъул муҳаррир).

18.Рустам Шарипов. Жадид адабиётида янгиланиш, ислоҳот ва мустақиллик учун кураш. -Т.: 2005 (масъул муҳаррир).

19.Танқид, талқин, баҳолаш. Монография. -Т.: «Фан» нашриёти, 2006.

20.Шарафли Шарафидциновлар. Портретлар. -Т.: «Маънавият» нашриёти, 2006.

 

III. Тўпламлардаги мақолалари

 

1.  Йиллар, такдирлар//ТошДУ илмий асарлари. 1970.

2.  Ҳозирги ўзбек қиссаларида характер яратиш маҳорати / Материалы научной конференции Каршинского госпединститута. Самарканд-Карши, 1970.

3.  Йўл бошида. // ТошДУ илмий асарлари. 1975.

4.  Съездда чақнаган учқун / Ўзбек филологиясининг долзарб масалалари. ТошДУ илмий асарлар тўплами. 1977. 532-сон.

5.  Шинелда шаклланган характерлар / Ўзбек жангномаси. Тўплам.
-Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1977.

6.  Ички қонуниятлар алжабридан бир масала / «Адабиёт ва замон»
тўплами. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,
1980.

7.  Янги талқин муаммоси. / Ҳаёт кўзгуси. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984.

8.  Танқиднинг юксак бурчи / Ҳақиқат - ижод байроғи. -Т.: Ғафур
Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986.

9.  Тақдирлар талқини / Абдулла Қодирийнинг бадиий дунёси. -Т.:
«Университет» нашриёти, 1994.

10.«XX аср ўзбек адабиёти тарихи»ни ўрганиш ва ўқитишнинг назарий-методологик асослари / Ўзбек адабиётини ўқитишнинг долзарб муаммолари. Илмий-амалий анжуман материаллари. -Т.: «Университет» нашриёти, 1997.

11.Ҳаётий сабоқлар (Ғулом Каримов) / -Т.: «Маънавият» нашриёти, 1999.

12.Танқидчиликда Ғафур Ғулом ижодининг ўрганилиши. / Ўзбек филологиясининг долзарб муаммолари (Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигига бағишланган Республика илмий-амалий анжумани материаллари). - Андижон: 2003.

13.Интеллектуал сиймо / Асқад Мухтор замондошлари хотирасида. -Т.: «Маънавият» нашриёти, 2003.

14.Олимдан қолган из / Лазиз Қаюмов. Хотиралар. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2005.

15.Чин асар - мукаммал матн / Миллатни уйғотган адиб. -Т.: «Университет» нашриёти, 2005.

16.Тилла одам эди / Рахматилла Иноғомов. Хотиралар. -Т.: «Чўлпон» нашриёти, 2006.

17.Шеър колур, шоир қолур / Сўз сеҳри. -Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2006.

18.Структура ва структурализм / Мустақиллик даври адабиёти. -Т. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2006.

19.Ҳалол ижод / Мен қайтиб келаман. Тоғай Мурод ҳақида хотиралар. -Т.: «Янги аср авлоди» нашриёти, 2007.

20.Хақиқатпараст. Озод Шарафиддинов ҳақида хотиралар. -Т.: «Ўзбекистон» нашриёти, 2007.

21.Абдулла Қаҳҳор ва ёшлар. / Абдулла Қаҳҳорнинг 100 йиллигига бағишланган тўплам. -Т.: 2007.

IV. Илмий-услубий ишлар

 

1.«Ўзбек совет танқидчилиги» курси программаси (университетлар
ва педагогика институтларининг ўзбек филологияси факультетлари
учун).-Т.: 1982.

2.«Ўзбек совет танқидчилиги тарихи» курси программаси (университетлар ва педагогика институтларининг ўзбек филологияси факультетлари учун). -Т.: 1987.

3.«Ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилиги тарихи» дастури (университетлар ва педагогика институтлари бакалавр босқичи талабалар учун).-Т.: 1997

4.«Ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилиги тарихи» курси дастури (Б.Назаров билан ҳаммуаллифликда). -Т.: 1998.

5.Ҳозирги адабий жараён. Маърузалар матни. -Т.: 2000.

6.«Ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилиги тарихи» курси. Маърузалар матни. -Т.: 2000.  

7.Бадиий асарга ёндашув асослари. Ўқув қўлланма. -Т.: 2003.

8.Адабий танқиднинг таҳлил йўллари. Ўқув қўлланма. -Т.: 2003.       

 

V. Абдуғафур Расуловнинг газета ва журналларда чоп этилган асарлари

 

1.  Одам одамга дўст (тақриз). // «Шарқ юлдузи» журнали. 1964. 2-сон.

2.  Ёш   қаҳрамон  характерининг шаклланиши  (илмий   мақола).   // «Ўзбек тили ва адабиёти» журнали. 1965. 1-сон.

3.  Қаҳрамон характерининг  очилишига  доир   (илмий   мақола).   //
«Ўзбек тили ва адабиёти» журнали. 1966. 1-сон.

4.  Ҳаёт ва қаҳрамон (илмий мақола). // «Шарк юлдузи» журнали. 1966. 1-сон.

5.  Кўнглимни титиб кўрдим (тақриз). // «Шарқ юлдузи» журнали. 1967. 1-сон.

