ХОЛБЕКОВ АБДУЖАМОЛ

Тошкент молия институтининг

«Ўзбекистон тарихи» кафедраси ўқитувчиси

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

 

ХОЛБЕКОВ АБДУЖАМОЛ

 

 

ЎЗБЕКИСТОНДА МУСТАБИД ТУЗУМНИНГ МАДАНИЙ-ОҚАРТУВ МУАССАСАЛАРИГА КЎРСАТГАН ТАЪСИРИ (ТУРОН КУТУБХОНАСИ МИСОЛИДА)

 

 

Ихтисослик: 07.00.02 – Ўзбекистон тарихи

 

 

Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

 олиш учун ёзилган

 

ДИССЕРТАЦИЯ

 

 

 

 

 

 

Тошкент-2007

ЎЗБЕКИСТОНДА МУСТАБИД ТУЗУМНИНГ МАДАНИЙ-ОҚАРТУВ МУАССАСАЛАРИГА КЎРСАТГАН ТАЪСИРИ (ТУРОН КУТУБХОНАСИ МИСОЛИДА)

 

КИРИШ.

 

  1. боб. Мавзунинг назарий-метадологик асослари, тарихшунослиги ва манбашунослиги.

1.1.         Мавзуни ўрганишнинг назарий-концептуал жиҳатлари, тарихшунослиги, манбашунослиги.

                                             

1.2.         “Турон” кутубхонасининг ташкил этилиши ва ўзбек зиёлилари – жадидларининг кутубхона фаолиятидаги ўрни.

 

  1. боб. Собиқ совет ҳокимияти даврида “Турон” кутубхонасининг фаолияти ва муаммолари.

2.1.         1918-1945 йилларда совет ҳокимиятининг советлаштириш ва қатағонлик сиёсатининг “Турон” кутубхонасига кўрсатган таъсири.

 

2.2.         Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларида “Турон” кутубхонасинингТошкент вилояти марказий фундаментал кутубхонаси сифатидаги фаолияти.

 

 

  1. боб. Миллий мустақиллик даврида “Турон” кутубхонасининг фаолияти.

3.1.         Мустақиллик йилларида “Турон” кутубхонасининг моддий ва илмий-маданий салоҳиятининг юксалиши.

 

3.2.         Ҳозирда “Турон” кутубхонасининг маънавий-маърифий ва маданий маскани сифатида олиб бораётган фаолияти: тажриба, ютуқлар ва муаммолар.

 

 

ХУЛОСА.

Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати

 

КИРИШ.

 

Мавзуни ўрганишнинг аҳамияти. Ўзбекистонда мустақиллик шарофати билан Туркистон халқларининг ўз миллий маданияти қайта тикланди. Аждодларимиз яратган улкан ва бетакрор маданий мерос халқимиз ҳаётининг янги ва бунёдкор истиқбол йўлининг пойдеворига замин бўлди. Бундай маданий меросни ўрганмоқ, унинг тарихий эврилишларидан сабоқ чиқармоқ миллий ўзликни англашнинг омили бўлиб хизмат қилади. Зеро, миллат фақат ўз қадриятларига суянса, ундан илҳом ва қудрат олса, юксалади, тараққиётга юз тутади. Ҳозирги даврда, жаҳон цивилизациясининг шиддат билан ривожланаётган палласида, Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишидан сўнг жамият тараққиётини белгиловчи муҳим омиллардан бири – шахс эркинлиги ва фуқороларнинг тенг ҳуқуқлигини тарғиб этувчи, халқни мустақиллик, озодлик ва ўзаро ҳамжиҳатликка, бунёдкорлик ҳамда яратувчанликка чорловчи теран озод фикрлар, миллий истиқлол ғоясига ҳамоҳанг мустақил дунёқараши миллий маданиятни шакллантиришга алоҳида аҳамият берилди. Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг 1998 йил 26 июндаги бир гуруҳ тарихчи олимлар билан учрашувларида: “Ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур”[1] дея таъкидлаганларидек, тарихчилар олдига тарихимизни холисона ёритиш, ўтмишимизнинг очилмаган, ўрганилмаган қирраларини кўрсатиб беришдек маъсулиятли вазифалар юкланди.

         Шу жумладан, мустамлакачилик даврида юртимиз ҳурлиги ва мустақиллиги учун қатағон этилган кишилар номини тиклаш (сабаби, қатағон этилган кишилар ҳужжатлари махфий сақланган ва ҳеч кимга берилмаган) уларнинг қилган фидойи ишлари ва фаолиятини ўрганиш, қурбонлари номини тиклаш, хотирасини абадийлаштириш ва келгуси авлодга етказиш мақсадида  1999 йил 22 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарор қабул қилинди.[2] 

Ёш авлодларда юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда, миллий онг ва ғурурни уйғотишда, уларни Ватан, Миллат ва Истиқлол тақдири учун фаол курашчи қилиб ўстиришда, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама комил инсон қилиб ўстиришда, тарбиялашда маданий-оқартув муассасаларини ҳам ўрни бор. Уларда халқимизнинг асрлар давомида йиғилган ҳаётий тажрибаларини ўзида акс эттирган асарлар, маънавий дурдоналар сақланмоқда.  Шу ўринда,  мустабид тузумнинг энг мудҳиш даврлари бўлмиш 1953 йилларга қадар ҳам, 1950-1980 йиллардаги турғунлик йиллари ва “Ўзбеклар иши” даврларида ҳам иймон-эътиқоди бутун, ўз халқи, ватани ва миллати манфаатлари учун бошини тиккан жадидлар ҳамда уларнинг йўлларини давом эттирган энг илғор зиёлиларимиз узлуксиз курашиб келдилар. 1911 йилда, тошкентлик маърифатчилардан Абдулла Авлоний ва Мунаввар Қори Абдурашидхоновлар томонидан “Турон” кутубхонаси Тошкентда, Эски шаҳар қисмининг Чорсу бозорига кираверишидаги Маҳсидўзлик маҳалласида ташкил этилган. Кутубхона ўз фаолиятида  даврининг энг жонкуяр зиёлилари А.Қодирий, Мирмуҳсин Шермуҳаммедов, Ғулом Зафарий, Юсуф Алиев ва Ориф Клеблеевларнинг сайъи-ҳаракатлари туфайли китоб фонди бойиб бора бошлади. Масалан, 1923 йилда  оренбурглик китобхон А.Исҳоқий ўзининг шахсий кутубхонасида сақланаётган арабча, форсча ва туркий тиллардаги беш мингдан зиёд муҳим тарихий-бадиий асарларини Тошкентга олиб келади ва кутубхона жамғармасига тақдим этади. Шу билан бирга, кутубхонада бир қанча нодир қўлёзмалар мавжуд бўлган: “Силсиланома”, “Шайх Саъдий”, “Энтихоби Навоий” (бу асарлар расмлик, нақшлик бўлиб, ўша даврларда 500 рубль қийматига эга бўлган), “Гулшанмул Навоий”, 15 томда иборат арабча қомус, “Танбур нотаси”, “Девони Ҳусайн Бойқоро”, “Бобур мажмуаси”, “Туҳфаи шоҳ”, “Шажараи турк” (эски босмаси), “Рабғузий”, “Девони луғатит турк” ва муҳими шундан бир минг йил илгари ёзилган энг нодир китоблардан арабча “Нажари би ўлум”дир. 1925 йилга келиб “Турон” кутубхонаси шаҳарнинг бой ва катта  салоҳиятга эга бўлган кутубхоналаридан бири эканлигидан далолат беради.[3] Чунки, ўзбек зиёлиларининг маданий-маърифий марказига айланган кутубхонага Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Шокиржон Раҳимий, Элбек, Ойбек, Отажон Ҳошим сингари ўнлаб шоир ва ёзувчилар, академик Бартольд сингари рус муаррихлари, Чўбонзода сингари турк алломалари ҳамда илм-фан ва мадниятнинг турли соҳаларини эгаллаб бораётган ёшлар мунтазам ташриф этиб туришган.

Кутубхона тез орада халқнинг назарига тушди ва бу ҳолат мустабид тузумнинг раҳбарлари эсанкиратиб қўйди. Сабаби, “Турон” асосчиларининг ғоялари умуман уларнинг таъбига тўғри тушмасди. 1920 йилларда  улар кутубхонанинг номини, кейинчалик асосчиларини таъқиб қилиниб ҳамда 1940 йилга қадар уларнинг барчаси “халқ душмани” ва “аксилинқилобчи” сифатида қатағон қилинди ва “дурустгина қизил кутубхона” советлар давлати томонидан ташкил этилди дея эътироф қилина бошланди.

Маълумки, “Турон” кутубхонаси бой тарихга эга. Унинг дастлабки фаолияти собиқ совет даврининг даслабки йилларига тўғри келади. Шу йилларда маданий – оқартув муассасалари ва унинг ходимларига етказилган руҳий, ҳам маънавий таъсир қанчалик оғир бўлганлиги тарихимиздан маълумдир. Дастлаб, миллат маънавияти ва маданиятига тегишли муассасаларга “қизил” сўзи қўшилиб, номи ўзгартирилди. Халқимизнинг асрий маданияти ва маънавияти таҳқирланиб, ўзларининг “янги маданий инқилоб” аталмиш мафкураларини мажбуран тиқиштирдилар. Дастлаб ваъда қилинган ҳақ-ҳуқуқлар четда қолиб, янги бино олиш умидида хат юборганган кутубхона ходимлари қатағонликка учрадилар.[4] 

Улар, яъни “Октябрь” кутубхоначилари[5]  собиқ СССР юқори Совети депутати Каганович Л.М.га (маълумки, Каганович Л.М. Ўрта Осиёда туғилиб, кейинчалик қатағонликларнинг илҳомчиси Иосиф Сталиннинг яқин маслакдошига айланган) хат билан ёрдам сўраб мурожаат қиладилар.     

Мустабид тузумнинг 1925-1953 йиллардаги қатағон қурбонларининг ўртасида маданий – оқартув муассасаларининг ходимларини ҳам борлиги тузумнинг қанчалик мафкуравий кураш ва ушбу соҳаларда “тозалаш ишлари” олиб борилаётганлигидан далолатдир. Зеро, ушбу соҳани “ислоҳ” қилмасдан туриб, бошқа соҳаларни ва соҳа ходимларини уларнинг мафкурасига йўналтириш қийин кечаётган эди. Шунинг учун, маданий-оқартув соҳалари, шу жумладан кутубхоналар тарихи ўрганиш ва илмий таҳлил давр талабидир.

Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Ҳозирга қадар тарихчилар томонидан “Ўзбекистонда маданий-оқартув муассасаларига мустабид совет тузумининг кўрсатган таъсири (Турон кутубхонаси мисолида)” мавзуси алоҳида тадқиқот сифатида ўрганилмаган. Таниқли адабиётшунос олим, проф. Н.Каримовнинг публицистик мақолалари чоп этилган.Тадқиқотнинг маълум бир қисмлари оммавий ахборот воситаларида мақола сифатида ўз аксини топган.

Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Маълумки, Чор Россиясининг мустамлакачилик асорати таъсирида бўлиб келган Туркистон ўлкасида ХХ асрнинг бошларида юрт истиқболи ва истиқлоли учун қайғурувчи ватанпарвар, ҳурриятпарвар кучлар янада фаолроқ ҳаракат қила бошлади ва ташкилий жиҳатдан бирлашиб бордилар. Бу жараёнда озод ва мустақил Туркистон учун кўп йиллар фидойилик билан курашиб келган жадидлар ҳаракатининг раҳнамолари алоҳида ўрин тутади. Улар маҳаллий аҳолининг сиёсий онгини ўстириш, ҳал қилувчи курашларга етаклаб бориш мақсадида ўлканинг кўплаб шаҳарларида вақтли оммабоп нашрлар, маданий – оқартув муассасалари ташкил эта бошладилар. Ўрта Осиёда мустамлакачилик сиёсатига қарши кураш ва унинг ижтимоий-сиёсий моҳияти, айниқса, Авлоний, Беҳбудий, Мунаввар Қори, Фитрат ва бошқа кўплаб ватанпарвар-маърифатчиларнинг асарларида кўтарилган1. Мавжуд адабиётлар ва манбалар таҳлилидан хулоса қилиш мумкинки, тарихий даврнинг сиёсий жараёнлари бир-бирига ўхшаш ва кўп ҳолларда, такрор келган. Миллатнинг қисматига тушган энг асосий тарихий фожиаларнинг сабаби, аввало, жамиятни миллий-маданий қадриятлардан узилиб қолишида намоён бўлади. 

Тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

-               юртимиз озодлиги в мустақиллиги учун курашларда матонат кўрсатган, миллатни ҳурлик ва эркинлликка чорлаган, мустабид тузум даврида қатоғон этилган фидойи ватандошларимизнинг мўътабар хотирасини абадийлаштириш;

-               маърифатпарвар ва ҳурпарвар аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижодий меросини меросини чуқур ўрганиш;

-               ёшлар қалбида метин иродали, мард аждодларимиз пок руҳига эҳтиром, ижтимоий адолат тантанасига ишонч, истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини кучайтириш;

-               ёш авлодга юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда, миллий онг ва ғурурни уйғотишда, улар Ватан, Миллат ва Истиқлол тақдири учун фаол курашчи қилиб ўстиришда ва тарбиялашда маданий-маърифий, маданий-оқартув муассасаларининг ўрни беқиёс эканлиги англатиш ва йўналтириш;

Тадқиқотнинг долзарблиги ва ўрганилиш даражасини назарда тутган ҳолда, “Турон” кутубхонасига мустабид тузумнинг маданий-оқартув муассасалариша кўрсатган таъсири билан боғлиқ бўлган тарихини тадқиқ қилиш жараёнида қуйидаги муаммоларни ўрганишни объект сифатида қаралади:

-               “Турон” кутубхонасининг маърифатпарвар жадидлар томонидан ташкил этилганлиги, айнан уларнинг маънавий, маърифий, тараққийпарвар ғоялари туфайли халқнинг назарига тушганлигини кўрсатиб бериш;

-               Мустабид тузумнинг дастлабки йилларида халқимизнинг асрий маънавияти ва маърифатига ўрнига ўзларининг “Янги маданий инқилоб” мафкураларини мажбуран тиқиштиришларида маданий – оқартув муассасалари орқали фойдаланилганлиги ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишларининг қандай тарзда олиб борилганлиги;[6]

-               Қатағонлик сиёсатининг маданий-оқартув муассасаларига, шу жумладан “Турон” кутубхонасига кўрсатган таъсири ва унинг оқибатлари, кутубхона ходимларнинг қатағон этилишининг асосий сабабларини кўрсатиб бериш[7];

-               Мустабид тузумнинг “турғунлик йиллари”да маъмурий буйруқбозлик тизимининг тўла мослаштирилишида бир ёқламалик ишларнинг олиб борилиши, яъни партиявий мафкурани зўрлаб тиқиштириш, халқни фақат мустабиз тузум қарашларини сингдиришда кутубхона тизимидан фойдаланиши[8] ва ҳокозолар.

-               Мустақиллик йилларида “Турон” кутубхонасининг ривожланиши, унинг илмий-фундаментал кутубхона  сифатидаги салоҳияти ва ўрнини кўрсатиб бериш.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундаки, биринчидан, биз томонимиздан танланган мавзу аввал тадқиқотчилар томонидан  у ёки бу даражада ўрганилган, аммо мустабид тузумнинг маданий-оқартув муассасаларига, шу жумладан Турон кутубхонасига  таьсири ва уларнинг олиб борган сиёсатлари билан чамбарчас боғлиқлиги, кутубхонанинг дастлабки тамал тошини жадидлар томонидан мустабид тузум давридан олдинроқ ташкил этилганлиги тўлиқ таҳлил этилмаган  эди.

Иккинчидан, ушбу тадқиқотнинг ўзига хос муҳим яна бир жиҳати мавжудки,  унда маданий-оқартув муассасаларининг асосий соҳалари фаолиятини сиёсий-маданий жиҳатларига эьтибор қаратилиб бу соҳалар орқали мустабид тузумнинг янада ўз ғояларини халқимиз онгига кўрсатган таьсирини оширишга хизмат қилишга уринганликлари илмий-тарихий материаллар асосида таҳлил этилади;

Учинчидан, мавзу юзасидан танланган манбалар ва материаллар асосида мавзу миллий мустақиллик қарашлар ва ғоялари асосида таҳлил қилишга ҳаракат қилинади.

Шунингдек ушбу тадқиқотнинг ўзига хос муҳим бир жиҳати мавжудки,  унда мустабид тузумнинг маданий – оқартув муассасаларини асосий соҳаларида олиб борилган фаолиятига эьтибор қаратилиб бу соҳаларнинг коммунистик ғояларни халқимиз онгига мажбуран сиқиштирилганлиги ва кўрсатган таьсири кенгроқ таҳлил этилади. Чунки, ўзбек зиёлиларининг маданий-маърифий марказига айланган кутубхонага Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Шокиржон Раҳимий, Элбек, Ойбек, Отажон Ҳошим сингари ўнлаб шоир ва ёзувчилар, академик Бартольд сингари рус муаррихлари, Чўбонзода сингари турк алломалари ҳамда илм-фан ва маданиятнинг турли соҳаларини эгаллаб бораётган ёшлар мунтазам ташриф этиб туришган.

Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, “Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ- атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантиручи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир”[9]

Мустақил диёримизда маънавий қадриятларни тиклаш, мустақиллик мафкурасини яратиш, ўтмишдаги бой меросни ўрганиш ва кенг тадқиқ этиш халқимизнинг миллий урф-одат ҳамда анъаналарини тарғиб этиш “Турон” кутубхонаси кўпгина ишларни амалга оширмоқда. “Турон” кутубхонасининг китоб жамғармаси китобхонларнинг умумтаълим, маданий ва касбга оид сўовларини қондиришга мўлжалланган универсал ихтисосга эга бўлган жамғарма ҳисобланади. Кутубхонанинг энг ютуқли жиҳати, китоб жамғармаси фан соҳалари бўйича системали – алфавит тарзда жойлаштирилганлигидир. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, кутубхона қошида “Турон” номи билан ташкил қилинган адабиёт ихлосмандлари уюшмаси адабиётшунос Ш.Ризаев раҳбарлигида ташкил этилди. Уюшма ўз олдига;

-               кутубхона тарихи ва уни ташкил этган жадид – зиёлиларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш;

-               ўзбек адабиётининг нодир намуналарини ўрганиш ва кенг омма ўртасида тарғиб этиш;

-               кутубхона фондидан унумли фойдаланиш, ундан методик марказ сифатида фаолиятини янада ривожлантириш;

-               китоб кўргазмалари ва турли адабиёт бойликлари ҳамда турли фан арбоблари, ёзувчилар ва шоирлар билан адабий учрашувларни мунтазам ташкил этиш каби вазифаларни қўйган. 

Шу каби вазифаларнинг натижасида, бир қанча адабий-бадиий кечалар ҳамда Алишер Навоийнинг 555 йиллиги, АмирТемурнинг 660 йиллиги, Шоира Саида Зуннунованинг 70 йиллиги, Камийнинг 130 йиллигига анжуманлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Умуман, кутубхонада мустақиллик йилларида халқимиз маданияти, унинг бой мероси, мустақиллик шарофатининг халқимиз маънавиятида тутган ўрни каби қатор мавзуларда конференциялар, кўргазмалар ва кечалар ташкил этиш ривожлантирилганлигини кузатишимиз мумкин. 

Шу ишларнинг натижаси ўлароқ, 1997 йил “Турон” кутубхонаси республика миқиёсидаги “Кутубхона – тарихий маданий меросимиз тарғиботчиси” очиқ танловида қатнашиб фахрли учинчи ўринни эгаллади. 

         Бу каби ютуқлар билан биргаликда “Турон” илмий – фундаментал кутубхонасининг Тошкент вилояти марказий кутубхонаси сифатида фаолият юритишини назарда тутган ҳолда, вилоятнинг жойлардаги кутубхоналар фаолияти бир ёқлама бўлиб турибди, яъни аҳолининг маълум қисмининг қамраган. Бундан ташқари, 1996-1997 йилларда вилоят кутубхоналари сони 122 тага қисқарган (16,3).  Шундай ҳолатнинг юзага келишига кутубхоналар фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар; қишлоқ аҳолисининг маданий ҳаётга қизиқишини пасайиши, дам олиш кунларини нотўғри режалаштириш сабабдир.

Мавзунинг яратилишида асосий манбалар. Танланган мавзуни ўрганиш ва тарихий жиҳатдан ёритилишида Ўзбекистон Республикасининг Марказий давлат архивидаги Республика шу жумладан, Тошкент вилояти маданий – оқартув муассасаларига  тегишли архив материаллари, кутубхона фаолиятига доир вақтли ахборот воситалари материалларидан асосий манба сифатида фойдаланилади. Булардан ташқари, кутубхонанинг олиб борган фаолиятининг хужжатлари, таниқли шахсларнинг шахсий материаллари, жадидчилик тарихини ўрганган тарихчиларнинг маълумотларига ҳам етарли эътибор қаратилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Боб. Мавзунинг назарий-метадологик асослари, тарихшунослиги ва манбашунослиги.

4.1.         Мавзуни ўрганишнинг назарий-концептуал жиҳатлари, тарихшунослиги, манбашунослиги.

                                             

 

Маълумки, “Турон” кутубхонаси тарихи давлатнинг маданий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий йўналишлари билан узвий боғлиқдир. Жамият эса, ўз талабига кўра китоб оламини ифодалаб беради, шу билан кутубхоналарнинг тартибли равишда ривожланишига таъсир кўрсатади. Кутубхоналарни билимнинг асосий ўчоғи эканлигини назарда тутсак, унинг маданий институт сифатида тадқиқот ишларини жалб қилади, чунки цивилизациялашган жамиятда муҳим ахборот тарқатувчи элемент бўлиб хизмат қилади. Тарихдан маълумки, кутубхона тўғрисидаги дастлабки маълумотлар антик давр муаллифлари, масалан, Страбонда учрайди. Кутубхона тарихини ўрганиш асосида жамиятнинг маданий ривожи тарихи ҳақида илк тасаввурлар вужудга келади. Ўрганилиш натижасида эса тарихчилар қизиқарли ва бой материал тўплади ва кенг маданий-тарихий даврлардаги кутубхоналар ўрнига аҳамият берилди. Тарихчилар тарих ва маданиятнинг асосий масалаларига тўхталишини ҳисобга олсак, асосий эътибор тарихий даврлардаги йирик кутубхоналарни ўрганишга қаратилган эди (масалан, Александрия, Сафия, Антик Рим ва Грек кутубхоналари). Дастлаб кутубхонанинг луғавий маъносига эътибор берсак, “Кутубхона” сўзи – юнонча сўз бўлиб “библос” – китоб сўзи маъносини англатиб, Библия сўзи ҳам шундай муқаддас китоб “тека” – омбор, сақланадиган жой деган маънони англатади. Дастлаб, Александрия ва Пергам кутубхоналари антик даврларда ташкил топган ва машҳурлиги билан шуҳрат қозонган. Кейинчалик шахсий ва шаҳар кутубхоналари ҳам мавжуд бўлган. Бу кутубхоналарнинг вазифаси нималардан иборат эди? Китоблар нима учун сақланарди? Улар қандай кўринишда ва улар нималардан ясалган эди?

Дастлаб Римликлар дарахт пўстлоғига ёзишган бўлса, бошқа халқлар қояларга, тош бўлаклар, пальма япроқлари, сопол тахтачалар, кейинроқ эса, бронза, қўрғошин ва қалай тахтачаларида акс эттиришарди. Милоддан аввалги II асрда Кичик Осиёдаги Пергам шаҳрида теридан ошланган ёзув материаллари пайдо бўлди. Греция ва Римда узоқ вақтлар ёғоч тахтачаларга мустаҳкамланган папирус ва пергамент ёзув материаллари бўлиб ҳизмат қилди ва уларни алоҳида ғилофларга солиб сақланган. Пергамент ва папирусларни қават-қават қилиб сақлашни ўрганишда ва дастлаб йиғма “дафтарлар” пайдо бўлган. Йиғма дафтарлар бир нечтаси том ёки кодексларни ташкил қилди. Милоддан аввалги V асрларда Афинада китоб сотувчилар пайдор бўлди. Яъни китоб даромад товарига айланди. Уларнинг кўп экземплярда чоп этилишига (китоб сотувчилар ўз қўлларида кўплаб кўчирувчиларни сақлашар эди) асос бўлди.

 

“Турон” кутубхонасининг ташкил этилиши ва ўзбек зиёлилари – жадидларининг кутубхона фаолиятидаги ўрни.

 

Маълумки, 1999 йил 22 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида” қарор қабул қилинган[10]. Унда юртимиз озодлиги ва мустақиллиги учун курашларда матонат кўрсатган, миллатни ҳурлик ва эркинликка чорлаган, мустабид тузум йилларида қатағон этилган фидойи ватандошларимизнинг мўътабар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш, ёшлар қалбида метин иродали, мард аждодларимиз пок руҳига эҳтиром, ижтимоий адолат тантанасига ишонч, истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларининг кучайтириш мақсад қилиб қўйилди. Қарорда белгилаб қўйилдики, Тошкент шаҳрида, Бўзсув қирғоғида мустамлакачилик даври қурбонлари хотира мажмуаси “шаҳидлар майдони” барпо этиш, мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси ҳузурида “Шаҳидлар хотираси” ҳайрия жамғармасини тузиш, қатағон этилган фидойи ватанпарварларимизни номма-ном аниқлаш мақсадида жамоатчилик комиссияси томонидан мамлакатимиз ҳудудларида тузиладиган илмий-ишчи гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шаҳид бўлган юртдошларимиз номини абадий сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” хотира китобини яратиш ва нашр этиш, масалалар ва бошқа ечимларни бажариш мақсад қилиб қўйилди. Шу жумладан, Президент И.А.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” сўзларини инобатга олган ҳолда, тарихчилар ушбу ечимларни ечишда ўз ҳиссаларини қўшиш учун енг шимардилар. Юртимиз ҳурлиги ва мустақиллиги учун қатағон этилган кишилар номини очиш (сабаби, қатағон этилган кишилар ҳужжатлари махфий сақланган ва ҳеч кимга берилмасди) уларнинг қилган фидойи ишлари ва фаолиятини ўрганиш, керак бўлса, илмий таҳрир қилиш тарихчилар зиммасига анча маъсулиятли вазифаларни юклайди.

Юртимиз озодлиги ва мустақиллиги учун курашларда матонат кўрсатган, миллатни ҳурлик ва эркинликка чорлаган, мустабид тузум йилларида қатағон этилган фидойи ватандошларимизнинг мўътабар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш, ёшлар қалбида метин иродали, мард аждодларимиз пок руҳига эҳтиром, ижтимоий адолат тантанасига ишонч, истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини кучайтириш мақсад қилиб қўйилди. Қарорда белгилаб қўйилдики, Тошкент шаҳрида, Бўзсув мустамлакачилик даври қурбонлари хотира мажмуаси “шаҳидлар майдони” барпо этиш, мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси ҳузурида “Шаҳидлар хотираси” ҳайрия жамғармасини тузиш, қатағон этилган фидойи ватанпарварларимизни номма-ном аниқлаш мақсадида жамоатчилик комиссияси томонидан мамлакатимиз ҳудудларида тузиладиган илмий-ишчи гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлар, шаҳид бўлган юртдошларимиз номини абадий сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” хотира китобини яратиш ва нашр этиш, масалалар ва бошқа ечимларни бажариш мақсад қилиб қўйилди. Шу жумладан, Президент И.А.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” сўзларини инобатга олган ҳолда, тарихчилар ушбу ечимларни ечишда ўз ҳиссаларини қўшиш учун енг шимардилар. Юртимиз ҳурлиги ва мустақиллиги учун қатағон этилган кишилар номини очиш (сабаби, қатағон этилган кишилар ҳужжатларда махфий сақланган ва ҳеч кимга берилмасди) уларнинг қилган фидойи ишлари ва фаолиятини ўрганиш, керак бўлса, илмий таҳрир қилиш тарихчилар зиммасига анча маъсулиятли вазифаларни юклайди.  Шу ўринда “Турон” номидаги Тошкент вилояти кутубхонаси фаолияти даврида (қарийб 90 йил) қатағон этилган ходимлари ва кутубхона асосчилари ҳам қайд этилган ва ўрганилган. Абдулла авлоний, Мунавварқори Абдурашидхоновлар ташкил этган кутубхонада илк зиё маскани (маълумки, “Турон” жамияти томонидан илгари сурилган маънавий ва маърифий тараққийпарвар ғоялари туфайли) тез орада халқнинг назарига тушди ва бу ҳолат “қизил империячилар”ни эсанкиратиб қўйди. Сабаби, “Турончилар” ғоялари умуман, советлар таъбига тўғри тушмасди. Тез орада улар номини, кейинчалик асосчиларини йўқотишди ва “дурустгина” “қизил кутубхона” советлар давлати томонидан ташкил этилди, деб жар солинди. Бу 1924-53 йиллар қатағон қурбонлари, кўпроқ сталинизм қурбонлари билан танилган. Уларнинг кўпчилиги маданий-оқартув соҳалари ходимлари эканлигини советларнинг давлат ичкарисида қанчалик мафкуравий кураш олиб борилаётганлигини далолатидир. Зеро, ушбу соҳани “ислоҳ” қилмасдан туриб, бошқа соҳалар ва соҳа ходимларини советлар ғоясига буриш қийин кечарди. Ёш авлодга юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда, миллий онг ва ғурурни уйғотишда, улар Ватан, Миллат ва Истиқлол тақдири учун фаол курашчи қилиб ўстиришда бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама комил инсон қилиб ўстиришда, тарибялашда маданий-маърифий, маданий-оқартув муассаларини ўрни беқиёсдир.

Шу жумладан, кутубхоналар халқнинг умумий маданий-маънавий аҳволига таъсир ўтказувчи бир муассасалардан бири ҳисобланади. Кутубхоналар халқ-хўжалиги, маданият, тарбия, меҳнаткаш ва зиёлиларнинг умумий билимини оширувчи омил бўлиб ҳам хизмат қилади. Кутубхоналарнинг бу соҳаларга хизмат қилувчи асосий убъекти бу китобдир, Ўрта Осиё шу жумладан, Ўзбекистонга хорижий олимлар ҳам Шарқ тарихига, қўлёзма шарқ китобларига ўз қизиқишларини асрий ёзма манбаларисиз тасаввур қилиша олишмасди. Халқнинг хўжалик ҳаётларини, тили ва маданиятини кўп йиллик тарихини ўрганишда улар ўз тажрибаларини янада ошириш учун албатта қўлёзмаларга асосланганлар. Қадимдан, Турон халқларининг қўлёзма асарларини қадрига етишган ва кўз қорачиғидай асрашга ҳаракат қилишган. Китоб ишқибозлари – коллекционерлар вужудга келган. Кўпчилик тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, қўлёзма асарлар коллекциялари эр.авв. V асрларда пайдо бўлгандир. VII-XIV асрларда Туронда табиий ва ижтимоий фанларнинг ривожланишига шароит яратилди. Маданий ҳаёт гуллаб ривожланди ва бу воқеалар ривожи кутубхоналар пайдо бўлишига, айниқса, кейинги асрларда Самонийлар ва Темурийлар давлатлари даврида бу ҳолатлар кўпроқ кузатилди. Сарой кутубхоналарида – фанларнинг барча йўналишларидан, математика, риёзиёт, астрономия, тарихий-фиқҳшунослик, жуғрофий асарлар билан бир қаторда диний китоблар йиғишга ҳаракат қилишган.

Бу даврларда фақат сарой кутубхоналаридан ташқари мачит ва мадрасаларда ҳам кутубхоналар мавжуд бўлгандир. Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврида бирмунча халқ хўжалиги ҳаёти, аҳоли турмуш даражаси тушганлигига қарамай адабиёт ривожланди (айниқса, йўналишлардан назм) меъморий санъат ва сарой кутубхоналари маҳаллий шоир ва таржимонлар таржима асарлари билан янада бойиб бориш кузатилади.

Шарқ халқларининг қимматбаҳо ва нодир қўлёзма асарлари эса иложи борича сақлаб келинган ва булар ҳам бутун дунё олимларини қизиқтириб келмоқда. Шу ўринда Амир Темурнинг ва унинг невараси машҳур астроном Мирзо Улуғбекнинг “улуғбек хазинаси” деб аталмиш кутубхоналарини айтиб ўтиш жозидир.

XVIII асрлардан бошлаб, ўзбек халқлари даврида ички курашлар авж олди, қўшни давлатлар билан олдингидек алоқалар ривожлана олмади, иқтисодий ва маданий аҳвол тушиб кетиши кузатилди.

Сабаби, европалик саёҳатчилар томонидан Дунё океанлари йўллари очилиши, қуруқликдаги бирмунча иқтисодий бақувват давлатлар учун йўллар яхшиланди. Йиллаб чўзилган карвон йўллари энди вақти қисқарди. Мовароуннарх қуруқлик ичкарисида бўлганлиги учун жаҳон савдо маркази даражасидан тушиб кетди, бу ҳол сарой кутубхоналари ва (Мовароуннаҳрнинг қуруқлик ичкарисида бўлганлиги учун) Мовароуннаҳр маданий аҳволига ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлади. Лекин, Мовароуннаҳр маданий ҳаётига таъсир ўтказувчи хонликлардаги китоб бозорлари ва хусусий мадрасаларни кутубхоналари ўсиб, бойиб бора бошлади.

XIX асрларнинг ўрталаридаги чоризм мустамлакачи даврида  сиёсий ва маданий ҳаётга ва шу жумладан кутубхоналарга муносабат ўзгарди, рус ва бир қанча хорижий олимлар ёзиб қолдиришича, сарой кутубхоналари, хусусий коллекционерлар, мадраса куутбхоналари бутунлай инқирозга юз тутди.

Сабаби, чоризм мустамлакачилари нодир қўёзма асарларни бутунлай ташиб кетдилар ва чой чақа евазига сотиб олдилар ёки тортиб олдилар.

1917 йилда Совет даврига келиб қўлёзма асарларни топиш ва йиғиш учун бир мунча ишлар қилинди. Топилган қўлёзма асарларини сақлаш учун масъул муассасаларга топширилди.

Пойтахтимизда шундай зиё масканлари борки, уларда халқимизнинг асрлар давомида йиғилган ҳаётий тажрибаларни ўзида акс эттирган асарлар маънавий дурдоналари сақланмоқда.

Бундай масканлар қаторига пойтахтдаги энг кекса илми-даргоҳи “Турон” номидаги Тошкент вилоят илмий-фундаментал кутубхонасини киритиш мумкин.

