Хотира


ҚУЛЁЗМАЛАР БИЛИМДОНИ

Яхши муомалали, юмшоқ табиатли, кам-тарин инсон Абдулла ота Носиров қўлёзма-лар билимдони сифатида ном қозонган эди. У ҳар бир қўлёзмани игна билан қудуқ қази-ган каби синчиклаб текширар, мавжуд ман-баларга солиштирар, кўзга илинган янгилик-ни, зарур туюлган маълумотларни дафтари-га қайд этарди. Газет ва журналлар, бошқа даврий нашрлардан соҳасига оид мақолалар-ни қирқиб олиб, алоҳида жилдга солиб қўярли. Сўнг уларни рақамлаб, шарқшунос-лик институти китоб жамғармаси ихтиёри-га ўтказарди. У йиққан ана шундай ишлар сони уч юз мингдан ошиб кетган. Уларни махсус жилдларга тикиб, муқовалаб ҳам қўйган. Буларнинг мингдан зиёди шарқшу-носликка доир муҳим мақолаларлир.

Абдулла Носиров 1899 йили туғилган. 1915-1920 йиллари Тошкентдаги "Бегларбеги" мадрасасида таҳсил олган. Абдулла ота Эски Жўвада жойлашган "Бегларбеги" ҳақида гапирганида, кўпинча Мавлоно Ҳофиз Тошкандий, Жалолиддин Юсуф Қашқарий, Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа ўғли, Сидқий Хондайлиқий, Лазиз Азиззода каби йирик олимлар шу мадрасада ўқишганини айтар эди. Лазиз Азиззода Абдулла ота билан худди ака-укадек қалрдон бўлганига гувоҳман. У киши Абдулла отадан етги ёш катга бўлгани боис "укам" деб чақирарди.

Ёш бўлса-да, илмга ихлоси баланд Абдулла китобни жон-дилидан севарди, илк хизматини атайлаб 1920 йили Эски Жўвадаги "Турон" кутубхонасида бошлаган. Ўша вақтлари кутубхонанинг нодир   асарлар тўпланган "Қўлёзмалар бўлими" бор


эди. Абдулла Носиров ушбу китоблардан фойдаланиш учун келган талаба ва тадқи-қотчиларга беназир ёрдам қўлини чўзарди. Бу борада араб, форс ва туркий тилларни яхши билган, илмда азим дарё каби устози Сидқий Хондайлиқийдан кўҳна ёзувлар ва хаттотлик сирларини ўргангани, одамий-ликдан сабоқ олгани унга жуда қўл келди.

Абдулла Носиров ўша йилллари турли аср-ларда яшаб ижод этган бир юз қирқ уч шоир, қирқ нафар олим ҳақида қимматли маълумотлар тўпланган «Биликот» асарини тасниф этади. Бу асар сўзсиз катта изланиш-лар натижасида юзага келган эди.

«"Турон" кутубхонасида ишлаб юрган кез-ларимда бўлган бир воқеа сира ёдимдан чиқ-майди, - деб хотирлаган эди Абдулла Но-сиров.  Кутубхонага элимизнинг ардоқли фарзанди. машҳур адиб Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ҳам тез-тез келиб, мендан ки-тоб олиб турар эди. Ана шундай учрашувлар ва самимий мулоқотлар туфайли у киши билан яқиндан танишиб олдим. Абдулла Қо-дирий камоли ҳурматлари баландлигидан менга исмим билан эмас, илм соҳиби деган маънода «Махдум жаноблари» деб мурожа-ат қилардилар. Бир куни: «Махдум жанобла-ри, вақтингиз бўлса, рўмонимни бир кўздан кечириб берсангиз, қўлёзмани олиб қолиб, нашриётга нусха топширсам», деб илтимос қилдилар. Мамнуният билан илтимос-ларини қабул этиб, ишга киришдим. Бу «Ўткан кунлар» романи эди. Хизматим эвазига Абдулла Қодирийдан олган қалам ҳақимга ўшанда радио сотиб олганман».

                           Абдулла ота

                     кўп вақт Тошкент

                         вилояти «Турон»

                        кутубхонасида,

                             сўнг Алишер Наво-

 



                     26

 

 