6.  Эр бошига иш тушса (мақола). // «Шарқ юлдузи» журнали. 1967.
9-сон.

7.  Ният яхши (такриз). // «Шарқ юлдузи» журнали. 1971. 1-сон.

8.  Энг зарур гап. // «Меҳнат ва турмуш» журнали. 1974. 1-сон.   

9.  Ўқишли китоб (тақриз). // «Шарқ юлдузи» журнали. 1974. 2-сон.

10.Ижод уфқлари. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1975. 4-сон.

11.Адабий жараён таҳлили. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1976. 8-сон.

12.Ҳислар тўлқинини англаш санъати. // «Меҳнат ва турмуш» журнали. 1977. 2-сон. 

13.Етти адабий портрет. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1977. 6-сон.  

14.Революция и литература. // «Звезда Востока» журнали. 1978. 7-сон.

15.Парвоз. // «Совет Ўзбекистони санъати» журнали. 1980. 4-сон.

16.Йиғлаб борсам, ҳўнграб чивди. // «Муштум» журнали. 1980. 24-сон.

17.Қиссалардан ҳиссалар. // «Ёшлик» журнали. 1982. 4-сон.       

18.Эски мавзунинг янги талқини. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1983.
10-сон.

19.Танқиднинг теран томирлари. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1985. 9-сон.

20.Максад - бадиий бойликларни кашф этиш. // «Шарқ юлдузи»
журнали. 1986. 11-сон.        

21.Танқид масъулияти. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1987. 9-сон.

22.Тақризни ҳимоя қилиб. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1988. 4-сон.  

23.Романнинг машаққатли йўли. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1987. 7-сон.

24.Қаландаров 8 кг бўлганми? // «Ёш куч» журнали. 1989. 9-сон.

25.Холис баҳолаш йўлидаги тўсиқлар. // «Гулистон» журнали. 1989. 11-сон.

26.Қуралай нима? Кашшофа-чи? // «Ёш куч» журнали. 1990. 1-сон.

27.Мазмунли умр лавҳалари (портретга чизги). // «Ёш куч» журнали. 1990.6-сон.       

28.Кўламли ижод (портретга чизги). // «Ёш куч» журнали. 1991. 4-
сон.

29.Шафоат нуридан баҳрамандлик. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1991. 10-сон.

30.Ижоднинг сирли ибтидоси. // «Ёшлик» журнали. 1991. 12-сон.

31.Қатранинг имкониятлари. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1994. 7-8
қўшма сон.

32.Абдулла Қаҳҳорнинг эълон қилинмаган пьесаси. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1996. 5-сон.

33.«Тўлқинлар» қиссаси ҳақида. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1963.27февраль.

34.Ёшлар прозасида замондошимиз образи. // «Ёш ленинчи» газетаси. 1963. 7 май.

35.Изланиш самараси. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1963. 25
сентябрь.

36.Ўзбек прозасида ёшлар образи. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1964. 27 июнь.

37.Қаҳрамоннинг активлиги ҳақида. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1965.10 февраль.

38.Ҳаётбахш томчилар. // «Ёш ленинчи» газетаси. 1965. 8 июль.

39.Шоира Раъно Узоқова. // «Қашқадарё ҳақиқати» газетаси. 1965. 2 октябрь.

40.Адиб ижодининг ёрқин хотираси. // «Қашқадарё ҳақиқати» газетаси. 1965. 26 октябрь.

41.Катта ҳаёт бўсағаси. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1965. 25 декабрь.

42.Ҳаёт ва бадиий ижод. // «Ёш ленинчи» газетаси. 1966. 6 январь.

43.Қатрада қуёш акс этсин. // «Қашқадарё ҳақиқати» газетаси. 1966. 17 сентябрь.

44.Қора кўзлар романи ҳақида. // «Қашқадарё ҳақиқати» газетаси.
1966. 5 октябрь.

45.Ўтмишдан эртаклар (тақриз). Ориф Икромов билан ҳаммуаллиф. // «Қашқадарё ҳақиқати» газетаси. 1966. 1 декабрь.

46.Алвидо, Гулсари. // «Қашқадарё ҳақиқата» газетаси. 1968. 13 апрель.

47.Характерлар талқини. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1969. 4 март.

48.1968 йил прозаси хусусида. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси.
1969. 21 март.

49.Ёзувчининг шаклланиши.  // «Ўзбекистон маданияти»  газетаси.
1969. 25март.

50.Қиссаларда ҳаёт тасвири. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси.
1971. 18январь.

51.Ҳаёт қўшиқлари. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1971. 13 апрель.

52.Қаҳрамон иқрори. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1971. 26
март.

53.Тили бошқа, дили бошқа. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1971.28май.

54.Жанговар ижод. // «Ёш ленинчи» газетаси. 1971. 21 май.       

55.Умрнинг бир лаҳзаси. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1971. 20 декабрь.       

56.Жанговар ижод. // «Ёш ленинчи» газетаси. 1971. 14 январь.

57.Самарали изланиш. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1972. 15 февраль.

58.Қалбингга қулоқ сол. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1972. 10 март.

59.Ҳақиқат куйчиси. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1972. 25
май.

60.Юракдаги доғ. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1973. 19 июнь.