Беназир ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг машҳур ҳажвий қаҳрамони “Калвал Маҳзум” Каломи Шарифни зиёрат этмоқ истагида Маҳсидўзлик маҳалласидаги “Ойнабандлик, икки қанот эшиги” бор, кўп олий ғиштли фойриконга боради. Маҳзум эшиклардан кирганда, “атроф ва жаволиб” да девдек-девдек катта суратлар осиғлик, бир мунча саллалик ва салласиз одам “туппа-тузук” ўрис курсига газет ўқиётган “теваракка эса “авлоий” турли китоблар» уюб ташланган экан.

Калвон Маҳзум тиловатхона деб ўйлаган бу хона, айниқса, 20- й         илларда ўзбек зиёлилари илк қадамжолари бўлган “Турон” жамияти кутубхонасининг қироатхонаси эди.

Тошкентда, Эски шаҳара маҳалласида Чорсу бозорига кираверишда, Маҳсидўзлик маҳалласида оппоқ бир бино бор. Ўтмишда бу бино Янушев фомилияли бойнинг ичкари – ташқари ҳовлиси бўлган. Инқилоб йиллари (1918 йил) бу ҳовли Советлар томонидан мусодара қилиниб, кутубхона ихтиёрига берилди. Ўзи аслида “Турон” илмий-универсал кутубхонаси асримиз бошидаги ўша маърифатчи зиёлилар ва жадидлар саъёи-ҳаракати ва ташаббуси билан барпо бўлган.

1911 йилда, Тошкентлик маърифатчи Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхоновлар ташаббуси билан “Турон” номли маданий-маърифий бир жамият ташкил этилади. Бу жамият ўз низом ва дастурларига эга эди. Ана шу дастурдаги энг муҳим масалалардан бири кутубхона ташкил қилиб, қироатхона очиш эди. Бундан ташқари “Турон” жамияти ҳаваскорлик театр группаси ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. 1913 йил сўнгларида театр группаси фаолият бошлади. Ана шу группанинг репертуар эҳтиёжлари учун турк-татар ва Озарбайжон адабиёти драматургияси намуналари жамланиб, ўзига хос кичик бир кутубхона жамлана бошлади. Кейинроқ, бошқа соҳаларга тегишли китоблар ҳам мазкур кутубхона жовонларидан жой эгаллайди. Бироз ўтиб кутубхона қошида қироатхона пайдо бўлади. 1917 йилда шу жамият аъзолари ҳисобланмиш бир қатор кишилар ўз хусусий китобларини совға қилиб кутубхоналарини кенгайтирдилар. Натижада яхшигина китоб хазинасига эга бўлган кутубхона ва қироатхона пайдо бўлади.

Шу тариқа 1918 йилга келиб шўро ҳукумати қарори билан “Турон” кутубхонаси эски шаҳардаги ҳозирги биносида иш бошлайди. Биз “Турон” кутубхонаси тарихини мана шу даврда белгилашимиз мумкин. Лекин, аслида “Турон” 1911 йилда Тошкент жадидлари томонидан тузилган, ўз олдига маориф онгини ошириш ҳамда шу йўл билан келажакда миллий мустақиликка эришиш вазифасини қўйган жамият эди.

1913 йилда шу жамият қошида Абдулла Авлоний бошчилигидаги театр группаси ташкил этилиб, у ўша даврдаги 25 нафар миллий      санъат ва адабиёт қалдирғочларини ўз бағрига олди.

Натижада ўзбек миллий театри туғилди. Жамият ва халқнинг маданийт ҳаётга интилиши бу группа фаолиятининг кенг қанот ёзиши ва миллий драматургларнинг етишиб чиқишини тақазо этди. Аммо октябр тўнтарилишининг содир бўлиши ва шўролар ҳокимиятининг ўзбек зиёлиларинингназорат остига олиши, ҳали ҳам миллий истиқлол ғоялари билан яшаётган кишиларни эса таъқиб эта бошлаши билан “Турон” жамияти атрофида уюшган жадидлар парчаланиб кетдилар. А.Авлоний бошлиқ бир гуруҳ жадидлар Шўро ҳокимияти тарафига ўтиб “Турон” жамияти ихтиёридаги ўзбек тилида яратилган саҳна асарларини тўплаб, бўлажак кутубхонага пойдевор қурдилар. Шу тариқа 1918 йилда “Турон” кутубхонаси бунёд бўлди.

Ўша йилнинг бошларида ГСФСР маданият халқ Комиссиариати вакили  сифатида Тошкентга бошьшевик Орий Клеблеев келган. Шўро ҳукумати сиёсатининг ўрта Осиёда сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш учун келган бу зот, Тошкентда катта нуфузга эга бўлган татар зиёлилари томонидан “У буюк: жуда катта дипломат” сифатида кутиб олинган ва Туркистон жумҳурияти Мудофаа штабининг аъзоси этиб тайинланган О.Клебеев айни ватда 1918 йил июнида “Иштирокион” (Ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасини ташкил этган ва унинг дастлабки муҳаррири бўлган. У фақат “Иштирокион” билангина эмас, балки Ўзбекистонда нашр этилган ва фирқа органи бўлган бошқа газеталарини ҳам таъсир доирасига олган. У ҳатто Самарқандда Октябрдан кейин илк дафъа чиқо бошлаган ўзбекча газетага “Меҳнаткашлар ўқи” деб ном берган. Кейинчалик бу газета “Меҳнаткашлар товуши” номи билан нашр этилган. Ўша йилнинг 20 июнида оренбург фронтидан келганлардан аҳмад Данской ва Вали Алламов “Иштрокион” таҳририятига ишга олинган. Бир ҳафтадан кейин 27 июлда О.Клеблеев мухаррирликни Данскойга топшириб, ўзи Жиззахга махсус топшириқ билан борган ва ўша ерда вафот этган.

Шўро ҳукуматининг ўрта Осиёга “кенг ҳуқуқлар” билан келган бу ишончли вакилини дафн этиш маросими катта сиёсий тадбири сифатида ўтказилди. Туркистон Халқ Комиссарлари шўросининг қарори билан марҳум большевик номини абадийлаштириш мақсадида “Турон” кутубхонасига Ориф Клеблеев номи берилди. Кутубхона фондини кенгайтириш ва таъмирлаш ишлари учун 10.000 сўм ҳажмда маблағ ажратилди. Шундан кейин кутубхона Туркия, Татаристон, Бошқирдистон, озарбайжон ва москвада чоп этилган турли-туман даврий нашр ҳажмида китобларни олиб туриш имкониятига эга бўлди.

1919 йилнинг 14 апрелида эса барча халқ кутубхоналар қатори “Турон” ҳам давлат ихтиёрига ўтказилди. Шундай қилиб, 1918-1922 йилларда кутубхона бир томондан ўз аъзолари ва ташкилотчилари бўлмиш собиқ жадидлар ёрдами билан, иккинчи томондан маърифатпарвар кишиларнинг вақф қилиб қолдирган китоблари ҳисобига оёққа турди, учинчи томондан эса берилган маблағ туфайли ўзимизнинг ва хорижда чиқиб турган даврий нашрлар ва китоблар билан бойиди.

Кутубхона 10 йил ичида 20.000 дан зиёд тарихий ва замонавий мавзудаги китоблар билан бойиди. 20-йилларда шаклланган ва шаклланиб бораётган ўзбек зиёлиларнинг маърифий марказларидан бирига айланди.

Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кутубхона ўша даврнинг энг жонкуяр зиёлилари Абдулла Қодирий, Мирмухсин Шермуҳаммедов, Ғулом Зафарий, Юсуф Алиев, ориф Клебеевларнинг саъйи-ҳаракатлари туфайли 1,500 дан кўпроқ китоб жамлаб келтирилди. Бундай фидойилик китобхонларнинг ташаббускорлигини янада оширди, 1923 йилда Оренбурглик китобхон А.Исҳоқий ўзининг шахсий кутубхонасида сақланаётган арабча, форсча ва туркий тилларда ёзилган 5.000 дан зиёд муҳим тарихий-бадиий асарларини Тошкентга олиб келади ва кутубхона жамғармасига тақдим этади. Бу қимматбаҳо асарлар 1943 йилда пойтахтда Абу Райхон Беруний номли шарқшунослик институтининг ташкил этилиши муносабати билан шу жойга олиб ўтилди. Лекин ўша давргача кутубхона фондида 20.000 дан кўпроқ асар мавжуд эди.

Кутубхонада бундай катта хазинанинг тўпланиши ўз атрофига минглаб китобсеварларни ҳам жавоб этди. Ҳатто адабиётимизнинг атоқли намоёндалари бўлиб етишган кўплаб адиблар шу ерда камол топди. Чунки, инсон тафаккурининг ўсишга, ижод саҳифаларининг яратилишига ўтмиш аждодларимиз томонидан битилган асарларнинг хиссаси беқиёсдир.

1920 йилда бу кутубхона Эски шаҳар таориф шўъбаси қарамоғида ўтиб, энди совет адабиётлари ва газета – журналлари ҳисобига кундан-кун бойиб борди. Шундан кейин Москва, озарбайжон, Татаристон, Бошқирдистонда чоп этилган турли-туман даврий нашр ва китобларни олиб турди.

Лекин, кутубхонада қуйидаги нодир қўлёзма асарлари мавжуд бўлган: “Силсиланома”, “Шаёх Саъдий”, “Энтихоби Навоий” (бу учаласи ҳам расмлик, нақшли бўлиб, ўша даврда 500 сўмлик қийматига эга бўлган) “Гулшанмул Навоий”, 15 томдан иборат арабча қомус, “Танбур нотаси”, Девони Ҳусайн Байқаро”, “Бобур мажмуаси”, “Туҳфаъйи шоҳ”, “Шажараи турк” (эски босмаси), “Рабғузий”, “Девони луғатит турк” 15 тилдан иборат арабча қомус ва муҳимида шундан бир минг йил илгари ёзилган энг нодир китоб, арабча “Нажари би ўлим” дир.

1917 йилда ва ундан кейинги вақтли матбуот “Туркистон вилоятининг газетаси”, “Таржимаи”, “Вақт”, “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Нажот”, “Садойи Туркистон”, “Садойи Фарғона”, “Самарқанд”, “Халқ дорилфунуни” газеталари; “Ойна”, “Ал-ислоҳ”, “Ер юзи”, “Ўзгаришчи ёшлар”, “Маориф ва ўқитувчи” каби журналлар бойламлари ҳам қилинди. Шуниси қизиқарлики, “Турон” жамияти ва унинг қошидаги “Турон” кутубҳонаси Маҳсидўзлик маҳалласидаги ҳозирги Ҳарбий Комиссиариат ҳамда Давлат биноси жойлашган биноларда иш бошлади. Кейинчалик 1915 йилда Туронтеатри гуруҳи шу биноларга туташ Якушев ширкати биносида ўз ишини давом эттирди. Умуман, “Турон” ҳайрия жамияти “Турон” кутубхонаси ҳамда қироатхонасини иқтисодий томондан таъминлаб турган. 1917 йиллардан кейин кутубхона ишида Каримбек Каший бошчилигида унинг шогирдлари, шоирлар ва ҳаттотлар, ноширлар Сидқий, Хочдайдиқий, Хислат, Тавалло, Мисат ва бошқалар фаол қатнашдилар. Кутубхона 1920 йиллардаёқ кутубхона фаоллари ёрдамида уни кенгайтириш, унинг қошида сайёр кутубхона тузем болалар бўлимини очиш, хотин-қизлар махсус адабиётини кучайтириш, унга китоб бериш, кутубхона қошида кўргазмалар ташкил қилиш ишларини амалга оширишга киришдилар.

 

 

  1. Боб. Собиқ совет ҳокимияти даврида “Турон” кутубхонасининг фаолияти ва муаммолари.

 

1918-1945 йилларда совет ҳокимиятининг советлаштириш ва қатағонлик сиёсатининг “Турон” кутубхонасига кўрсатган таъсири.

 

Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида “Турон” номли универсал кутубхонаси кўп қатламли маданий-маърифий ва тарғибот муассасаларидан бири сифатида Республикамиз ва Тошкент вилоятида маданий ҳаётида ўзига хос ўрин тутади. Бу ерда ҳозир 8 бўлим ва 6 та шўъбалар фаолият кўрсатмоқда. Кутубхонанинг универсал китоб ҳазинаси 320 мингдан ортиқ нусҳадаги китоблардан иборатдир. Булардан 52.400 таси ўзбек тилидаги адабиётлардир. Кутубхона йилига 189 номдаги газета ва журналлар олади. Ҳар йили китоб хазинасидаги китоблар билан бойиб бормоқда.

Лекин кутубхона ўзининг кўп йиллик фаолиятини Совет ҳукумати ҳукм сурган даврга тўғри келади. 1917 йилдан бошланган бу ҳукмронлик йиллари халқимизнинг тарихий шаклланиш жараёнига қанчалик таъсир ўтказганини ўлчаш анча мажоиздир. Сабаби, бу даврда яшаган ватандошларимиз ўнгидан ўтган тарихий воқеаларни кўздан кечирганимизда бир қанча даҳшатли қатағонларни бошидан кечирди. 1917 йилги “Октябр тўнтариши” дан кейин дастлабки маҳаллий зиёлиларимиз ва тараққийпарварлари томонидан тузилган “Туркистон муҳторияти” шўролар томонидан “феодалбуржуа, миллатчи” ҳукумати деб эълон қилинди ва бу “муҳторияти” тезлик билан бостирилди. 1920 йилларда миллий-озодлик ҳаракатчилари “босмачилар” деб ноҳақ тамға босилди. Уларнинг ҳаракати 1940 йилларгача стихияли тарзда давом этсада, қизил империячилари Бухоро ва Хива республикаларининг фаолияти вақтинчалик эканлигини “тушунтириб” қўйишди. 1925 йилда “Қизил империя” дунёнинг олтидан бир қисмига эгалик қила бошладилар. Солженицин таъбири билан айтганда “халқлар” турмасига асос солдилар ва қарийб 70 йил ҳукмронлик қилдилар. Бу вақт орасидаги 1925-53 йиллар Совет халқлари ҳаёти тарих зарварақларида “қора кунлар” сифатида қаралади. Совет тарихчилари немис-фашистик диктатураси раҳбари ва нацистлар партияси асосчиси Адольф Гитлерни энг буюк ХХ аср жиноятчиси сифатида эътироф этишади, лекин КП(б) 1925-53 йиллардаги раҳбари Иосиф Вассарионович Сталинни тўқиб-бичиб, бор айблари ва жиноятлари ҳақида лом-лим дейишмади. Ахир бу 28 йиллик ҳукмронлик давридаги 54 млн. кишининг ёстиғини қуритганку? Гитлер бўлча 10 йиллик ҳукмронлик даврида бор-йўғи 10 млн. ўз халқини бошини еди. Энди кимни “қонхўр жаллод” деб аташ мумкин?

Бу қонхўрликлардан Ўзбекистонликлар ҳам четда қолмади. Айниқса, тараққийпарварлар дастлабки босқич вазифасини бажаришди. А.Авлоний, М.Абдурашидхонов, М.Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, А.Қодирий, А.Хўжаев, М.Чўқаев каби “Турон” ёки “Туркистон” деб аталмиш ватан мустақиллиги учун ўз жонлари билан жавоб беришларига тўғри келди.

Шу жумладан “Турон” жамияти аъзолари ҳам қатағон йиллари қурбонларига айланишди. 1940 йилга қадар уларнинг барчаси “халқ душмани” ва “аксилинқилобчи” сифатида отиб ташланди. Лекин уларнинг номли ва миллат манфаати учун қилган ишлари ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмайди. Улар ташкил этган “Турон” кутубхонаси ҳалига қадар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 1925 йилга келиб, “Турон” кутубхонаси анчагина бой кутубхоналардан бири бўлганлиги тарихий ҳужжатлардан маълумдир[11]. Ўша пайтдаги асосан турк ва шарқ муаллифлари: А.Авлоний, М.Абдурашидхонов, М.Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, А.Қодирий, А.Хўжаев, М.Чўқаев каби “Турон” ва “Туркистон” деб аталмиш ватан мустақиллиги учун ўз жонлари билан жавоб беришга тўғри келди.

Шу жумладан “Турон” жамияти аъзолари ҳам қатағон йиллари қурбонларига айланишди. 1940 йилга қадар уларнинг барчаси “халқ душмани” ва аксилинқилобчи сифатида отиб ташланди. Лекин уларнинг номли ва миллат ва манфаати учун қилган ишлари ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмайди. Улар ташкил этган “Турон” кутубхонаси ҳалига қадар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 1925 йилга келиб, “Турон” кутубхонаси анчагина бой кутубхоналардан бири бўлганлиги тарихий ҳужжатлардан маълумдир.

Ўша пайтдаги асосан турк ва шарқ халқлари ҳақидаги адабиётлар эди. Йиғиб келинаётган газета ва журналлар ҳам асосан тараққийпарварлар томонидан чоп этилган ва инъом этилган. Улардан Ойна”, “Хуршид”, “Тараққий”, “Шуҳрат”, “Осиё”, “Самарқанд”, “Нажот” сингари газета ва журналлар эди. Шўро ҳукумати ўз олдига биринчи мақсад этиб, халқнинг ўз тарихидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишарди. Шунинг учун улар тобора бошқа маданий-оқартув халқлари ҳақида адабиётлар эди. Йиғиб келинаётган газета ва журналлар ҳам асосан тараққийпарварлар томонидан чоп этилган ва инъом этилган. Улардан Ойна”, “Хуршид”, “Тараққий”, “Шуҳрат”, “Осиё”, “Самарқанд, Нажотсингари газета ва журналлар эди. Шўро ҳукумати ўз олдига биринчи мақсад этиб, халқнинг ўз тарихидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишарди. Шунинг учун улар тобора бошқа маданий-оқартув муассасалари сингари кутубхоналарни ҳам, шу жумладан “Турон” кутубхонасини текширишга тушишди. 1925 йилнинг 18 октябрдаги халқ Комиссарлари Советининг № 14564 сонли қарорига кўра НКВД томонидан Ўзбекистондаги барча кутубхоналардан Туркистон ҳақидаги кўп асрлик йиғиб келинаётган ва сақланаётган китоблар ва асарлар рўйхатини талаб қилган[12]. Бу ҳолатлар ҳукумат ва Партия аъзоларини халқдан бой маданий ва маънавий меросини йўқотиб, уларни “манқурт”га айлантириб, ўз йўлларида фойдаланиш, мафкураларини “утопик” ғояларини уларнинг онгига сингдиришда муҳим рол ўйнайди деб ҳисобланаганлар.