Хотира


ий номидаги давлат халқ кутубхонасида ишлади. Ўзбекистон ССР Фанлар акалемия-си шарқшунослик институти ташкил топ-гач, (ҳозирги Абу Райҳон Беруний номида-ги Шарқшунослик институти) ушбу фан дар-гоҳига хизматга ўтди ва умрининг охирига қадар самарали меҳнат қилди. Қўлёзма ки-тобларда мундарижа бўлмагани боис улар-дан фойдаланиш, бирор шахс ёхуд воқеа ҳақида маълумот топиш учун узоқ изланиш, талай тер тўкишга тўғри келарди. Бу жараён-ни осонлаштириш чораси топилмасмикин, деган жумбоқ Абдулла отани кўп ўйланти-рарди. Шу мақсадда отахон тавсифлаш учун қўлига олган ҳар бир қўлёзма асарни нечоғ-ли оғир бўлмасин, синчиклаб ўрганиб, қўлёзманинг қайси саҳифасида қандай маъ-лумот борлиги ҳақида махсус қайдномалар туза бошлади. Уларни эса, хаттотлар Усмон Каримов, Нури Йўлдошева ва Флора Раҳ-монбоевалар бошқа алоҳида варақларга кўчи-ришди. Бу варақларни муқовасозлар тикиб китобга айлантириб боришди. Абдулла ота юздан ортиқ нодир қўлёзмани шу йўл билан тиклаб, изоҳлар билан бойитди.

Ушбу асарларнинг ҳар бир жилди алоҳи-да соҳага, у ёки бу аллома ҳаёти ва фаолия-тига бағишланган эди. Масалан, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Форобий, Хоразмий, Аҳмал Фарғоний, Асириддин Ахсикатий, Қаффол Шоший, Алишер Навоий, Мир-хонд, Хондамир. Зайниддин Восифий, Дур-бек, Атоий, Гулханий, Муқимий, Фурқат ва бошқа сиймолар ҳаёти ҳамда асарларига доир шундай жилдлар тузилган.

Арабий ёзувлар билимдони Абдулла ота вилоятлардаги қадим ёдгорликларни қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларида ҳам ишти-рок этган. Жумладан, Самарқанддаги қатор

обидаларни тик-лаш ва таъмир-лашда қатнашиб, мураккаб услуб-ларда битилган ва лекин бизга етиб келгунича қарийб ўқиб бўлмайдиган ҳолга тушган ёки буткул ўчиб кет-ган битикларни қайта тиклашда машҳур хаттот Аб-дуқодир Муродов      билан бирга кат-


та ишлар қилишган.   Фикримиз

дадили сифатида Амир Темур мақбараси билан боғлиқ воқеани эслаш кифоя. Мақбарани таъмирлашда,

асосий пештоқдаги,

шунингдек, ички ва

ташқи битикларни

ҳам тиклашда қи-

йинчилик туғилган.

Гўри Амир қурили-

шига доир ҳеч қан-

дай    ёзма   ҳужжат  сақланиб   қолмагани

ечиб бўлмайдиган муаммо бўлиб турар, битикларни тиклаш эса жуда зарур эди. Шундай мураккаб шароитда ҳам Абдулла ота ёзувларни тиклашдан умид узмайди. Кеча-кундуз шу тўғрида бош қотиради. Шундай кунларнинг бирида толиқиб, ухлаган Абдулла ота мазкур мақбарани бунёд

этган меъмор сиймосини туш кўради. У ўчиб

кетган битикларни Абдулла отага тўлиқ ай-

тиб беради. Бу ҳол тиришқоқ Абдулла ота учун

айни муддао эди. Шундан кейин ишлар юри-

шиб, ниҳоят: "Ушбу бинони бунёд этган меъ-

мор Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Банно Исфа-

хонийдир", деган ёзув қайта тикланади. Аб-

дулла ота бу воқеани менга бундан қирқ йил-

ча олдин гапириб берган эдилар.

Абдулла ота Носиров илм соҳасида ҳам самарали меҳнат қилган. У "Ўртаосиёлик қирқ олим", "Али Қушчи", "Аҳмад Фарғо-ний", "Алишер Навоий қўлёзмалари фих-ристи", "Тошкент тарихида баъзи сиймо-лар" деган бир қанча рисолалар ёзди. Турли олимлар билан ҳамкорликда ёзилган "Ақл Каъбаси", "Ҳофиз Кўйкий ким бўлган?", "Ўрта Осиё ва араб маданияти". "Табобат-нинг ноёб мероси" каби кўплаб илмий ма-қолалари илм-фан ва маданиятимиз риво-жига муносиб хисса бўлиб қўшилди.

Абдулла отанинг ибратли ҳаёт йўли ва меҳнатлари таҳсинга лойиқ. У киши "Ҳур-мат белгиси" ордени, фахрий ёрлиқлар би-лан тақдирланган. Мана, йигирма йилдан бери Абдулла ота орамизда йўқ. Лекин унинг асарлари ва мақолаларини шарқшунослик. институти жамғармасини бойитишдаги кат-та хизматларини илм ихлосмандлари сира унутишмайди, олимнинг хотираси қалбла-римизда мудом эъзозланади.

 

Ҳабибулла ЗАЙНИДДИН



Ҳидоят   2009    2


27