61.Асосий қаҳрамон - ёшлик. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1973. 23 ноябрь.

62.Мавзу масъулияти. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1973. 30 ноябрь.

63.Навқирон мавзу. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1974. 15 январь.

64.Қисқа умрнинг улкан мазмуни. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1974. 30 апрель.

65.Катталар - болалар романининг қаҳрамони. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1974. 15 июль.          

66.Фидойилик ва худбинлик. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1974. 30 июль.

67.Шу куннинг қиссаси. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1974. 23 август.

68.Адабий алоқалар самараси. // «Совет Ўзбекистони» газетаси. 1974. 22 сентябрь.

69.Шундоқ яшамоқ керак. // «Қишлоқ ҳақиқати» газетаси. 1974. 29
сентябрь.

70.Халқ жасорати мадҳи. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1974. 30 сентябрь.

71.Кўнгилдаги гаплар. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1974. 13 декабрь.

72.Пунктуациямиз таҳлили. // «Тошкент ҳақиқати» газетаси. 1975. 7 январь.

73.Ҳозирги прозамиз таҳлили. // «Совет Ўзбекистони» газетаси. 1975. 19январь.

74.Изланиши самараси (адабий шарҳ). // «Совет Ўзбекистони» газетаси. 1975. 22 май.

75.Тонг куйчиси. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1975. 23 май.

76.Инсон тақдири. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1975. 24 май.   

77.Отахон адиб. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1975. 30 май.

78.Диққат марказида замонавийлик. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1975. 24 июнь.

79.Мавзунинг янги қирраси. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси.
1976. 7 май.   

80.Бош қаҳрамон - ёшлар. // «Ёш ленинчи» газетаси. 1976. 23 октябрь.

81.Бош мавзу - ижобий қаҳрамон. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1976. 29ноябрь.

82.Ҳаёт нурга тўлсин (тақриз). // «Совет Ўзбекистони» газетаси. 1976. 16 декабрь.

83.Тирик сатрлар. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1976.28 декабрь.

84.Умид ниҳоллари. // «Совет Ўзбекистони» газетаси. 1977. 30 январь.

85.Меридианлардаги баҳслар. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1977. 7 февраль.

86.Инқилоб фарзанди. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1977. 12 декабрь.

87.Танқидчилигимиз уфқлари. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1987. 13 январь.

88.Гўзалликнинг қайта туғилиши. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1987. 9 май.

89.Ёш режиссёр бош режиссёр. // «Ёш ленинчи» газетаси. 1978. 5
сентябрь.

90.Туйғуларни таққослаганда. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1978.
19 декабрь.

91.Парвоз майдони. // «Қишлоқ ҳақиқати» газетаси. 1979. 2 февраль.

92.Адабий олам. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1979. 2 февраль.

93.Сеҳрли дунё талқини. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1979. 23 март.

94.Олимнинг олами. // «Ўзбекистон маданюгги» газетаси. 1979. 23 март.

95.Дўстлик достони. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1979. 7 май.

96.Ташаккули услуб. // «Ҳақиқати ўзбекистон» газетаси. 1979. 21 июль.

97.Дунёнинг ташвиши. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1980. 4 июль.

98.Комедия талқинлари. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1979. 21 сентябрь.

99.Санъаткор масъулияти. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1980. 7 октябрь.

100.Иккинчи китоб масъулияти. // «Ёш ленинчи» газетаси.1980. 12
сентябрь.

101.Мангу муаммо. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1980. 20 октябрь.

102.Тупроққа таъзим. // «Совет Ўзбекистони» газетаси. (ҳаммуаллиф). 1980. 4 декабрь.

103.Кулдиради... ўйлатади... // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1981. 17 февраль.

104.Жанговар жанр ймкониятлари. // «Тошкент оқшоми» газетаси.
1981. 13март.

105.Саксонинчи йил ҳикоялари. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1981. 17март.

106.Атоқли олим, моҳир таржимон. // «Тошкент оқшоми» газетаси.
1981. 16апрель.

107.Янгилик қалдирғочи (ўйлар). // «Совет Ўзбекистони» газетаси. 1981. 1 октябрь.

108.Ҳаяжон ҳамиша ҳамроҳ. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1981. 14 декабрь.

109.Бир йилнинг романлари. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1982. 12 февраль.

110.1981 йил қиссалари ҳақида. Она бўла қолгин менга, табиат. //
«Тошкент оқшоми» газетаси. 1982. 29 февраль.

111.Руҳий олам доиралари (адабий баҳс). // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1982. 29 октябрь.

112.Қалб ва қанот. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси.
1983. 14октябрь.

113.Гўзаллик қонунларига биноан... // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1984.4 май.       

114.Ғоявийлик ва маҳорат (адабий танқид). // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1985. 29 март.

115.Танқиднинг юксак бурчи. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»
газетаси. 1985. 30 август.

116.Ёрқин образлар кутади. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1985. 11 октябрь.

117.Она Ватанга онадай ошиқ. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1986. 26 декабрь.

118.Концепциянинг зарурлиги. // "Ўзбекистон адабиёти ва санъати". 1987. 1 май.

119.Янгича муносабатлар. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1987. 26 июнь.

120.Зафарнинг фожиали қисмати. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1989. 3 февраль.