Аммо “Октябрь тўнтарилиши” дан кейинги даври, шўролар ҳукуматининг (кейинги давр) ўзбек зиёлиларини ўз назоратлари остига олишлари ҳам миллий истиқлол ғоялари билан яшаётган кишиларни эса таъқиб эта бошлашлари билан “Турон” жамияти атрофида уюшган жадидлар парчаланиб кетдилар. А.Авлоний бошлиқ бир гуруҳ жадидлар шўролар ҳокимияти тарафига ўтишди. Улар шўролар бизни орзу-умидларимизни рўёбга чиқаришади деб ўйлашган эдилар. Тезда адашганларини, алданганларини тушуниб етдилар ва тезда ажралиб чиқдилар.

Чунки, даставвал шўролар “барча халқлар миллати, диний-эътиқоди, келиб чиқишидан қатъий назар мустақилдирлар” деб жар солишган бўлса, энди тўлиқ Чор Россияси босиб олган ҳудудларни эгаллаб олишгач, улар халқларнинг “хоҳишлари” га кўра Совет Иттифоқи, яъни “халқлар турмасига” асос солишди.

Советлар Иттифоқида қўзғолонлар, этмик чиқишлар олдини олиш мақсадида “Совет” халқига ва Россия аталмиш ягона “Ватан” кашф этишди ва бу ходисалар ўзбек зиёлилари, халқ озодлигини ва тараққиёт даражасини оширишни ўйлаганлари қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирарди ва улар аввало маданий-оқартув соҳаларига бор кучни қаратди.  1919 йилнинг 14 апрелидаги барча кутубхоналар қаторида “Турон” кутубхонаси ҳам давлат иҳтиёрига ўтказилган эди. Аммо шўро давлатининг моддий имконияти чекланганлиги туфайли 1928 йилга қадар эски шаҳар вақт шўъбаси ҳам кутубхона ҳолидан ҳабар олиб туришда давом этди.

Кутубхона 10 йил ичида 20 мингдан зиёд тарихий ва замонавий мавзудаги китоблар билан ўз ҳазинасини бойитиб, 20 йилларда шаклланган ва шаклланиб бораётган ўзбек зиёлиларининг маърифат марказларидан бирига айланди. Чўлпон, Фитрат, Ш.Раҳимий, Элбек, Ойбек, О.Ҳошим сингари ўнлаб шоир ва ёзувчилари, Бартольд сингари рус муҳаррирлари, Чўбонзода сингари турк алломалари илм-фан ва маданиятнинг турли соҳаларини эгаллаб бораётган ёшлар шу табаррук даргоҳда ўз билим уфқларини кенгайтирдилар. Ёзажак бадиий манбаларни топдилар.

Кутубхонанинг кекса аъзоларидан бири меҳнат фаҳрийси Қодир Норхўжаев ўз хотираларида шундай маълумот берди: “Эски Жува майдони биқинидаги бинода “Турон” кутубхонаси бўлиб, унга Тошкент Педагогика техникуми ўқувчилари тез-тез келиб турардилар. Кунларнинг бирида китоб олгани кутубхонага борсам очиқ чеҳрали ва файзли бир киши турган экан. Шу вақт ичкаридан Абдулла Носиров (кейинроқ ЎзФА Шарқшунослик институтида библиограф ва илмий ходим бўлиб ишлади) бир китобни олиб, халиги киши қўлига берди. У киши китобни олиб варақлар экан, кўзим “Сарвати фунун” дуган ёзувга кўзим тушди. Бу номдаги китобни биринчи кўришим эди. Чиқиб кетгач, Абдулла акадан бу одамнинг ким эканини сўрасам “Чўлпон” деган шоир шу киши бўлади. Истанбулда нашр этиладиган журнални олдилар” дедилар.

Тушунралики сўнгги гуруҳдаги китоблар орасида Туркиядан олинган китоб ва даврий нашрлар катта мавқеини касб этиб, “Чўлпон” сингари, кейинчалик пешонасига пантуркист, тамғаси босилган зиёлилар уларнинг биронта ҳарфини қолдирмай ўқиб чиқар эдилар.

Афсуски, шўро ҳукуматининг сиёсати оқибатида Туркиядан олинган барча адабиётлар 30-йилларда кулга айлантирилди. Бу адабиёт билан бирга 1917 йилга қадар Ўзбекистонда нашр этилган “Хуршид”, “Тараққий”, “Шуҳрат”, “Осиё”, “Самарқанд”, “Нажот” сингари ўнлаб газеталар, “Ойна”, “Кенгаш”, “Ихлос”, “Деҳқон” сингари журналлар ҳам куйдириб ташланди. Кутубхонада қуйидаги нодир асарлардан “Силсиланома”, “Шайх Саъдий”, “Эндихоби Навоий”, “Гулшанмулк” каби ўзбек адабиётини ва маданиятини тараннум этувчи китобларни ўқиб чиққан Фитрат, Чўлпон, А.Қодирий ва бошқа ўша давр зиёлилари шўро ҳукумати томонидан қамоққа олиндилар, адабиётларни ҳам 30- йилларда кулга айлантириб ёндириб ташладилар.

20-30 йилларда кутубхона томонидан олингач, Озарбайжон татар ва бошқирд тилидаги 39 номдаги газеталар ва 78 номдаги журналларни аксарияти бошига шундай “КУН” ТУШДИ. Калвак Маҳзум кўзига чалинган Исмоилбек Гаспирали, Жамолиддин Афғоний, Гизоддин ибн Фахриддин, Мусо Жорулла Бегий каби турк алломаларининг расмлари ҳам 1927 йилдаёқ олиб ташланиб, уларнинг ўрнига пролетар “доҳий”ларнинг суратлари қилинди.

“Маориф ва ўқитувчи” журналининг 1929 йил сонларидан эълон қилинган мақолалардан бирида дундай маълумотга дуч келамиз. Инқилобдан кейин Бутуниттифоқ доирасига чиқғон бутун газета ва журналлар тамом олиниб тўплонғон. Ижтимоий ўзгаришларнинг турли даврида турли соҳада чиқғон даврий матбуотимиз кутубхонада томон олиниб тўплонғонким, бу бизнинг келгусимиз учун катта бой бир материаллардан бўлиб, хусусан илмий-тарихий текшириш билан шуғулланувчи ўртоқларға жуда катта хизмат қилғувсидир. Бу фикрлар “қизил империя” Шўролар хукуматининг кутубхона фонди ва фаолиятига қанча заҳмат кўрсатмасин бутун турк жумҳурияти ва иттифоқ доирасида чиқғон бу даврий матбуотимизнинг эҳтиёжланиб тўплана бориши кутубхонанинг ўрни ҳам нақадар катта ва аҳамиятли эканин кўрсатади.

Ўзбекистонда 20-йиллар охири ва 30-йиллар Совет тузумининг зўравонлиги натижасида ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар учрайди. Партия ҳамма жабҳада ҳукмрон бўлиб оолди. Деярли барча соҳа ва йўналишлардан (баъзи ички ишлар органлари бундан мустасно) “халқ душманлари” ни излаб топиш, “қўпорувчилар” ни “фош этиш” авжига чиқди. “18 гуруҳи”, “Троцкийчилар”, “Қосимовчилик” (буни узоқ давом эттириш мумкин) каби бўхтонлар ишлаб чиқилди. Ислом диний – Афғон”, диндорлар эскиилк сарқити дея социализм душманларига айлантирилди. Мадрасалар ёпилди, масжитлар хўрофот маскани деб бузиб ташланди. Диний китоблар йўқ қилинди. Умуман олганда, араб алфавитида ёзилган китоб уйидан чиққан киши сўзсиз қамоққа олинар эди. Бир сўз билан айтганда, инсон ҳуқуқлари паймол этилди. Зўравонлик бошланди. Қарамлик, зулм, мутелик устига большевикларнинг ушбу хунрезлиги одамларни давлат ишларидан бездириб қўйди.

Кутубхоналарга маънавий-маданий муассасадан сиёсий ишларни тарғиб қилувчи ташкилий муассасалардан бирига айланди. Ҳарбий хизматдан қочган кишиларни ушлаб беришда милицияларга амалий ёрдам бериш зарурлиги қайд қилинган тарихий ҳужжат бунинг яққол далилидир[13].

Коммунистлар Турон” кутубхонасини тез-тез текшириб турдилар. Масалан, 1928 йилда текширилганда 1879 китоб, 60 журналлар мавжуд эканлиги, аъзолар сони эса 676 тани ташкил этиши қайд этилади ва қониқарсиз деб топилган ишларнинг асосий сабаби, кутубхонадан 60 диний хурофий китоблар топилганидир[14].

Шўро ҳукуматининг кутубхоналарга (барча маданий – оқартув муассасалари қатори) катта эътибор берганларининг асосий боисидан бири, қачон халқнинг ўз маданияти, тили ва ўтимишидан маҳрум этилса, уларга бошқа мафкурани тиқиштириб, ўзлари ҳохлаган кўйлари солиши осон кечарди. Қизил чойхона, клублар, маданият саройлари, музейлар, турли кўргазмали ишлар қаторида кутубхоналар ҳудди шу тизимни ривожлантириш учун бир қатор сиёсий талаблар қўйишди.

Шунинг учун “Турон” кутубхонасига ОГПУ инструктори “жаноб” Моносыпов текширишга келади ва қуйидагиларни қайд этади:

Кутубхона китоблар билан етарли даражада таъминланган. Сметада кўрсатилган маблағни олиб туради.

Юқори ташкилотларга китоблари рўйхати юборилмаслиги боис, мудир “ҳохлаган” китобларни олади ёки буюртма беради[15].

Ўша вақтда белгиланган китоб фондлари қуйидагича бўлинган: ҳаммаси бўлиб 18198 китоб бўлиб, улардан 11238 китоб ўзбек, рус тилидаги 61960 та эканлиги қайд этилган. Ҳаттоки, архивга жўнатилган (мажбурий) ҳолда китоблар қайд этилган. Уларнинг сони 3277 та бўлган, улардан 4000 таси дубликат, 590 таси “заҳарланган, диний хурофий” китоблар эканлиги айтилади.

Жаноб” Моносыпов барча китоблардан 13931 тасини яроқли деб топди. Фақатгина гезета ва журналлар бўйича ўзбек тилидаги 20 та газета ва 29 хид журнал, рус тилидаги барча (11 хил) газета ва журналлар 69 хил борлигини кўриб, “қониқарли” деб топди.

Лекин “Турон” кутубхоналари талаб қилинган зарурий янги бино кераклиги, (бор йўғи 2520 кварт) ҳеч бўлмаганда таъмирлаш учун 1000 рубл ажратишини ва бошқа зарурий ҳолатларни қайд этиб ўтган.

“Турон” кутубхонасига давлат бюджетидан 1926-1927 йил учун 6278 рубл 87 копеек, 1927-1928 йил учун 7892 рубл ажратилсада, кутубхона ишларини ривожлантириш учун мутлақо қониқтирмаган. Болалар бўлими, аёллар бўлимини ташкил этиш учун мурожатлари инобатга олинмайди.

1928 йилларда Туроннинг шахсий таркиби 5 кишини ташкил этган; мудир илмий кутубхонада рус бўлиши, кутубхоначи, техник кутубхоначи, қоровул мудир Окр ОНО томонидан тайинланса қолганлари санкция орқали мудир томонидан тайинланган.

1925-1928 йилларда кутубхонага 49976 киши рўйхатга олинган бўлса, 1926-1927 йилларда 65580 киши келиб мутолаа қилишган.

Аъзо бўлганлар сони 1925 йил учун 759 кишини ташкил этса, 1926 йил учун 2176 киши аъзо бўлишгандир. Уларнинг 98 % маҳаллий аҳоли эканлиги ўша даврларда ҳам халқимизнинг қанчалик зиёкорлиги ва билимга интилувчан эканлиги белгисидир. Шуними қизиқарлики, шўро ҳукуматининг кутубхоналари барча учун тенглигини эълон қилишсада, амалда бундай иш қилинмади. 1927 йил кутубхоналарда шу жумладан, “Турон”га ҳам уставларга шу сўз ёзиб қўйилди: “Кутубхоналарга фақат СССР конституцияси бўйича фуқароликни қабул қилган фуқаролар аъзо бўлиши мумкин”[16]. Кутубхонага аъзо бўлиши жуда қийинлашибтириб қўйилди. Аъзо бўлиш учун ҳаттоки ўз маҳалла комиссиясидан яшаш жойи, касби, ижтимоий аҳволи ҳақида маълумотнома сўралган. “Лекин” бурчаги ташкил этилгани, уда чақириқлар (социализм тузумига чорловчи) ва протрелларни қўйилиши мажбурий барча тараққийпарварларни суратлари олиб ташланиши шўролар кутубхоналар ишини назорат қилиш учун нечоғлик қатъий киришганлигини кўрсатади.

Агар, Абдулла Қодирий, Калвак Махзумий қайта кутубхонага кирганда қай аҳволга тушаркин?

Ҳуллас, ўша даврларда “Турон” кутубхонасига тўгарак ишлари олиб борилмаётганлиги мудир ва кутубхона ходимларининг оммавий ишларга; сиёсий-ташвиқот совет тузумининг халқ “манфаати” учун қилаётган ишлари ва қарорлари билан таништирув қониқарсиз эканлиги қайд этилиб, уларга бу ҳолни тезроқ тугатишга чақирилади. Айниқса, кутубхона ходимларининг маҳаллий партия ва совет ташкилотлари билан алоқадор бўлсада, 1 май, Октябр революцияси куни, Париж Коммунаси куни ва бошқа совет руҳидаги байрамларда кўргазмали чиқишлар қилинмаганликлари қаттиқ қораланди. Китоблар ва журналларни районларда яшовчи аҳолини қониқтирмаслиги ва оммавий ишлари яхшиланмаслиги ҳақида танбеҳлар беришини қандай тушунтириш мумкин.

Дастлабки қатағонлар йилидаги воқеалар таснифи шуни кўрсатадики бу ишлар Шўролар ҳукумати иложи борича барча жабҳаларни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилганлар. Дастлабки текширишлар “Турон” кутубхонасига 1926 йил 15 декабрда ўтказилган. Унда “заҳарланган” жамият учун зарарли бўлган сиёсий ва диний китоблар текширилган. Текширувга кўра бу китоблар алоҳида сақланиши ва ҳеч кимга берилмаслиги қайд этилгандир. Ҳужжатларда эса Туркистон Миллий Комиссиариати томонидан очилган эмиш. Ҳолбуки, 1913 йилларда Турон” жамияти аъзолари томонидан очилган. Гарчи советлар ҳукумати кутубхоначилар олдига улкан вазифалар қўйсада уларни моддий ва керакли қуроллар билан таъминлаш учун арзимаган маблағлар ажратилади. “Турон” кутубхоначилари ўзларининг ўз ХКК сига юборган хатларида шундай воқеалар акс эттирилади:

Кутубхона махсус қурилган бинода жойлаштирилмаган. Китоб нусҳаларини қабул қилиш ва фондларга жой йўқ. 25.000 дан ортиқ китоблар штабелларга солиниб совуқ ва заҳ хоналарда ҳаракатсиз турибди, лекин бу фондлар бизга катта ёрдам бериши мумкин, бошқа китобларга ҳам, илмий ходимлар учун хоналар берилмаган. Кўргазмали зали йўқ, техник ташвиқот ускуналари етишмайди. Маданият халқ Комиссиариатига кутубхонага янги бино қуриш учун ёрдам бериш сўралган, лекин бу хат “албатта” жавобсиз қолдирилган[17].

СССР Халқ Комиссарлари Коммитетининг 27-VII-31 йилги қарорини бажариш учун шароитлар йўқдир.

Бу ҳол “Турон” кутубхонасининг (Тошкент ва республика миқёсидаги) содиқ советлар давлати ўзининг маданий-оқартув ишлари ютуқларини “кўз-кўз” қилаётган вақтдаги (ўша вақт) аҳволининг нақадар ожизлигини кўрсатади.

1933 йил ноябр ойида Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Коммитути қарорига кўра 1934 йил 1 январдан “Октябрь” (ҳозирги “Турон”) кутубхонаси давлат бюджетидан маҳаллий бюджетга ўтказилади[18]. Сабабининг кўрсатилишича, республика даражасида хизмат кўрсата олмаганлиги учун Тошкент шаҳар бюджетига ўтказилган. Лекин бунинг сабаби оддий кутубхона асосан маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатаётганлиги ва давлатнинг ўзи зарур маблағ билан таъминлай олмаётганлигидир. Бу қарорни кўздан кечирар эканмиз, унга қўшимча, Самарқанддаги давлат кутубхонаси (М.Беҳбудий томонидан ташкил этилган) ва Табиий-тарих кабинети ҳам давлат бюджетидан чиқарилади[19] ва шаҳар советларига 1934 йил план ва сметаларига қўшиб қўйилиши айтилган.