121.Халқ маънавияти мезони. // «Ўқитувчилар» газетаси. 1989. 29 апрель.

122.Болалик салтанатининг ажойиботлари. // «Ўзбекистон адабиёта
ва санъати» газетаси. 1989. 29 сентябрь.

123.Сурат тилга кирса... // «Совет Ўзбекистони» газетаси. (Герма-
нияда ўқиб келган олим кимёгар Саттор Жаббор ҳақида). 1989.
19 ноябрь.

124.Ҳужжат ва бадиийлик. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1989. 1 декабрь.

125.Шоир қалби. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1990. 18 май.

126.Вафо тимсоли. // «Қишлоқ ҳақиқати» газетаси. 1991. 13 апрель.

127.Кўргилик. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1991. 2 август.

128.Даврлаштириш - жиддий масала. // «Маърифат» газетаси. 1992.
14январь.

129.Чўлпон жасорати ва моҳияти (Чўлпоншуносликка бир назар). //
«Қишлоқ ҳақиқати» газетаси. 1992. 23 январь.

130.Мустақиллик масъулияти. // «Туркистон» газетаси. 1992. 12 февраль.

131.Ўлдинг - ўчдинг... эмас. // «Оила ва жамият» газетаси. 1992. декабрь. 50-сон.

132.Устозлар изидан. // «Тошкент ҳақиқати» газетаси. 1992. 17 декабрь.

133.Янги давр адабиёти. // «Ватан» газетаси. 1992. 23-30 декабрь.

134.Тонг сирлари тўрин ёйганда. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1993. 12 февраль.

135.«Гўзаллик нимада?» (Бир шеър шарҳи). // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1993. 30 апрель.

136.Адабий қаҳрамон олами (Кумуш ва Зеби). // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1993. 6 август.

137.Нурли умр, кўҳли ижод. // «Туркистон» газетаси. 1994. 26 январь.

138.Холис   талқинлар, нафис   таҳлиллар   (А.   Қодирийнинг   илк таҳлиллари).//«Маърифат» газетаси. 1994. 1 октябрь.

139.Ҳожи нечун лабини тишлади?//«Меҳнат» газетаси. 1994. 1 ноябрь.

140.Ўқитувчимни танидим (Луқма). // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1994. 25 ноябрь.

141.Қодирий боғи сир-синотлари. // «Миллий тикланиш» газетаси.
1996. 9
апрель.

142.Иккинчи умр ато этилаётган асар («Адабиёт қоидалари» Фит-
рат). // «Халқ сўзи» газетаси. 1996. 10 апрель.

143.Соцреализм ўйлаб топилганмиди? (Баҳс). // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1996. 27 сентябрь.

144.Роман - эҳтирос ва ҳақиқатлар дунёси. // «Миллий тикланиш»
газетаси.1996. 15 октябрь, 41 (70)-сон.

145.Маънавият - истиқлол камолоти. // «Кўзгу» газетаси. 1996. 17
октябрь.

146.Адиб бисотида қолиб кетган асар. // «Шарқ юлдузи» журнали.
1996. 6-сон.

147.Мураккаб жараёнлар акси. // «Халқ сўзи» газетаси. 1997. 14 март. Шу мақола. «Народное слово» газетаси. (26 март 1997). «Через
призму столетий...» номи билан рус тилида босилди.

148.Долзарб муаммоларга ечим изланади (суҳбат). // «Маърифат» газетаси. 1997. 26 апрель.

149.Ўзликдан унган туйғу. // «Мулоқот» журнали. 1997. №4

150.Аҳли дарк шарафи // «Ёшлик» журнали. 1997. №3.

151.Илми ғарибани қўмсаб. // «Тафаккур» журнали. 1997. №3.     

152.Ҳол таржимасидаги сохталик ва сакталиклар. // «Гулистон» журнали. 1997. №4.

153.Социал Герчекчилик узерине // Қардош адабиётлар. Уч ойлик
адабий дарға. Арзурум. Туркия. 1997. №39.

154.Незабываемые встречи // Газета «Голос Узбекистана». 1997. 19 Сентябрь.

155.Тақдирлар сурати. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1997. 7ноябрь.

156.Сохта метод гирдоби. // «Соғлом авлод учун» журнали. 1998.
№1.

157.Она китоб. // «Ватан» газетаси. 1998. 3-9 июль.

158.Рўшнолиги тансиқ умр қиссаси. // «Миллий тикланиш» газетаси. 1998. 7июль.

159.Шафқат ва севгидан қорилган. // «Миллий тикланиш» газетаси.
1998. 4 август.

160.Ёқутнинг ширин ёлғонлари. // «Миллий тикланиш» газетаси.
1998. 22 сентябрь.

161.Абдураҳмон Саъдий - майдонда туриш машаққати. // «Миллий
тикланиш» газетаси. 1999. 10 март.

162.Бека. // «Саодат» журнали. 1999. №2.

163.Чўлпонни англаш бахти. // «Адолат» газетаси. 1999. 16 апрель.

164.Юрган дарё. // «Тасвир» газетаси. 1999. №97.

165.Мунаққиднинг йўли. // «Бир сафда» журнали. 1999. №2.      

166.Илоҳий боғлиқлик ришталари. // «Миллий тикланиш» газетаси. 1999.25 май.

167.Қалб изҳори. // Замонавий таълим. Модерн Еgilin Dergizi. 1999. №1.

168.Адабий-назарий этюдлар. // «ТошДУ хабарлари» журнали. 1999. №2.

169.Умри уволлар қиссаси. // «Шарқ юлдузи» журнали. 1999. №6.

170.Миллий романчилигимиз изланишда. // «Соғлом авлод учун»
журнали. 2000. №6.

171.О, Навоий билан яшаш бахт! // «Маҳалла» газетаси. 2000. 21 июн.

172.Олим заҳматининг баҳоси. // «Мулоқот» журнали. 2000. №6.

173.Таваллуд топаётган кўнгил муждалари. // «Ёшлик» журнали.
2000. №4.

174.Жамодот синоати. // «Тафаккур» журнали. 2001. №1.

175.Гулбоғлар насими. // «Миллий тикланиш» газетаси. 2001. 17 апрель.

176.Бегидир шумликлар. // «Муштум» журнали. 2001. №6-7.

177.Ижоднинг жон томирлари. // «Гулистон» журнали. 2001. №5.

178.Бадиийлик - эскирмайдиган янгилик. // «Жаҳон адабиёти» журнали. 2001. №8

179.«Икки эшик ораси» романидаги Ҳусан дума. // «Китоб дунёси»
газетаси. 2002. 3 июль.

180.Мирзо Улуғбек даври мадрасалари. // «Китоб дунёси» газетаси.
2002. Август.

181.Шундай яшар аслида одам. // «Китоб дунёси» газетаси. 2002. Август.

182.Вобасталик. // «Китоб дунёси» газетаси. 2002. Сентябрь.

183.Илми ғариба намунаси. // «Китоб дунёси» газетаси. 2002. Октябр.

184.Бадиий асар ҳамиша жозибалидир. // «Китоб дунёси» газетаси.
2002. Октябр.

185.Ўзбек аёлининг тимсоллари. // «Китоб дунёси» газетаси. 2002.
Ноябрь.

186.Аҳли жаҳон ўқиётган асар. // «Халқ сўзи» газетаси. 2002. 6
Июль.

187.Хуршиданинг сепи. // «Халқ сўзи» газетаси. 2002. 12 ноябрь.

188.Ғайбуллоҳ ас-Салом замондошлари хотирасида. // «Китоб дунёси» газетаси. 2002. Декабрь.

189.Ватан - юракдаги жавоҳир. // «Китоб дунёси» газетаси. 2002. Декабрь.

190.Кўнглидан топган санъаткор. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2002. 20 декабрь.

191.Ўнгланган миллатнинг ўктам овози. // «Халқ сўзи» газетаси.
2002. 27 декабрь.

192.Адабий  ҳаётнинг бир фуқароси  (ҳаммуаллиф Р.Кенжаев).  //
«Ёзувчи» газетаси. 2003. 24 январь.

193.Концепция моҳияти масъулиятни  англашдир. // «Ўзбекистон
адабиёти ва санъати» газетаси. 2003. 21 февраль.

194.Миллатнинг ўктам овози. // «Жаҳон адабиёти» журнали. 2003. №2.

195.Ибратли умр. // «Халқ сўзи» газетаси. 2003. 9 май.

196.Кўкда юлдуз учди. // «Ёзувчи» газетаси. 2003. 30 май.

197.Оламнинг турфа ранглари. // «Китоб дунёси» газетаси. 2003. Апрель.

198.Шеърият - юракнинг гули. // «Китоб дунёси» газетаси. 2003. Июль.

199.Ғоя, мақсад аниқ, талқин-чи? // «Китоб дунёси» газетаси. 2003.
Июль.

200.Устозлик рутбаси. // «Халқ сўзи» газетаси. 2003. 30 август.

201.Аҳмад Яссавий адабияти. // «Ёшлик» журнали. 2003. №4.

202.Тарих, фалсафа, роман. // «Жаҳон адабиёти» журнали. 2003. №9.

203.Улуғлар орасида. // «Қишлоқ ҳақиқати» газетаси. 2003. 7 октябр.

204.Катта саҳна ажойиботлари. // «Китоб дунёси» газетаси. 2003,
Сентябрь.

205.Сўнгги нидо. // «Китоб дунёси» газетаси. 2003. Сентябрь.

206.Биз билмаган Дукчи Эшон. // «Китоб дунёси» газетаси. 2003. Октябрь.

207.Бахтини топсин инсон. // «Китоб дунёси» газетаси. 2003. Октябрь.

208.Навоийшунослиқцаги нурли нигоҳ. // «Тошкент окшоми» газетаси. 2003. 17 ноябрь.

209.Ҳазрати муаллим. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 2003. 15 декабрь.

210.Улуғ салтанатнинг шаклланиши. // «Жаҳон адабиёти» журнали. 2003. №11.

211.Борлиқ шоир сатрига муштоқ. // «Фидокор» газетаси. 2003. 30
декабрь.

212.Дунёвий адиб. // «Китоб дунёси» газетаси. 2003. Ноябрь-декабрь.

213.Ўзбек адиблари, адабиётшунослари ҳақида мақолалар. // Турк дунёси адабиёти энциклопедияси Анқара. 2000-2003. 1-4 жилдлар.