Файзулла Хўжаев имзо чеккан бу ҳужжатда қуйидаги муассасалар илмий-тадқиқот ва жойлашган шаҳарларига хизмат кўрсатади деб рўкач қилинади. Ҳлбуки “Турон” га ўша вақтларда мутолага келган кишиларни номи шуҳратига шуҳрат қўшарди. Масалан, ўша пайтда машҳур академик Бартольд кутубхонага арабча китобларни мутолаа қилиш учун бир кунда тўрт маротаба келиб кетган ва жуда мамнун бўлиб хотира ёзиб қолдирган. Турк олими, профессор Чўбонзода: кутубхонанинг келгуси порлоқ, унда илмий, тарихий қимматли нодир асарлар бор деб таъкидлаб ўтган. Мана шундай буюк олимларнинг кутубхона тўғрисида бўлган яхши қарашлари, келгуси кунларда ҳам унинг муҳим бир илмий мавқеига эга бўлиши тўғрисида айтган сўзлари шубҳасиз, тўғри бўлиб чиқади.

Кутубхона эҳтиёжи учун шўро ҳукумати яхши таъмин этилмаган. Йиллик сметада кўрсатилган пул маблағининг жуда оз қисми бериб келинган[20]. Бор маблағга ҳам шарқ ва рус тилида бўлган ва янги чиққан китоблар ўз навбатида қондирилмай олиниб борилган. Кутубхонанинг саъй-ҳаракати туфайли Европа системаси (дисатегний система) га жорий этилиши, ўқувчилар ва мутолаа этувчиларнинг уйларига ҳам китоб бериш мумкин бўлди. Фақат кўп китобларнинг муқова қилинмаганлиги ишнинг яхши боришига бир оз монелик қилар эди. Китобларни муқова қилиш учун эса арзимаган маблағ бериб борилган, ваҳоланки, бу эҳтиёж учун энг камида ўн минглаб рубль зарур бўлган. 1934 йилдаги Шўро ҳукумати тобора кутубхонага бўлган “сиёсий вазифалар”ни кучайтирди. Масалан, 1934 йил 11 октябридаги РСФСР нинг маданият Халқ Комиссариятининг № 50022 сонли қарорида[21], бутун иттифоыдаги област халы таълими бщлимларига юборган мурожатномасида, бщлиб щтган съездлардаги “кутубхона ишлари тўғрисидаги” кутубхона ишлари тўғрисидаги қароридаги топшириқларни бажариш учун қуйидаги талабларни бажариш лозим бўлган.

Бюджетни ўзлаштириши, кутубхонадаги аъзо бўлиш ва юритиш ишларини тартибга солиш, кадрлар тайёрлашнинг марказий қўмитаси топшириғини бажариши, китобларнинг сақланиши ва иложи борича “ғоявий заҳарланган” китобларни ёқотиш аҳволи.

Кейинроқ социалистик қурилиш тўғрисидаги ташвиқий-тасдиқлов рўйхати “қизил кутубхона”ларга юборилиши айтилган.

Н.Н.крупская ва Киров каби коммунистик ғоянинг ашаддий тарафдорлари томонидан имзо чекилган бу ҳужжатда социалистик ишларга кутубхонанинг қандай буриб юбориш кўрсатилади. Маълумки, қатағон йилларининг кучайиши даври 30-йилларнинг иккинчи ярми эди, айни вақтда, кутубхона ишлари ва ҳодимлари синчковлик билан текширила бошланди. 1934 йил 21 майда келган маъсул кишилардан ўртоқ Зарифов “Турон” кутубхонасида шуни аниқлади:

Профессор ва олимлар фойдаланган китобларни ёқотишдан ёки қайтариб беришмайди. Кутубхоначилар улардан сўрашмайди ва улар ҳеч қандай жавобгарликни ҳис қилишмайди. Ваҳоланки, уларга ҳеч қандай енгиллик берилмай, жиноий жавобгарликка тортиш керакдир. Аниқ инвентаризация ҳолатлари кузатилмайди[22]. Китоб қўлёзмалар китоб палатаси томонидан олинмаган ва улар ҳам ҳеч маъсулиятни ҳис қилишмайди, “мафкуравий заҳарланган” китоблар ёқотилган ва керакли китоблар билан тўғазилган. Зарифов оҳирги сўзларини Шарқ қўлёзмаларини дарҳол марказий сақлаш жойларига юбориш зарурлиги таъкидланади[23].

1935 йилда ЎзССР Халқ Комиссарлари совети қарорига кўра, келтирилган ва чиқарилаётган китоблар рўйхати бериб бориш ва нусҳадан, газета ва журналлар таҳламлари йиғиб бориш буюрилган. Шу кутубхоналар жумласи “Октябрь” (“Турон” кутубхонаси) ҳам киритилади[24].

Келтирилган маълумотлардан далолатки, кутубхона ишлари тўлиқ давлат измига бўйсундирилган. Халқни социалистик қурилишлар-колхозлар ғоявий кураш, партия ва ҳукумат қарорлари билан таништириш ва тушунтириш ишлари олиб бориш кутубхона зиммасига юклатилган. Кутубхона ходимларига шунинг учун ойлик маошлари ошириб берилган. Масалан, 1935 йил ЎзССР Молия Халқ Комиссиариати №86 қарорига кўра давлат кутубхоналар ходимлари маошлари қатъий квоталар белгиланган: 1935 йилда “Турон” кутубхонаси 14.499 рубль, 1936 йилда эса 12.328 рубльни ташкил этсада, директорлар маоши 450-600 рублгача оширилган. Шуни аниқ кузатиш мумкинки (архив хужжатлари), фақатгина европалик ходимлар, кураторларга дам олиш учун путевкалар берилган[25]. Кутубхона ишларининг маъсулияти кундан-кун ошиб бормоқда эди. 1934 йил 5 февралдаги СССР маданият Халқ Комиссиариати томонидан чиқарилган кутубхона ишларини баҳорги экин ишлари вақтида меҳнаткашларга ҳизмат кўрсатиш учун дала шароитида кўчириш ҳақидаги, Н.Н.Крупская имзо чеккан ва қарорда партия ва ҳукумат томонидан чиқарилган қонун ва қарорлар ҳақида тушунтириш ишларини чуқурлаштириши вазифалари юклатилади[26]. Бу вақтда китоб ва журналлар билан қишлоқ давлатига етказиш, социалистик топшириқларни тезлик билан бажаришда тезлик билан ёрдам кўрсатиш, колхоз клубларида ва қизил чойхоналарда ВКП(б) XII съезди қарорлари ҳақидаги адабиётлари билан қизил бурчаклар ташкил этиш кутубхоналар илғорлари ва агитаторлари бориб ташвиқий суҳбатлар ўтказиш қатъиян белгилаб қўйилди. Бунинг барча жавобгарлиги ва таъминоти ишлари қишлоқ советлари зиммасига юклатилди. Шуни ҳам аниқ таъкидлаб ўтиш керакки, кутубхоналарга (айниқса қишлоқлардаги) савхоз ва колхоз ҳақидаги бўхтон асарлар ва чақириқлар ҳар хил йўллар билан тушмаслиги ва келтирилмаслиги кузатиб турилсин деб, айтилгандир.

Бу ҳолатлар 30-йилларда кишилар доим бошқа ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилиш маданий-оқартув муассаларига юклатилганлиги далолатдир. Собиқ Совет давридаги маданий оқартув ишлари ҳақида минг оғиз кўпиртириб гапирилсада, сони тобора орттирилиб борилганлиги билан уларнинг сифати ва моддий таъмноти аянчли тарзда эди.

 Юқори ташкилотларга юборилган ёрдам мурожаат ва арзномалар кўпам инобатга олинавермасди. Масалан, ЎзССР Маданият Халқ Комиссиариати комиссари Қориниёзовнинг ЎзССр Халқ Комиссарлари Совети раиси С.Сегезбоевнинг юборган докладида (1936 йил 9 май) Ўзбекистонда 1000000 китоб фонди мавжудлиги, кутубхоналарга 300 дан 700 киши кирсада, кутубхоналар жойлашган биноларнинг аҳволи бутунлай яроқсизлиги, XIX асрда қурилган бу бинолар қоронғу, кутубхона ишларини олиб бориш талабларига жавоб бермаслиги, китобларнинг сақланиш ҳолатлари умуман йўқлиги, йилига 100 мингдан ортиқ нусҳадаги китоблар келишини ҳисобга олсак, уларни қўйишга жой йўқлиги таъкидланган[27]. Тошкент шаҳар совети раисининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Костеловнинг Тошкентдаги мавжуд кутубхоналарга (шулар орасида Октябр кутубхонаси) чиқиб янги биноларга 1937 йилда кўчириш ҳақидаги буйруққа ҳеч қандай ишлар юритмаганлиги хукуматнинг кутубхоналарга моддий жиҳатдан қандай қараётганлигини тушуниш мумкин. Чунки пойтахтда кутубхоналарнинг аҳволи бундай бўлса, қишлоқ ва район кутубхоналари қай аҳволда эканлигини тасаввур қилиш мумкин. 1935-40 йилларда Республиканинг асосий долзарб компанияларидан бири пахта териш компанияси бўлиб, уни ўтказишда маданий-оқартув муассасаларининг шу ўринда кутубхоналарнинг катта рол ўйнаши лозим бўлган[28]. Чунки бутун компания давомида колхозларга ташвиқот вазифаларини ўтказиш учун қулай сафарбарлик ҳисобланган. Уларга яна партия ва хукуматнинг йиғим-терим тўғрисида ҳамма қарор ва кўрсатмаларни тарқатиш каби ташкилий вазифаларни бажариши лозим ҳисобланган. Район кутубхоналари пахта-терим вақтида 76 фоиздан 100 фоизгача китоб ва адабиётлар колхозчилар қўлида бўлиши керак эди. Улардан колхоз қурилишлари ҳақида 50 фоиз, агротехника малакалари бўйича 30 фоиз, бадиий адабиётлар 20 фоизни ташкил этарди. Кўриниб турибдики колхозлаштириш тизими халқнинг онгига қай тарзда жойлаштирилганлигини кўриш мумкин. 1937 йиллар қатағонлик сиёсатининг энг юқори чўққилари эди ва “Октябр” номидаги Тошкент вилоят кутубхонасига қарашли район кутубхоналарида катта текширишлар ўтказилди. Бир қанча пала-партиш ва камчилик ишлар кўрсатиб ўтилади. Тошкент тумани кутубхонасидан (“Сталин” онмидаги) (ғоявий захарланган ва эскирган) деб ҳисобланган китоблардан 121 таси рўйхатга олиниб, Республика Маданият Халак Комиссиариатига юборилган. Ўрта Чирчиқ туманиаги (“Крупскач” номидаги) кутубхонадан ҳам 861 та китоб нусҳаларига шундай “айблар” қўйилди[29].

1-VI-1939 йилда Шўро ҳукуматининг кўзга кўринган арбобларидан ва Сталиннинг маслакдоши Молотовнинг Ўзбекистон кутубхоналарига юборган хати оммавий газета ва журналларда эълон қилинди. Унда шундай дейилади: Коммунизм- ғояларини Совет халқига сингдиришга кутубхоналарнинг ўрни беқиёсдир. Чунки халқнинг сиёсий онги ва билимларини ошуви давлат аҳамиятига моликдир. 1938 йилда китоб фондларнинг 3 млн.га яқини эканлиги кутубхона ишларининг Ўзбекистонда яхши эканлигидан далолат бермоқда, 1957 йил кутубхоналар бўлса уларда 3 мингга яқин кутубхоначилар ишламоқда. Қуйидаги кутубхоначилар “Сталиновчилар” деб эълон қилинсин: Левашева В.К, Марченко И.И, Сакулина И.Н, Мансуров, Подшивалов, Долимов, Абдуллаев ва уларга Совет халқи номидан рахматлар бўлсин. Энди кўпроқ социал-коммунистик китобларни тарғиб этинглар, ваҳоланки давлатимиз йўналиши ва халқимиз ҳохиши шуни тақазо этмоқда ва китобхонлар сонини яна 50 фоизга оширинглар” дейилади[30]. 30 йилларнинг оҳиридаги “халқ душмани”, “ёт унсур” каби “иллатлар” билан курашиш осонроқ кечиши учун улар албатта ана шундай мақтов сўзларни ва илғорлик руҳидаги хатларни тез-тез юбориб туришарди.

1938 йилда кутубхоналар фойлдаланишга қараб бир қанча хилларга бўлиб юборилади ва уларга юбориладиган адабиётлар, китоблар, брашюралар, лозунглар, суратлар, газета ва журналлар ҳам шунга қараб тақсимлана бошланди.

1. район-шаҳар кутубхоналари.

2. област кутубхоналари.

3. қишлоқ советлари кутубхоналари.

4. болалар кутубхоналари.

5. давлат-оммавий кутубхоналари ва республика миқёсидаги кутубхоналарга китоб таъмирлаш учун устахона очиш ҳақида қарор чиқарилди ва 30 минг рубл ажратилди[31].

1938 йил “Октябр” кутубхонасига ўзининг фондлари кўплиги ва келаётган китобларни қабул қила олмаслиги туфайли “Октябр” кутубхонасига филиал очишга руҳсат берилган, давлат ва партия топшириқларини маркс-ленинча теоремаларни аҳолига етказиш учун методик ёрдам кўрсатилган. Унинг таркибидаги район кутубхоналарига қуйидаги вазифалар қўйилади: район кутубхоналари асосий китоб фондлари сақланаётган жой бўлиб уларда фақат оммавий адабиётлар бўлмасдан, балки партия, комсомол, совет-мутахассисларига йўл-йўриқлар билан шуғулланмоғи лозимдир.

Кутубхоналар фақат китолар билан эмас лозунглар, доҳий суръатлар илиғлиқ бўлиши лозимдир. Ташвиқот ва тарғибот ишларининг биринчи галдаги вазифаси бўлмоғи лозимдир. Бу ишда плакатлардан китоб, брашюра, журналлар, газеталар, ноталар, карта ва афишалардан фойдаланиш лозимдир[32].

Тарихий хужжатлар ва қарорларда маданий-оқартув муассасалари ишларида эришилаётган ютуқлардаги бод-бод мақталса-да, аслида ўша қатағон йиллари барча жабҳадаги одамларни қўрқувга солиб қўйган, “ўз соясидан қўрқиб” туришарди. Пул ва маблағлар доимо маданий-оқартув ишларига (шу жумладан кутубхоналар) берилмасди. Бу хол уларнинг қатағонлик ишларини хапўшларди. “Окстябр” (“Турон”) кутубхонаси ходимлари ҳам шу куйга солиниб ўз хизматларидан фойдаланишарди. 1940 йил 7 апрелда эса партия раҳбарлари Ўзбекистонда марказий хурофийга қарши музей ташкил этиш учун 120 минг рубл миқдорида маблағ ажратилиши ҳаммасидан ошиб тушди[33]. Бу музейда ислом маданиятига тегишли буюмлар диний асарлар ва ислом дини ваҳшийликларни кўз-кўх қилишарди.

1941 йил СССР ҳудудига немис босқинчиларининг бостириб кириши барча “Халқлар турмаси” да яшовчи халқлар сингари ўзбек халқини оғир аҳволга солиб қўйди. Аҳолининг асосий ишга яроқлилари фронтгша жўнаб кетди, барча ишлар ҳарбий изга солинди ва аста-секин маданий-оқартува ишларининг ўз-ўзидан иши янада оғирлайди. Айниқса, кутубхона ишларнинг аҳволи қониқарли деб бўлмасди. Бу даврга келиб “Турон” кутубхонасининг китоб фондини услубий жамғармаси 40.000 дан ошиб кетганди. Лекин ўзининг салкам 20 йиллик фаолиятида эса мослаштирилмаган бинога жойлаштирилиб ва икки хонали жойда ишлар юритиларди. 185 кв.метр майдонга эга бу кутубхона 4 қисмга бўлинган эди; ўқув зали, китоблар сақлаш жойи, китобларни тарқатиш бўлими; кўргазма зали. Лекин шу вақтгача 1 кв.метрга ҳам кенгайтирилмаган эди.

Шунинг учун кутубхона ходимлари ўз сайъи-ҳаракатларини ишга солишиб кутубхонани янги бинога кўчиришга ҳаракат қилишарди. Улар дастлаб “Қизил Ўзбекистон” газетасига ҳам мурожаат қилишади ва бу ҳусусида мақола чоп этилади. Натижа бўлмагач, улар турли ташкилотларга кутубхона ходимлари, мудир Ибрагимов Рахимжон, илмий кутубхоначи Долимов Акбарбек (у Ўзбекистоннинг биринчи библиографи ҳисобланади) бош-қош бўладилар. Ишнинг охири эса Тошкент област ижроия коммитети бу муаммони ечиш учун Тошкент шаҳар ижроя коммитети раисининг ўринбосари ўртоқ Хусанов эса қуйидагича “Октябр” (ҳозирги “Турон”) кутубхонасига жавоб хати юборади: “Биз, яъни Тошкент шаҳар ижроия коммитети бу муаммони ечиш имкониятига эга эмасмиз”[34].