214.Чўлпон ҳақида роман. // «Қишлоқ ҳаёти» газетаси. 2004. 24 февраль.

215.Қоядаги атиргул. // «Китоб дунёси» газетаси. 2004. Март.

216.Олим Шарафиддинов. // «Ўзбек тили ва адабиёти» журнали. 2004. №2.

217.Нафосат ичра нафосат. // «XXI аср» газетаси. 2004. 6 май.

218.Қодирийшуносликдаги янги одим. // «Китоб дунёси» газетаси.
2004. Май-июнь.

219.Бадиа жозибаси ва имкониятлари. // «Китоб дунёси» газетаси.
2004. Май-июнь.

220.Турмушнинг ёниқ тасвири. // «Китоб дунёси» газетаси. 2004.
Май-июнь.

221.Инсоний туйғулар талқини. // «Қишлоқ ҳаёти» газетаси.2004. 3
июнь.

222.Тафаккур ёлқини. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2004. 5 июнь.

223.Нурли нигоҳ. // «Жаҳон адабиёти» журнали. 2004. №6.

224.Тошкентнинг ўзгача васфи. // «Китоб дунёси» газетаси. 2004.
Октябрь.

225.Ижод чўққиси. // «Халк сўзи» газетаси. 2004. 24 декабрь.

226.«Чўлпон» романининг тарихий ҳақиқати ва таркиби. // «Шарқ
юлдузи» журнали. 2004. № 3-4.

227.Талабалар учун зарур дарслик. // «Маърифат» газетаси. 2005. 12 январь.

228.Ўзбек тамаддуни кўзгуси. // «Китоб дунёси» газетаси. 2005. март.

229.Асал айнимайди, унутилмайди. // «Китоб дунёси» газетаси. 2005. март.

230.Ёмби. // «Фидокор» газетаси. 2005. 22 март.

231.Она табиат покизами: биз соғмиз. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 2005. 21 апрель.

232.Озод Шарафиддинов. Олим Шарафиддинов // «ЎзМУ». 9-том.

233.Зебо шоира кашф этган Ватан. // «Фидокор» газетаси. 2005. 17
март.

234.Тунда чақнаган юлдуз. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2005. 27 май.

235.Эрта сўнган юлдузлар ёди. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 2005. 30 май.

236.Оғриқли ҳузур. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси.
2005. 5 август.

237.Теран тадқиқот - методологик асос. // «Ўзбекистон адабиёти ва
санъати» газетаси. 2005. 1 сентябрь.

238.Балоғот палласи. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси.
2005. 16 сентябрь.

239.Билимларнинг янги қатлами. // «Китоб дунёси» газетаси. 2005.
Июн-июл.

240.Топиб, билиб айтиш санъати. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2005. 21 октябрь.

241.Зиёлилар сарвари эди. // «Ватан» газетаси. 2005. №2.

242.Зиё дарчаси. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2005. 18 ноябрь.

243.Тил - миллат такдири, табиати, тарихи. // «Жаҳон адабиёти»
журнали. 2005. №12.

244.Танқидчи, таржимон, тарбиячи. // «Тил ва адабиёт таълими»
журнали. 2005. №6.

245.Адабий характер ҳақида. // «Жаҳон адабиёти» журнали. 2006. №4.

246.Шеър қолур, шоир қолур. // «Тафаккур» журнали. 2006. №4.

247.Ҳақиқатпараст. // «Тафаккур» журнали. 2006. №2.  

248.Ибратли яшаш - санъат. // «Гулистон» журнали. 2006. №3.

249.Эсдаликлар - умр сабоғи. // «Соғлом авлод учун» журнали. 2006. №6.

250.Учинчи қаватдаги хона. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2006. 18 август.

251.Буни умр дейдилар. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 2006. 31 январь.

252.Кайвони. // «Маҳалла» газетаси. 2006. 5 апрель.

253.Замонавий бўлиш масъулияти. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2007. 12 январь.

254.Заҳматкаш адабиётшунос. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»
газетаси. 2007. 16 февраль.

255.Ҳозирги ёшларга ишонаман (суҳбатдош А.Карим). // «Туркис-
тон» газетаси. 2007. 28 февраль.

256.Ёғду. // «Маърифат» газетаси. 2007. 7 апрель.

257.Устоз ва шогирдлар. // «Халқ сўзи». 2007. 10 апрель.

258.Абдулла Қаҳҳор ва ёшлар. «Жаҳон адабиёти» журнали. 2007.4-сон.

 

VI. Сўзбоши ва сўнгсўзлар

 

1.    Янги замон куйчиси. / Ҳусайн Шамс. Душман. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984.

2.    Зафарнинг фожеали қисмати / Худойберди  Тўхтабоев.  Мунгли
кўзлар. Иккинчи нашр. -Т.: «Камалак» нашриёти, 1991.

3.    Таваллуд топаётган кўнгил муждалари / Шойим Бўтаев. Ҳаёт. -Т.: «Шарқ» НМК, 2000.

4.    Атоқли ва ардоқли адиб / Ўткир Ҳошимов. Сайланма. II жилд.
Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2002.