Маълумки, 1941 йилда барча сарф-харажатлар ьутун соҳалар тизими уруш хавфини йўқотишга қаратилади. Шўро ҳукумати шу аҳволда ҳам ўзининг қатағон ишлари маданий-оқартув соҳаларида “Янгиланиш” йўлларидан ҳам тўхтамаган эди. Биргина 30 йилларда миллат ўзлигини йўқотишда “лаънати ва вайсақи интелегентлар” дан қутулишда 60 фоиз миллатнинг асл форзандлари қамоққа олинган эди. Лекин, “қаймоғи” супуриб ташланган халқнинг ҳам кўпгина зиёлилари бу йўлдан холи қайтишмган эди. Лекин зиёлиларнинг бир қисми аҳволни марказдан эмас, деб тушунишар ва ўзларини муқаррар дорга қўйишар эди. Шундай қишиларга “Турон” номли Тошкент вилоят фундаментал кутубхонаси мудири ибрагимов Рахимжонни, катта илмий кутубхоначи Долимов Акбарбекни, илмий ходимлардан Убайдуллаев Асад ва Турсунов аҳаджонларни киритиш мумкин. Улар хусусан, мудир ва катта кутубхоначи “Октябр” кутубхонаси меҳнат аҳли номидан СССР юқори совети депутати Каганович Л.М.(маълумки, Каганович ҳам Ўрта Осиёда туғилиб кейинчалик қатағон ишлари илҳомчиси Иосиф Сталиннинг энг яқин маслакдошига айланди)га ҳам ёрдам хати билан мурожаат қиладилар. Бу хатда шундай дейилади: “Ҳурматли, ўртоқ Лазарь Моисеевич: Биз “Октябр” область кутубхонаси ходимлари сизга биномиз аҳволи юзасидан ёрдам мурожаат қилмоқчимиз. 20 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган кутубхона айниқса Тошкентнинг Эски шаҳари меҳнаткашлар орасида ўзининг катта маданий-оқартув ишлари билан анчайин машҳур маданий даргоҳга айланган. Лекин ўзининг маданий аҳамиятига қарамасдан, ноқулай жойдаги қоронғу, зах бинода фаолият кўрсатмоқда. Айниқса, кутубхона доирасида колхоз бозорининг жойлашгани, район озиқ-овқат савдо омборхонаси сақлаш кутубхонаси ва инвалидлар артели ёнларимизда жойлашгани туфайли эрталабдан-кечгача чидаб бўлмас шовқин кўтарилади. Бу ҳолатларда кутубхонада китобдан фойдаланган ҳолда ишлаш қийинлашади. Энг ачинарлиси шуки, бу кутубхона юритишда бир қанча муаммолар мавжуд, китобларга жой етмаганлигидан устма-уст тахлаб қўйилган. Келаётган адабиётларга жой топиш амри-маҳолдир. 10000 га яқин китоблар архивда ҳаракатсиз сақланмоқда ва улар орасида Ўрта Осиё тарихига оид ноёб китоблар мавжуд.

Бу аҳвол ҳақида Ўзбекистон матбуоти бир неча марта ёзиб, аҳволни ёритсада, ҳеч қандай амалий ишлар юргизилмаяпти. Ҳурматли Лазар Моисеевич бизга аниқки, партия ва ҳукумати кутубхоналарга бошчилик қилмоқда. Бизда эса ўз навбатида меҳнаткашларни коммунистик руҳда тарбиялаш каби улкан вазифалар юклатилган. Ва сиздан катта умидли ёрдам кутиб қоламиз”[35].

Ва 1941 йил 12 мартда ўз навбатида марказдан Ногонович Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети раиси ўртоқ Абдураҳмоновга хат юзасидан хат юборилади. Ушбу хатнинг нусҳаси ўз навбатида “Октябр” кутубхонаси раҳбари Ибрагимов, Раҳимжоновга ҳам юборилган. Бу хат ўз навбатида мазмунига кўра юқори кенгаш депутати сифатида Ногоновичга шикоят келганлиги ва тезроқ чора-тадбир кўриш кераклиги ёзилгандир[36].

1941 йил 20 мартда “Октябр” номли тошкент область кутубхонасининг директори Ибрагимов ЎзССР Халқ Комиссарлари советининг раиси Абдурахмоновга қабул қилишларини сўраб хат юборади.

Воқеалар ривожи кейинчалик (1941 йил ноябрь ойларида) Тошкент область марказий кутубхонаси ходимларидан Р. Ибрагимов, мудир А.Долимов, катта илмий кутубхоначи (1935 йилда ижрочи директор) ходимлардан Убайдуллаев асад, Турсунов Ахмаджон НКВД ходимлари томонидан қамоққа олинадилар. Уларга “халқ душмани” ва кутубхона билан давлат манфаатларига мос келмайдиган ишлар қилганликлари тўғрисида айбалар қўйилди. 1941 йил 21 ноябрдан СССР НКВд нинг №001613 буйруғига кўра уларнинг (дело ва айблов варақаси билан № 6811) яъни Р. Ибрагимов, А.Долимов, А.Турсунов, А.Убайдуллаевлар иши кўриб чиқиш учун СССР НКВД сининг махсус кенгашига юборилади. Улар Р. Ибрагимов, А.Долимовларни Олий жазо отувга, мол-мулк мусодара қилинган ҳолда, А.Турсунов, А.Убайдуллаевлар эса 10 йил қамоқ жазосига ва 5 йил сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинадилар. Ушбу иш юзасидан чиқарилган буйруқ 1942 йил 26 августда ижро этилади.

Биз юқорида келтирилган иш ва шикоят хатларидан тушуниш мумкинки, бу кутубхона ходимлари устидан чиқарилган бўхтон ва иғволар айнан Тошкентда уюштирилган. Сабаби уларнинг марказга юборган шикоят хати Маркахком раҳбарларининг ғазабини қўзитади ва “Турон” кутубхоначилари ўзларининг бу сайъи-ҳаракатлари учун “ажойиб” совға олишди ва улар бу воқеалардан кейин бир йил ҳам яшац олмайдилар. Ўша пайтда улар билан бирга Ўрта Осиё давлат университети фундаментал кутубхонаси директори – тарихчи профессор Смирнов П.П. қамоққа олиниши мумкин эди, лекин у қамоққа олинмади, мўжизали қочиб қутилди. Лекин унинг ёрдамчиси САГУнинг фундаментал кутубхонаси ходими этнограф Н.В.Брюлова Шаскольская қамоққа олинди ва отувга ҳукм этилди.

Уруш йиллари (кейинча барча даврда) зиёлилар орасида бундай “тозаланишлар” тез-тез, албатта, марказ томонидан уюштирилиб турилар ва халқни “қўрқувда” ушлаб туриши бир давр тақозосига айланиб қолади. “Маданий инқилоб” уруш даврида ҳам бод-бод мақтаб турилсада, кутубхона ишлари оқсай бошлади. Чунки икки йил ичида 205 кутубхонадан 107 ишлади холос. Баъзи бир вилоятларда эса клублар, маданият уйлари, қаторида кутубхоналар ҳам бошқа мақсадларда фойдаланилган. Масалан, уруш йиллари давридаги “Октябр” кутубхонаси фаолияти ҳукуматни умуман қониқтирмайди. Энди улар 1935-37 йилларда кейин чоп этилган китоблар ва чиқарилган вақтли матбуотни кутубхоналарга тарқатиш ва бериш мумкинлиги айтилади. Фронт орқасидаги бу маданий кўриниш “халқ душманлари”нинг зарарли ишларига қарши энг яхши китоблар эканлиги бод-бод таъкидлаб турилди. Сабаби, бу даврларда чиққан адабиётларда “улуғ йўлбошчилар” ҳаёти ва фаолияти улуғ октябрь инқилоби тарихи, “Сталин” конституцияси ва қизил армия ҳақида тўлароқ тушунишлари мумкин эмиш.

1948 йили архив ҳужжатларида шу ҳолат аниқ кўрсатиладики, йиғим-терим вақтларида тарғибот-ташвиқот гуруҳларига маданий оқартув муассасаларидан, айниқса кутубхона ҳодимларидан олиниб жалб этилган. Уларнинг вазифалари, албатта, совет ҳукуматининг ташқи ва ички сиёсатда эришаётган ютуқлари, компартия қарорлари билан таништириш каби бир қанча тарғибот ишлари эди[37].

Тошкент вилоятининг Ўзбекистондаги иқтисодий ва сиёсий потенциалини ҳисобга оладиган бўлсак, ишлар бу ерда қандай юритилганини тасаввур қилиш қийин эмас. Сабабларидан бири, Тошкент вилояти аҳолисининг хилма-хиллиги эди. Бу ҳолатни қуйидаги жадвалдан кўришимиз мумкин. (1-жадвал)[38].

1948 йил Тошкент вилояти кутубхоначилари иши таҳлил қилинганда йиғим-терим вақтида улар битта тарғибот машинаси, 178 маъруза 2395 киши қамровида, 15 суҳбат ўтказилган. Мирзачўл, Ўрта Чирчиқ, Калинин ва Чиноз районлари кутубхона ва маданий дам олиш ишлари қониқарли деб баҳоланди. Турли таъқиқлар кутубхоналар ишлари устидан қаттиқ назорат ўтказилганига қарамай кутубхона фонди табиий кўпайиб борарди. Келтирилган адабиётлар шўролар ҳукумати таъбига мос тушмоғи лозим эди. Лекин “Октябр” кутубхонаси фондлари газета ва журналларга жой базўр етказиларди. 1951 йил 2 июньдаги Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг  № 992 қарорида (“Ўзбекистон ССР да кутубхоналар ишларини янада ривожлантириш”) кейинги уч йил ичида кутубхоналар ишини 60 фоизга кўтарилганлиги, қишлоқ кутубхоналар фонли мавжудлигини ҳисобга олганда ҳам кутубхона ишларида катта етишмовчиликлар мавжуд эди[39]. Чунки кўпчилик ҳодимлар мутахассислиги тўғри келмасди. Шўролар ҳукумати эса “сиёсий билимлари” етук ҳодимлар зарур эди. Барча кутубхона ходимларининг 60 фоизи ўрта ва бошланғич таълимга эга эди. 1950 йилнинг ўзида турли хил баҳоналар билан 13 фоиз ишдан бўшатиб юборилди. Социалистик топшириқларни тўла бажара олмаган 31 фоиз ходимлар қатъий огоҳлантирилади. 1951 йилда Тошкент кутубхоначилар техникуми очиш ва бир қанча бўлимларда штатларни кўпайтириш учун ҳам CCР Министрлар совети рухсат сўралишини аҳвол қай даражада эканлигини тушуниш мумкин. 1925-53 йиллардаги шўролар давлати давридаги қатағон йиллари “Октярб” кутубхонаси ҳам четлаб ўтилмади. Дастлаб унинг очилишига сабаб бўлган кишилар қатағон қурбонларига, кейинчалик эса давомчилари ўша давр қурбонларига айланишди. Бу хол кутубхонанинг ўсиши ва фаолиятига жиддий ва маънавий таъсир кўрсатсада, лекин ишлар тўхтамади. Бунга ўзбек халқининг илмга чанқоқлиги ва ўз маданияти ва маънавиятига қай тарзда қарашганларида кўришимиз мумкин. Чунки асосан кутубхона мутолачилари маҳаллий аҳолидан эдилар.

Илм-маданият, маориф ва санъат маскаларининг “Турон” номи билан аталишида катта маъно мавжуд. Жадидчилар ҳаракатининг асосчиси-шоирлар, тараққийпарварлар она ватани Турон деб улуғланадиган, барча туркий миллатларининг Буюк Ватани деб ардоқладилар. Буюк олим, шоир, драматург А.Фитрат, Она-ватанига “Туркнинг муқаддас ўчоғи бу – “Туорн” деб мурожаат қилди”. Дарҳақиқат, “Турон” муқаддас ном \озирги истиқлол учун курашган, жонларини фидо қилган, Беҳбудийнинг ўзи “агар бизнинг ҳаётимиз ҳуррият ва халқнинг бахт-саодати учун қурбонлик сифатида керак бўлса, биз ўлимни ҳам ҳурсандлик билан кутиб оламиз” деб ўлимга тик қараган, мустақиллик қурбонларининг пок руҳи учун ҳам “Турон” номи сақланиши керак. Ўтган ХХ асрнинг қайсики ўзбек зиёлиси бўлмасин улар албатта “Турон” номини илиқлик билан эсалашган. Оддий мисол: “Саодат” журнали ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонланаётганда унинг илк сони ҳам “Турон” кутубхонасидан топилган. Ўтган аср мобайнида (қарийб 90 йил) кутубхона жуда бойиди. Унинг китоб фонди 320 мингдан ошиб, китобхонларнинг сони ҳам шунга яраша кўпайиб бормоқда. Кутубхонанинг вилоятдаги 773 та кутубхоналарга илмий-услубий ёрдам кўрсатаётганлиги ҳам диққатга сазовордир. Бироқ 80 йилларда кутубхона ниҳоятда қийин аҳволга тушиб қолди асримиз бошида қурилган бинонинг яроқсиз аҳволдалиги туфайли унинг ўқув зали ёпиб қўйилди. Китобхонларнинг норозилиги бир қанча масъул кишилар ёрдами туфайли таъмирлаш ишлари ўтказилди ва ёнидаги бино қўшиб берилди.

Мустақиллик йилларида, миллий истиқлол мафкураси ва миллий онг масалалари билан ушбу кутубхона зиммасига янада маъсулиятли вазифалар юкламоқда.

Янги давр бошланган мустақиллик йилларимиз, тарихий нуқта бўлди. Тоталитар тузумнинг собиқ қурбонлари ўз мамлакатларининг озод бўлишига ва миллий давлат сифатида қайта тикланиш ўз имкониятларини ишга солганлар. Тарихий тажрибада қайта-қайта тасдиқланганидек, шовинизм  авторитар тузумлар ўрнатилиши ва мустаҳкамланишини рағбатлантиради, шафқатсиз диктатурага олиб боради. Чунки, бўйсундирилган ва қарам халқларнигина эмас, балки, бир қисми муқаррар равишда бундай сиёсий йўлга қарши чиқадиган ўз аҳолисини ҳам бошқача шароитда итоаткорликда сақлаб туриши мумкин бўлмайди. Шунинг учун, маданий-оқартув соҳалари, шу жумладан кутубхоналар тарихи ва тарих ичидаги 1925 – 53 йиллар даври фаолиятини ўрганиш  ва илмий таҳлил қилиш давр талабидир.

Маълумки, сталинча сиёсий-маданий қатағонликдан жамиятнинг энг илғор қатлами ҳисобланган халқ зиёлилари кўп азият чекканлар, мислсиз қурбонлар берди. Чунки, тоталитар режим мутасаддилари ўзлари жаҳолатпараст кимсалар бўлганлигидан, илму маърифат, зиё аҳлини қадрлаш, эъзозлаш ўрнига уларни қатоғонлик сиёсатида биринчилардан бўлиб йўқ қилишга ҳаракат қилганлар. Чунки, ундай тараққийпарварлар бутун ҳаёти ва ижодини миллат бахти-саодати, юрт истиқболи учун бағишлаганлар.

1941 йилда мустабид тузумнинг барча сарф-харажатлари ва соҳалари уруш хавфини йўқотишга қаратилади. Шунда ҳам шўро ҳукумати ўзининг қатағон ишларини маданий – оқартув соҳаларда “янгиланиш” йўлидан ҳали тўхтамаган эди. Биргина, 1930 йилларда миллат ўзлигини йўқотишда, “лаънати ва вайсақи интеллигентлар”дан қутилишда миллатнинг 60 фоиз фарзандларини қамоққа олишган эди. Лекин, “қаймоғи” супуриб ташланган халқнинг ҳали кўпгина зиёлилари бу йўлдан қайтишмаган эдилар. Зиёлиларнинг бир қисми аҳволни Марказдан эмас деб тушунишар ва ўзларини муқаррар дорга келтириб қўйишарди. Бу даврга келиб Тошкент шаҳридаги “Турон” кутубхонасининг китоб фондининг умумий жамғармаси 40.000 дан ошиб кетган эди. Лекин, ўзининг салкам 20 йиллик фаолиятида эски, мослаштирилмаган бинога жойлаштирилган ва бор – йўғи икки хонали бинода кутубхона ишлари юритиларди. 185 кв.м майдонга эга бу кутубхона тўрт қисмга бўлинган эди: ўқув зали, китоблар сақлаш жойи, китобларни тарқатиш бўлими, кўргазма зали мавжуд ва кенгайтиришга ҳаракат қилишмаган. Шунинг учун кутубхона ходимлари ўз сайъ – ҳаракатларини ишга солишиб кутубхонани янги бинога кўчиришга ҳаракат қилишарди. Бундай ҳаракатларга кутубхона ходимлари; мудир Ибрагимов Раҳимжон, илмий кутубхоначи Долимов Акбар (у Ўзбекистоннинг биринчи библиографи ҳисобланади), илмий ходимлардан Убайдуллаев Асад ва Турсунов Ахмаджонни киритиш мумкин ва улар бу ишларда бош-қош бўладилар. Улар дастлаб “Қизил Ўзбекистон” газетасига хат билан мурожаат қилишади ва бу хат хусусида газетада мақола чоп этилади. Натижа бўлмагач, улар турли ташкилотларга ариза ва шикоят хатлари билан бориб мурожаат қилишган. Ишнинг охири эса, Тошкент область ижроия комитети бу муаммони ечилишида ёрдам сўраб Тошкент шаҳар ижроия комитетига илтимос билан мурожаат қилишади. Тошкент шаҳар ижроия комитети раисининг ўринбосари ўртоқ Ҳусаинов эса қуйидагича жавоб беради: “Биз, яъни Тошкент шаҳар ижроия комитети бу муаммони ечиш имкониятига эга эмасмиз”.

         Улар, яъни “Октябрь” кутубхоначилари[40]  собиқ СССР юқори Совети депутати Каганович Л.М.га (маълумки, Каганович Л.М. Ўрта Осиёда туғилиб, кейинчалик қатағонликларнинг илҳомчиси Иосиф Сталиннинг яқин маслакдошига айланган) хат билан ёрдам сўраб мурожаат қиладилар. Бу хатда шундай дейилади:

Ҳурматли Лазарь Моисеевич! Биз “Октябрь” номидаги Тошкент область кутубхонаси ходимлари биномиз аҳволи юзасидан мурожаат қилмоқчимиз. Салкам 20 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган кутубхона айниқса, Тошкентнинг эски шаҳари меҳнаткашлари орасида ўзини катта маданий-оқартув ишлари билан анчайин таниқли маданий даргоҳга айланган. Лекин, ўзининг юқори даражадаги маданий аҳамиятига қарамасдан, фаолияти нуқтаи-назаридан ноқулай жойдаги қоронғи, зах бинода фаолият кўрсатмоқда. Айниқса, кутубхона рўпарасида колхоз бозорининг жойлашгани, ҳаттоки кутубхона девори остида эски-туски сотиш бозори борлиги, район озиқ-овқат савдо омборхонаси, сақлаш музхоналари ҳамда инвалидлар артели биномизнинг ён қисмларида жойлашганлиги туфайли эрталабдан кечгачачидаб бўлмас шовқин кўтарилади. Бундай ҳолатда китобхонларнинг китоблардан фойдаланишларини жуда қийинлаштирмоқда. Энг ачинарлиси шуки, кутубхона юритишда бир қанча муаммолар мавжуд: китоблар жой етмаганидан устма-уст тахлаб қўйилган, келаётган адабиётларга жой топиш амри-маҳолдир. Кутубхонада 10 мингдан зиёд китоблар архивда ҳаракатсиз сақланмоқда ва улар орасида Ўрта Осиё тарихига оид ноёб китоблар мавжуд.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон матбуоти бир неча маротаба аҳволни ёритсада, ҳеч қандай амалий ишлар юргизилмаяпди.

Ҳурматли Лазарь Моисеевич! Бизга улкан вазифалар юкланганлигини инобатга олган ҳолда сиздан катта умидли ёрдам кутиб қоламиз.[41]

Ўз навбатида, ушбу шикоят юзасидан 1941 йил 12 мартда Марказдан Каганович Л.М. Ўзбекистон ССР Халқ комиссарлари Совети раиси ўртоқ Абдурахмоновга ушбу масала юзасидан хат юборилади. Ушбу хатнинг бир нусхаси “Октябрь” кутубхонаси раҳбари Ибрагимов Раҳимжонга ҳам юборилган. Ушбу хат ўз мазмунига кўра, собиқ иттифоқ Юқори Кенгаш депутати Каганович Л.М.га шикоят хати келганлиги ва тезроқ чора-тадбир кўриш кераклиги билдирилган.

     1941 йил 20 мартда, ушбу масала юзасидан “Октябрь” номидаги Тошкент область марказий кутубхонаси директори Ибрагимов Раҳимжон Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг раиси Абдурахмоновга қабул қилишларини сўраб хат юборади.[42]

Воқеалар ривожи шуни кўрсатадики, 1941 йилнинг ноябрь ойларида кутубхона ходимларидан Ибрагимов Раҳимжон, Долимов Акбарбек, катта илмий кутубхоначилардан Убайдуллаев Асад, Турсунов Ахмаджон НКВД ходимлари томонидан қамоққа олинадилар. Уларга “халқ душмани” ва кутубхона билан давлат манфаатларига мос келмайдиган ишлар қилганликларида айблар қўйилади. 1941 йил 21 ноябрдан СССР НКВДнинг №001613 буйруғига кўра, уларнинг ишини (дело ва айблов варақаси билан №6811) кўриб чиқиш учун СССР НКВДнинг махсус Кенгашига юборилади. Кенгашда Ибрагимов Раҳимжон ва Долимов Акбарбек олий жазо-отувга, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда, Турсунов А. ва Убайдуллаев А.лар     10 йил қамоқ жазосига ҳамда 5 йил сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиндилар. Ушбу масала юзасидан чиқарилган буйруқ 1942 йил 26 августда ижро этилади.

Биз юқорида келтирилган воқеалар ва хатлар мазмунидан тушуниш мумкинки, кутубхона ходимлари устидан чиқарилган бўҳтон ва иғволар айнан Тошкентда уюштирилган. Сабаби, кутубхона ходимларининг юборган шикоят хати республика раҳбарларини ғазабини келтиради ва ўзларининг бу сайъ-ҳаракатлари  учун “ажойиб совға” олишди ва улар бу воқеалардан кейин бир йил ҳам яшай олмадилар. Ўша пайтларда, улар билан бирга Ўрта Осиё давлат Университетининг фундаментал кутубхонаси ходими, этнограф Н.В.Брюлова – Шаскольская ҳам қамоққа олинди ва отувга ҳукм этилди. 

Мустабид тузум даврида халқ зиёлилари орасида бундай тозаланишлар тез-тез, албатта Марказнинг НКВДси томонидан уюштирилиб  турилар ва халқни “қўрқувда” ушлаб туриши давр тақозасига айланиб қолганлигини гувоҳи бўламиз. Масалан, кутубхона фаолиятида фақат 1935-37 йиллардан кейин чоп этилган китоблар ва вақтли матбуотни китобхонларга тарқатиш ва бериш мумкинлиги белгилаб қўйилган. Маданий кўринишдаги “халқ душманларига” қарши курашда кутубхоналар асосий масканлардан бирига айлантирилди. Сабаби, мустабид тузумнинг адабиётлари орқалигина “улуғ йўлбошчилар” ҳаёти ва фаолияти, улуғ октябрь инқилоби тарихи ва Сталин конституциясининг мазмун-моҳиятини тўлароқ тушунишлари лозим деб қаралган. Коммунистик мафкурани тарғибот ва ташвиқот ишларида маданий-оқартув муассасаларига юклатилсада, собиқ иттифоқ даврдаги маданий-оқартув ишлари ҳақида оғиз кўпиртирилсада, уларни сифат даражаси ва моддий таъминот даражаси аянчли тарзда эди.

“Турон” кутубхонаси бой тарихга эга. Унинг дастлабки фаолияти собиқ совет даврининг даслабки йилларига тўғри келади. Шу йилларда маданий – оқартув муассасалари ва унинг ходимларига етказилган руҳий, ҳам маънавий таъсир қанчалик оғир бўлганлиги тарихимиздан маълумдир. Дастлаб, миллат маънавияти ва маданиятига тегишли муассасаларга “қизил” сўзи қўшилиб, номи ўзгартирилди. Халқимизнинг асрий маданияти ва маънавияти таҳқирланиб, ўзларининг “янги маданий инқилоб” аталмиш мафкураларини мажбуран тиқиштирдилар. Дастлаб ваъда қилинган ҳақ-ҳуқуқлар четда қолиб, янги бино олиш умидида хат юборганган кутубхона ходимлари қатағонликка учрадилар.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида буюк ўтмишга эга “Турон” илмий-фундаментал кутубхонасининг номи қайтарилди ва миллий истиқлол мафкураси ва миллий ўзликни англаш борасида маъсулиятли вазифаларни амалга оширишга киришмоқдалар. Шу жумладан,  халқимизнинг асрлар оша яшаб келган анъаналари, урф-одатлари тили ва руҳи негизига қурилган миллий мустақиллик мафкураси умуминсоний қадриятлар билан маҳкам уйғунлашган ҳолда келажакка ишонч туйғусини одамлар қалби ва онгига етказиши, уларни ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаши, ҳалолликни, мардлик ва сабр-бардошликни, адолат туйғусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялаш йўлида кутубхоналар қатори баҳоли қудрат хизмат қилмоқда.

 

 

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларида “Турон” кутубхонасинингТошкент вилояти марказий фундаментал кутубхонаси сифатидаги фаолияти.

 

 

1913 йилдан мавжуд “Турон” жамияти томонидан ташкил этилган. 1918 йилдан мустақил оммавий кутубхона сифатида фаолият юрита бошлади. 1938 йил 15 январда Ўзбекистон ССРда областларга бўлиниш жорий этилганида “Октябр” номидаги Тошкент вилояти кутубхонасига айлантирилди.

Ўша вақтда унинг китоб фонди 20 мингдан ортиқ, журнал ва газеталари билан 40 йилги нусҳани ташкил этарди. Кутубхона аллақачон катта маданий-оқартув маркази сифатида Эски шаҳарнинг маҳаллий аҳолисига хизмат кўрсатарди.

Вилоят кутубхонаси методик марказ сифатида ўз фаолиятини олиб борасада, фақат мавжуд район кутубхоналарига уларнинг оёққа турушига ва тартибли китоб тақсимланишигагина эсам, балки янги кутубхоналар ташкил этиш ва бир қатор кутубхоналарга ўз фондидан китобларни тақсимлаб ёрдам берарди.

Афсуски, уруш даври асоратлари ҳисобига кутубхоналарга берилган кам ўринлар ва ишловчи ходимларнинг мутахассисоик даражасининг патслиги унинг услубий марказ сифатида фаолиятига таъсир кўрсатган. Фақат 1949 йилда фақатнига 2 ходим олий маълумотга эга, қолганлари ўрта маълумотга, ҳатто 2 киши тўлиқсиз ўрта маъулмога эга бўлганлар[43].

“Кутубхонанинг бутун фаолияти китоб тақсимлаш билан чекланган. Маърузалар, суҳбатлар, ўқишлар каби тадбирлар унитилган. Район кутубхоналарига методик ёрдам тўхтаб қолган”[44].

Бу ҳолатларнинг келтирилиши уч маротаба кутубхонанинг бошқа жойга кўчирилиши, шу билан биргаликда маҳсус бўлмаган биноларга жойлаштирилмаганлигидир.

1943 йилда кутубхона жамғармаси “тартибга келтирилиб” 13 минг қўлёзма ва қимматли китоблар Беруний номидаги Шарқшунослик илмий-текшириш институтига берилган. Кейинги йилларда кутубхона ўз фаолияти кўтарилиб, услубий ёрдами бирмунча оёққа туради.

1949 йил йиллик ҳисоботларида: “Бу йил бизнинг кутубхона вилоятнинг турли кутубхоналирга услубий ёрдамни кучайтириб, сезиларли ютуқларга эришди. Вилоят кутубхонаси 17 районга 35 маротаба чиқишлар уюштирди, халқ-хўжалик тадбирларида керакли тушунтиришлар ўтказилди. Уч маротаба вилоят семинарлари ўтказилиб, вилоят кутубхона қошидаги 2 ойлик кутубхона ходимларининг малака ошириш курслари ташкил этилди”.

1949 йилда токент вилояти аҳолисига 146 кутубхона хизмат кўрсатиб, уларда 340448 нусха адабиётлар, биргина вилоят кутубхонасида 31915 адабиётлар, 69 давлат оммавий кутубхонаси 256468 нусҳа адабиётлар, 20 касаба уюшмалари кутубхоналари 60440 нусҳада 57 колхоз кутубхоналари 83985 нусҳадаги адабиётларга эга бўлган.

Вилоят кутубхонасида 1 услубчи мавжуд бўлсада, услубий ишларда 4 нафар малакали ва тажрибали мутахассислар ҳам услубий ишларда қатнашганлар.

Вилоят кутубхоналари ходимларининг кутубхона ишлари бўйича амалий текширувларида қуйидаги камчиликлар аниқланди:

1.     Кутубхона ишлари бўйича махсус адабиётлар.

2.     Кутубхона жиҳозлари етишмаслиги.

3.     Иш юрутишда камчиликлар (кундалик в.ҳ)

4.     Каталоглар – ўқувчиларни мустақил китоб танлашлари учун нотўғри таҳлил этилганлиги.

5.     Эскирган китобларни жилдлашда тартибсизлик.

Шу каби бир қанча кутубхона ишларидаги етишмовчиликлар, камчиликларга йўл қўйилиши кутубхона фаолиятига боғлаб қўймаслик зарурдир. Давлат ва партиянинг нотўғри асосда олиб борилиши, зўрама-зўракиликлар кутубхона ишларига таъсир кўрсатарди.

1953 йилда ЎзССР Олий Совети Президеуми раиси Ш.Р.Рашидовнинг республикада маданий-оқартув муассасалари фаолиятини яхшилаш мақсадида фармони эълон қилинди. Фармонда қуйидагилар баён қилинади:

“Ўртоқ Сталиннинг назарий қоидаларига асосланиб (яъни “СССРда социализмнинг иқтисодий проблемалари” асарида келтирилган) жамиятнинг маданий юксалиши шундай даражага етказиш зарурки, бунинг натижасида жамиятнинг барча аъзоларининг жисмоний ва ақлий қобилияти ҳар томонлама ривожланган бўлсин, бунинг натижасида жамият аъзолари ижтимоий тараққиётнинг актив ходимлари бўлиш учун кифоя қиладиган даражада маълумот олиш имкониятига эга бўлсинлар.

Бизнинг республикамизда маданий-оқартув муассасалари сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Ҳозирги вақтда районларимизда кутубхоналар, қишлоқ советида қироатхоналар бор. Бу маданий-оқартув муассасаларининг кўпчилиги жуда мазмунли бир мақсадга қаратилган маданий-оқартув ишлари олиб борилмоқда. Маданий-оқартув ишидан мақсад қишлоқ хўжалигида колхозчи ва механизаторларга совет янги агрономия фанини ва замонамизнинг қишлоқ хўжалиги техникасини эгаллашларида муҳимдир. Айниқса, Ленинизм ва коммунизм ғояларини сингдиришда ўрни беқиёсдир.

Аммо, маданий-оқартув муассасаларининг ишида,айниқса республиламизнинг қишлоқлардаги маданий-оқартув муассасалари шу вақтга қадар маданий-оқартув ишини яхши биладиган ва севадиган кадрлар билан ҳамда яхши бино, ускуна ва жиҳозлар билан таъминламаган.

Баъзи кутубхона ва маданий-оқартув муассасалари маблағларидан ва унинг ҳодимларида бутунлай бошқа мақсадларда фойдаланилмоқда.

Фармон сўнггида маданият уйлари, кутубхоналар, лекториялар, қироатхоналар ишининг яхшилаш юзасидан Ўзбекистон Олий Совети Президеуми тизимни ахборот бериб туриш сўралган. Бу фармонда кўриниб турибдики, кутубхона ишлари партия ишларининг тарғибот ва ташвиқот қилишда нечоғлик муҳим ўрин тутиши англатади. Ҳаттоки бу ишларга болаларда ўқиш хафталиклари ташкил этиш белгилаб қўйилди[45]. Мавзулар рўйхатида, асосан коммунизм болаларни тарбиялаш алоҳида ўқтириб ўтилган:

1.     Жаҳон халқлари тинчлик учун кураши.

2.     Тинчлик учун.

3.     Бизнинг мамлакатимиз комсомол ва ёшлари.

4.     Социалистик давлат болалари.

5.     Икки дунё –икки болалик.

6.     Фан ва техника дунёсида.

7.     Совет халқининг Ватан учун жангларда.

8.     Мамлакатимиз буюк кишилари.

Шу каби мақсадда чиқарилган адабиётлар, газета ва журналлар тарқатилди. Адабиётлар тарқатиш билан чекланиб қолмасдан брашюра, лозунглар, турли хилдаги кўргазмали қуроллардан фойдаланилди. Шўро ҳукуматининг асосий мақсади6 аҳоли онгини фақат шўро таъсир доираси билан бутлаш” шу асосда ишлаб чиқаришда (қишлоқ хўжалиги ва саноатда) олдинга юриш эди. Ҳар бир ғоя ва қарашда коммунизм ва социализм устун қўйиш яна қуйидаги вазифалар белгилаб қўйилди[46]:

1.     Жамоат – сиёсий ташвиқот – тарғиботни кучайтириш;

2.     Кадрлардан малакалилари маърузалар, чиқишлар, суҳбатлар жалб қилиш;

3.     Наваторлар, ёзувчилар, илғорлар ва социалистик меҳнат Қаҳрамонлари билан учрашувлар ташкил қилиш;

4.     Юқоридаги вазифалар керакли мос адабиётлар билан биргаликда олиб бориш;

5.     Кўрлар кутубхонасини ташкил этиш;

 

Берилган архив ҳужжатларида “Октябр” ва Тошкент области кутубхоналарига етарли маълумот берилган[47]:

 

 

Адабиётлар сони

Ўқувчиларнинг сони

1

Октябрь

123,9

31,5

2

24 район

448,4

20,7

3

23 шаҳар

575,2

27,6

4

24 болалар

266,1

20,7

5

134 қишлоқ

575,2

4,6

 

ЖАМИ

1885,1 минг

105,1

 

Дарҳақиқат, 1855-60 йилларда Тошкент вилоятида кутубхона ишлари бошқа вилоятлардан анча юқори бўлиши шубҳасиз, “Октябрь” кутубхонаси раҳбарлари ва ходимлари ишларни анча яхши йўлга қўйилганини кузатишимиз мумкин. Буни қуйидаги жадвалдан кўришимиз мумкин:

 

Вилоят номи

шаҳар

район

болалар

қишлоқ

Жами

1

Андижон

10

23

27

175

236

2

Самарқанд

17

21

24

152

215

3

Тошкент

26

24

29

139

219

4

Фарғона

11

19

24

142

197

 

Ҳар кутубхона ишлари юқорида таъкидланганидек, бутунлай шўролар ҳукумати тизимига бўйсундирилган эди. 1971-75 йиллар XVIV съездида ҳам КПСС кутубхоналарга кучайтирилган тартибда вазифалар юклади. Чунки, ўша пайтда ҳам давлатнинг иқтисодий ва маданий ҳаётида маданий-оқартув муассасалари қаторида кутубхоналар ҳам муҳим ўрин тутарди. Бутун давлатда ҳар бир халқ хўжалиги, корхона, муассасаларда жамоат адабиётларидан кенг миқёсда фойдаланишни кўзда тутарди.