5.    Ўқувчининг покиза туйғулари. / Г. Эгамбердиева. Муқаддас туйғу. -Т.: «Янги аср авлоди» нашриёти, 2003.

6.    Бузруквор / З. Исамуҳамедов. Ҳаёт - дорилфунун. -Т.: «Адабиёт
жамғармаси» нашриёти, 2007.

7.    Оқшом сабоқлари / «Оқшом»нинг ўтган кунлари. -Т.: «Янги аср
авлоди» нашриёти, 2006.

8.    Қадр кечасидаги бир мўъжиза / Аҳмад Лутфи Қозончи. Бир виждон уйғонур. -Т.: «Истиқлол» нашриёти, 2006.

9.    Шайдолик / Н. Норқобилов. Бўрон қўпган кун. -Т.: «Шарқ» НМАК, 2007.

 

VII. Раҳбарлигида ёқланган ва оппонентлик қилинган

диссертациялар

 

1.    Зиёдуллаева Насиба Ш. Ўзбек адабиётшунослигида ижодкор биографиясини ўрганиш муаммолари (Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди асосида). Филология фанлари номзоди... дисс. -Т.: 2000.

2.    Тўлаганова Умида Йўлдош қизи. Тоғай Мурод насрида ритм.
Филология фанлари номзоди... дисс. -Т.: 2005.

3.    Зиёвиддинов М. Ҳозирги ўзбек прозасида қишлоқ ҳаёти тасвири
(1956-1968). Филология фанлари номзоди илмий даражасига олим
учун ёзилган дисс. (оппонент). -Т.: 1970.

4.    Ҳасанов Ш. XX асрнинг иккинчи ярми ўзбек достонлари поэтикаси. Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун
ёзилган дисс. (оппонент). -Т. : 2004.

5.    Панаева Ў. Ҳозирги ўзбек шеъриятида тарихийлик концепцияси.
Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. (оппонент).-Т.: 2005.

 

VIII. Абдуғафур Расулов ижоди ҳақидаги

мақолалар, такризлар

 

1.  Н. Ҳикматуллаев, Ҳ. Олимжонов. Лауреатлар мадҳи. // «Тошкент
ҳақиқати» газетаси. 1978. 28 март.

2.  Б. Ғуломов. Қиёсларда ҳаёт нафаси. // «Тошкент оқшоми» газетаси. 1978. 28 август.

3.  Н. Ҳикматуллаев, Ҳ. Олимжонов. Янги замон - янги қаҳрамон. //
«Тошкент ҳақиқати» газетаси. 1978. 25 ноябрь.

4.  С. Умаров. Янги замон - янги қаҳрамон. // «Ўзбекистон маданияти» газетаси. 1979. 6 апрель.

5.  М. Мурзаева. Янги замон - янги қаҳрамон. // «Ўқитувчилар газетаси». 1979.31 май.

6.  Б. Қосимов. Истеъдод қирралари (тақриз). // «Тошкент оқшоми»
газетаси. 1981. 12 февраль.

7.  М. Юнусов. Маҳсуллар, ўйлар, ниятлар (шарҳ). // «Ўзбекистон
адабиёти ва санъати» газетаси. 1981. 24 апрель.

8.  Н. Холлиев. Мунаққид ҳақида рисола. // «Ўзбекистон адабиёти ва
санъати» газетаси. 1981. 3 июль.

9.  Э. Бозоров. Китобхон кутган рисола (тақриз). // «Жиззах ҳақиқати» газетаси. 1981. 24 май.

10.О. Искандаров. Танқидчи позицияси. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1982. 19 ноябрь.

11.Писатели советского Узбекистана. -Т.: Изд. литературы и искусства им. Гафура Гуляма, 1984.

12.Ғ. Каримов, Б. Ғуломов. Танқид ва наср муаммолари (тақриз). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1986. 18 апрель.

13.А. Улуғов. Адабий танқид муаммолари (тақриз) // «Шарқ юлдузи» журнали. 1986. 7-сон.

14.А. Отабоев. Адабиёт - жамият виждони. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1987. 30 январь.

15.Давр билан ҳамнафас (шарҳ). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1987. 6 март.

16.Асқарали Шаропов. Танқидда изчиллик, теранлик ва холислик ҳақида. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.

17.Н. Худойберганов. Борцы истинные и мнимые. // «Дружба народов» журнали. 1988. 7-сон.

18.А. Ҳасанов. Адабий муҳитни ким яратади? // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1988. 2 декабрь.

19.Н. Худойберганов. Илдизларни очиб кўрсатайлик. // «Ўзбекистон адабиёти васанъати» газетаси. 1990.2 ноябрь.

20.У. Норматов. Фиғон. // «Ёшлик» журнали. 1990. 5-сон.

21.Адабиёт илми яшайди (шарҳ). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1994. 8 апрель.

22.В. Тюриков. Десять веков. -Т.: 1994. 23 .А. Улуғов. Қадрдонлар ичида. // «Миллий тикланиш» газетаси.

23.1997. 15апрель. 24.Ватанчи шогирдларингаз: Н. Тошниёзов, Ш. Суюнов, Т.Қораев,

24.А.Бердиқулов. Домла - бу ҳамфикр дегани (дил сўзи). // «Ватан» газетаси. 1997. 1 май.     

25.Ш. Азизов. Домла// «Адолат» газетаси. 1997. 9 август.           

26.Р. Раҳмат. Изҳор // «Ёшлик» журнали. 1997. №3.

27.С. Мирвалиев, Н. Бекмирзаев. Айтмаса бўлмайдиган сўз // «Ҳуррият» газетаси. 1997. 2 июль.

28.Ў. Ҳошимов. Менинг «минг йиллик» дўстим // «Халқ сўзи» газетаси. 1997. 2 июль.

29.З. Жўрақулов., X. Норбоев. Тоғнинг баландлиги // «Миллий тикланиш» газетаси. 1997. 1 июль.

30.С. Содиқ, Б. Карим. Танқидчининг теран томирлари // Библиографик кўрсаткич. -Т.: 1997.

31.Х. Тўхтабоев. Умр безаги. // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1997. 27 июнь.

32.О. Мадаев, Т. Собитова. Сўз санъатини қадрлаб // «Ўзбекистон овози» газетаси. 1997. 26 июнь.

33.Ў. Ҳошимов. Осмондан тушган пул. -Т.: «Маънавият» нашриёти, 1998.

34.X. Норбоев Кашф қилмоқ сирлари // «Миллий тикланиш» газетаси. 1998. 29декабрь.

35.А. Дилмурод. Дил яхшироқ ҳамхона // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1999. 23 июль.

36.Н. Зиёдуллаева. «Илми ғариба»ни кашф этиб // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 1999. 4 июль.

37.А.Улуғов. Эл ардоғидаги олим // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2001. 11 май.

38.Й. Мансуров. Суюкли адибнинг ижодий лаҳзалари // «Тошкент оқшоми» газетаси. 2002. 14 январь.

39.Ў.Ҳошимова. Ёзувчи нега йиғлайди? «Оила ва жамият» газетаси. 2001.25-31 июль.

40.М. Қўшжонов. Елкам ер кўрмади // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. -2002. 3-10 май.

41.У. Хакимжонов. Ижодкор суратининг тиниқ чизгилари // «Китоб дунёси» газетаси. 2002. Ноябр.

42.Т. Мирзаев, Э.  Очилов.  Ўзбек филологияси янги босқичда // «Ўзбек тили ва адабиёти» журнали. 2003. №4.

43.Б. Раҳмонов. Ўзбек адабий танқидчилиги. -Т.: Янги аср авлоди, 2004.

44.Ҳ. Худойбердиева. Кўнглимга бўйсуниб яшайман // «Мулкдор» газетаси. 2004. 10 декабрь.

45.Ҳ. Содиқова Портретларда ёзувчи қиёфаси // «Жаҳон адабиёти» журнали. 2004. №8.

46.Р. Бобожон. Менинг ижодим — менинг ҳаётим. -Т.: «Фан» нашриёти, 2004.

47.Н. Худойберганов. Яна адабий танқид ҳақида // «Моҳият» газетаси. 2005. 10 июнь.          

48.А. Холмуродов. Зиё дарчаси // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2005. 25 ноябрь.

49.С. Содиқ Ижоднинг ўттиз лаҳзаси. -Т.: «Шарқ» НМК, 2005

50.Т. Эшбек. Илми ғариба ва ижод // «Фидокор» газетаси. 2006. 5 сентябрь.

51.Д. Қуронов. Талабчанлик зарур, аммо... // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2006. 20 октябрь.

52.С. Содиқ. Танқидчилигимизнинг машаққатли йўли. // «Шарқ юлдузи» журнали. 2006. №3.

53.У. Тўлаганова. Танқид, талқин, баҳолаш // Ўзбекистон матбуоти. 2006. № 6.

54.С.Содиқ. Мўъжизалар мўъжизаси. (Озод Шарафиддинов потретига чизгилар) -Т.: «Фан» нашриёти, 2006.

55.Қ. Эрназаров, Т. Эшбек. Адиб, мунаққид ва китобхон // «Фидокор» газетаси. 2007. 6 март.

56.Т. Эшбек. Оламни мунаввар айлаган маънавият (Press-uz info). 2007. 12 март.        

57.Т. Эшбек. Ўзбек олимининг хазинаси (Press-uz info axborot agentligi). 2007. 4 апрель.

58.Н. Жабборов. Танқидчилигимиз назариётчиси. // «Фидокор» газетаси. 2007. 26 апрель.

59.М.Валиева. Ибрат ол-у, ибрат бўл. «Маърифат» газетаси, 2007. 5 май.

60.Ҳ.Каримов, Қ. Қаҳрамонов. Янгича тафаккур талқини. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2007. 11 май.

61.Мирпўлат Мирзо. Меҳр (шеър). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси. 2007. 11 май.

62.Ў. Ҳошимов. Қирқ йиллик биродарим. «Хаёт» газетаси. 2007. 11 май.

63.А. Улуғов. Олимнинг бахти «Моҳият» газетаси, 2007. 11 май.

64.Ҳ. Болтабоев.Танқиднинг тадқиқий йўли. «Шарқ юлдузи» журнали. 2007 йил, 2-сон.

65.Адабиётга садоқат (мақолалар тўплами ва библиография) Тошкент «Университет» нашриёти, 2007. 8 босма табоқ.