Ўша даврдаги вилоят кутубхонаси “Октябр” нинг фаолиятига назар солсак, айниқса методик марказ сифатидаги фаолияти, нафақат вилоят балки Республикада кутубхоначилик ишининг таркиб топиши ва тарққиёти учун ҳам унинг муҳим аҳамият касб этганини қайд этиш мумкин.

Хусусан вилоят кутубхонаси оммавий кутубхоналарда китоб фондларини классификация қилши ва каталоглаштириш ишида нафақат вилоят, балки республика миқёсида асос солди. Унинг ходимлари Агаев, акмаевлар томонидан 1955 йили “Оммавий кутубхоналар китоб фондларини классификация қилиш бўлимлар рўйхати” тузиб чиқилди. Мазкур рўйхатнинг 3 минг нусхада нашр этилиши бутун Ўзбекистон кутубхоналари учун мўлжалланганлиги исботидир. Шу йили яна Агаев иштирокида ўзбек тилида “Китобларни тавсиф этишнинг ягона ягона қоидалари” ҳамда “Район ва қишлоқ кутубхоналарининг ягона каталоги” номли методик қўлланмалар тузилди. 1971 йил вилоят кутубхонаси ходимлари томонидан “Қишлоқ кутубхоналари учун классификация қилишнинг қисқача жадвали” ўзбек тилига ўгирилди ва вилоятдаги жуда кўп кутубхоналарда каталоглар тузилишига сабаб бўлди.

Кутубхоначилик тармоғининг ўзгаришида давлат оммавий кутубхоналарининг марказлашуви муҳим аҳамият касб этди. Бу иш вилоят кутубхонасининг раҳбарлари ва кўмагида 1974-1980 йиллар оралиғида Республика бўйича биринчилардан бўлиб амалга оширилди. Биринчи марказлаштирилган кутубхоналар тармоғи асосида Олмалиқ шаҳрида шу йўналишдаги “Республика илғор тажриба мактаби” ташкил этилди.

Марказлаштириш бошлангунга қадар шаҳар ва район методик бўлимларини ташкил этишга киришилган эди. Янгибозор район кутубхонасида ташкил этилган метод кутубхонасида ташкил этилган метод хонаси бутун Республикамиз кутубхоналари учун намуна бўлиб қолди. Марказлаштиришдан кейин ҳам шаҳар ва туман ташкилий-методик марказларни тузиш ва мустаҳкамлашга катта аҳамият бериб келинмоқда. Марказий кутубхоналарнинг турли даражаси ҳам алоҳида эътиборни тақазо этади. Шу мақсадда улар учун йилига тўрт-беш марта вилоят семинарлари ўтказилади. Шундай семинарлар кейинги пайтларда “Ягона китоб фондидан фойдаланишни ўрганиш”, “Марказий кутубхона системасининг ўлкашунослик иши”, “Ўқишни бошқариш ва китобхонлар билан ишлашни мукамаллаштириш йўллари”. “китобхонлар билан индивидуал ишлашнинг метод ва шакллари”, “китоб фондларини шакллантириш ва каталоглаштиришни мукаммалтириш йўллари” ва ҳаказо мавзуларда ташкил этилди.

Етти йил давомида методистларнинг вилоят мактаби ишлаб турди. Уларнинг машғулотлари Оҳангарон тумани, Ангрен, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳар марказлашган кутубхоналар тизимларида ўтказилди.

“Турғунлик” давридаги кутубхона тизимининг ишлари бир ёқламалик асосида олиб борилар, партиявий мафкурани зўрлаб тиқиштириш, халқни фақат Ленинча қарашларни сингдириш ўз самарасини берган ва бутун Ўзбекистон халқи ҳам дунёдан бир доирада ушлаб туриларди. Афсуски, бу ҳолат давр кўзгуси бўлиб, кейинги мустақиллик шарофати туфайли англай бошладик.

1967 йил 29 декабрда ЎзССР маданият министрлиги коллегияси томонидан “Тошкент области” ва “Октябрь” номидаги Тошкент области кутубхоналари фондларини марказлаштириш аҳволи” юзасидан маърузаси тингланиб “қониқарсиз” деб топилди[48].

Унга кўра область семинарларида 1968-1969 йилларда қуйидаги масалалар кўрилди:

1.     Китоб фондларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

2.     Қишлоқ хўжалиги адабиётлари фондлари билан ишлаш;

3.     Қишлоқ жойларида кутубхоналарини марказлаштириш аҳволи ва вазифалари;

Район ва қишлоқ кутубхоналари кутубхоначиларига библиографик аҳволни ёритишда қуйидаги мавзуларда ёндашиш сўралган: “В.И,Ленинни эслаб”, “Бадиий адабиётларда ҳарбий-ватанпарварлик масаласи”,  “Қишлоқ хўжалиги мутахассисларига”, “Янги кириш” ва ҳоказолар. Ўша йилда Тошоблполкомнинг босмахона бошқармасида марказлаштириш масалалари бўйича комиссия ташкил этилиб, унга Тошкент область “Октябр”кутубхонаси директори Ҳусанходжаев И.Х. –комиссия раиси этиб танийланди.

“Турғунлик” даврининг ўзига хос ҳусусияти шунда эдики, маъмурий-буйруқбозлик тўлиқ мослаштирилиб, бутун халқ хўжалиги жабҳаларини қамраб олган эди. Айниқса, сифатга эмас, балки “рақам” кетидан қувиш, “кимўзар” – социалистик мусобақа авж олган эди. Бу аҳвол маданият-оқартув муассасаларини ҳам четлаб ўтмай, айниқса кутубхона ишларида яққол кўринар эди. Яъни, ташкил этилган кутубхона бир неча йилда ўз ҳолига ташлаб қўйилар, молиявий ва адабиётларни бир қанча вақт сўнг янгилаш, айирбошлаш тўхтаб қоларди. Лекин, партия раҳбарлари маданий-оқартув муассасаларига алоҳида “кўз” билан қарашарди. Сабаби, СССР КПСС директивалари, ҳукумат қарорлари, бошқа давлат томонидан қабул қилинган қарор ва ҳужжатлари газета ва журналларда чоп этиларди ва меҳнаткашлар уларни айнан маданий-оқартув муассасаларидан олишарди. Бу каби маданий-озуқани” меҳнаткашларга етказишда муассаса ходимлари “котализатор” вазифасини ўтардилар. Улар “социализм қуриши” олиб бориш, афзалликларини кўз-кўз қилишдан иборат эди. Бу ҳолатни тушуниш учун Шўролар ҳукумати қарорларини кўздан кечириш ва синчиклаб ўрганиб тушуниш мумкин эди. “Манқурт” совет халқи бир тўлиб тошаётган дарёга буриб юборилган эди ва партия четда туриб нима қилиш лозимлигини кузатиб турарди.

1966-1970 йил “беш” йиллиги натижалари ва 1971-1975 йиллар “беш” йиллигида кутубхона ишлари бўйича қабул қилинган директивада жумладан шундай дейилади[49]:

КПСС нинг XXIV съезди мамлакатимиз меҳнаткашларига иқтисодий ва маданий юксалиш ва ривожланиш учун бир қанча вазифалар юклайди. Маълумки, ҳозир ҳар бир корхона, муассаса, халқ хўжалигининг барча жабҳалари олдига улкан мақсадлар қўйгандир. Шу жумладан кутубхоналар фаолиятининг кейинги беш йилликдаги асосий вазифаларни белгилаш ва мамлакатимиз аҳолисига яна кўпроқ оммавий адабиётларни етказиб бериш асосий масаладир. Режалаштиришдан олдин эса ўтган “беш” йилликнинг натижаларига якун ясасак Республикамизда кутубхона ишларининг ривожи Улуғ Октябрнинг 50 йиллиги, В.И.Лениннинг 100 йиллиги тайёргарлик, янги ўзлаштирилган ҳудудлар ҳисобига анча кўтарилганлигини кўришимиз мумкиндир ва меҳнаткашлар кутубхоналари фаолияти ўз фаолликларини кўрсатмоқдалар. Аҳолининг сиёсий ва меҳнат фаоллиги кутубхона ишлари ривожига мос келади. Кутубхона ходимлари коммунистик қуришда сиёсий, хўжалик ва маданий вазифаларни корхоналар, жамоат ташкилотлари, совет ташкилотларига яқиндан ёрдам бермоқда. Ўтган 5 йилда 1003 та жамоат кутубхона, шу жумладан 993 та эркин (республика миқёсида) кутубхоналар ташкил этилди ва ҳакозалар.

Бундан ташқари “Турон” кутубхонаси фақат илмий, маърифий, маданий ва “илғор” сиёсий ишларни тарғиб этмасдан. “Тошкент вилоятидаги аҳоли орасида тиббиёт ва гигиенага боғлиқ ташвиқот ишларига ҳам жалб этилган”[50].

“Октябр” номидаги Тошкент вилояти кутубхонаси директори Ҳусанходжаев И.Х. китобида (1974) ЎзССРнинг маданият вазирлигининг буйруғига асосан 200 минг экземпляр китоб ва методикалари етказиб берилди. Қатор тадбирлар “Ракни даволаймиз”, “Халқ соғлиги – давлат бойлиги” каби ташвиқот ва тарғибот ва оммавий врачларни кутубхоналарга аъзо бўлишига чақириқлар (800 дан ортиқ врачлар аъзо бўлишган, 1974 йилнинг ўзида) ҳақида келтирилган. Чунки, бу даврда Тошкент вилояти кутубхоналар фонди 9 млн. экземплярни, ўқувчилар 550 минг кишини ташкил этганини инобатга олсак, бу каби тадбирлар ўтказилиши давр тақазоси ҳисобланади.

1970-75 йиллар Шўролар ҳукуматининг “турғунлик” даврининг энг  юқори чўққиси бўлиб, ишлаб чиқаришда, маданий ва сиёсий соҳаларни, жабҳалари фақат партия измида бўлиб, ҳар бир қарич уларнинг ҳисоби билан ўлчанарди. Кутубхоналар фаолияти бот-бот ҳукумат – партия йўл-йўриқлар аҳолига самарали етказиш ва сингдиришдан иборат эди. Ҳолбуки, кутубхоналар фаолияти бир ёқламалик сифат эмас, балки сон жиҳатидан ўстириларди. 1974 йил 23 декабрда 171 номерли хати “Октябр” Тошкент вилоят кутубхонаси қошида Пскент, Бўстонлиқ ва Ордженикидзе районларидаги қишлоқ кутубхоналари ташкил этилиши ҳақидадир[51]. Унда техник жиҳозларининг етишмаслиги ҳақида советларда, йиғилишлар ва семинарларда бир неча бор таъкидланган бўлсада, кутубхоналарда стеллаж, стол, стул, каталожник бюролар ёмон таъминланмаганлиги яққол исботидир. 1974 йил Область маданият бошқармасида кўп саволлар жавоб қидиришга ҳаракат қилинган:

1. Област маданий-оқартув муассасаларини техник жиҳозлар билан таъминланиши;

2. Кутубхоналарнинг моддий-техник базасини яхшилаш;

3. Илмий-техник ривожланишда кутубхоналарни коммунистик тарбиядаги ролини ошириш;

4. “Октябр” кутубхонасида 550 минг китоб сақланадиган қўшимча бино, “болалар” кутубхонаси ташкил этиш.

Бу каби ҳолатларни яна бошқа архив материалларида кўриш мумкин. Масалан: Тошкент вилоят маданият бошқармасининг оммавий кутубхоналар фаолияти бўйича ҳисоботида ҳам кўрсатиб ўтилади. Унда Тошкент област маданият бошқармасига қарашли кутубхоналар ўз фаолиятига кўра аҳолини кутубхона хизматининг юқори талабига мослаштирилганлиги, халқ хўжалиги режаларига мослаштирилганлиги аҳамияти тўғрисида тўхталган. Айниқса, шаҳар кутубхоналари моддий базасини ошириш биққатлидир. 1973 йилдан 2 июлда район ва шаҳар кутубхоналаридан иккитаси янгидан қурилди, 61 кутубхоналар қулай биноларга кўчирилди. 59 кутубхоналар қайтадан капитал таъмирланди. Фақат Бўка районида зарур мутахассисларни етишмаслиги сабабли “Октябр” кутубхонаси томонидан методист юборилди. Ҳисоботга кўра, 1973 йилда 650 кутубхоналар фаолият кўрсатиб, улардан: 47 таси шаҳар, 17 район, 34 та болалар, 305 қишлоқ, 39 клуб қошида, 109 та колхоз, 90 та касаба уюшмалари кутубхоналари бўлиб ҳисобланади. Китоб тақсимланиши республика миқёсида жон бошига 2,6 китобда тўғри келса, Тошкент вилояти 1493 нусҳа адабиёт тўғри келса, ЎзССр-1082 нусҳага, Самарқанд 991 нусҳада бўлиб ҳисобланарди. Умумий ҳисобда оммавий кутубхоналарда 4.6903 минг китоб, журнал ва брашюралар ташкил этади.

Китобхонлар аъзолиги собиқ Иттифоқ бўйича 1,6 тани ташкил этса, ЎзССР 1,2 тани ташкил этса, Тошкент вилоятида 1,7 тани ташкил этган. Давлат кутубхоналарига доимий аъзоликка 24,6 % фоизи жалб этилгандир (бир кутубхонага ўртача 968 китобхон тўғри келади). “Октябр” область кутубхоналарида мунтазам шаҳар, район кутубхоналари ходимлари иштрокида семинарлар ташкил этилганлиги қайд этилади.

 

 

3.     Боб. Миллий мустақиллик даврида “Турон” кутубхонасининг фаолияти.

Мустақиллик йилларида “Турон” кутубхонасининг моддий ва илмий-маданий салоҳиятининг юксалиши.

 

Ёш авлодларда юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда, миллий онг ва ғурурни уйғотишда, уларни Ватан, Миллат ва Истиқлол тақдири учун фаол курашчи қилиб ўстиришда, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама комил инсон қилиб ўстиришда, тарбиялашда маданий-оқартув муассасаларини ҳам ўрни бор. Уларда халқимизнинг асрлар давомида йиғилган ҳаётий тажрибаларини ўзида акс эттирган асарлар, маънавий дурдоналар сақланмоқда. 

Шундай зиё масканларидан бири, 1911 йилда, тошкентлик маърифатчилардан Абдулла Авлоний ва Мунаввар Қори Абдурашидхоновлар томонидан “Турон” кутубхонаси Тошкентда, Эски шаҳар қисмининг Чорсу бозорига кираверишидаги Маҳсидўзлик маҳалласида ташкил этилган. Кутубхона ўз фаолиятида  даврининг энг жонкуяр зиёлилари А.Қодирий, Мирмуҳсин Шермуҳаммедов, Ғулом Зафарий, Юсуф Алиев ва Ориф Клеблеевларнинг сайъи-ҳаракатлари туфайли китоб фонди бойиб бора бошлади. Масалан, 1923 йилда  оренбурглик китобхон А.Исҳоқий ўзининг шахсий кутубхонасида сақланаётган арабча, форсча ва туркий тиллардаги беш мингдан зиёд муҳим тарихий-бадиий асарларини Тошкентга олиб келади ва кутубхона жамғармасига тақдим этади. Шу билан бирга, кутубхонада бир қанча нодир қўлёзмалар мавжуд бўлган: “Силсиланома”, “Шайх Саъдий”, “Энтихоби Навоий” (бу асарлар расмлик, нақшлик бўлиб, ўша даврларда 500 рубль қийматига эга бўлган), “Гулшанмулк Навоий”, 15 томда иборат арабча қомус, “Танбур нотаси”, “Девони Ҳусайн Бойқоро”, “Бобур мажмуаси”, “Туҳфаи шоҳ”, “Шажараи турк” (эски босмаси), “Рабғузий”, “Девони луғатит турк” ва муҳими шундан бир минг йил илгари ёзилган энг нодир китоблардан арабча “Нажари би- ўлум”дир. 1925 йилга келиб “Турон” кутубхонаси шаҳарнинг бой ва катта  салоҳиятга эга бўлган кутубхоналаридан бири эканлигидан далолат беради.[52] Чунки, ўзбек зиёлиларининг маданий-маърифий марказига айланган кутубхонага Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Шокиржон Раҳимий, Элбек, Ойбек, Отажон Ҳошим сингари ўнлаб шоир ва ёзувчилар, академик Бартольд сингари рус муаррихлари, Чўбонзода сингари турк алломалари ҳамда илм-фан ва маданиятнинг турли соҳаларини эгаллаб бораётган ёшлар мунтазам ташриф этиб туришган.

Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, “Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ- атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантиручи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир”[53]

Мустақил диёримизда маънавий қадриятларни тиклаш, мустақиллик мафкурасини яратиш, ўтмишдаги бой меросни ўрганиш ва кенг тадқиқ этиш халқимизнинг миллий урф-одат ҳамда анъаналарини тарғиб этиш “Турон” кутубхонаси кўпгина ишларни амалга оширмоқда. “Турон” кутубхонасининг китоб жамғармаси китобхонларнинг умумтаълим, маданий ва касбга оид сўовларини қондиришга мўлжалланган универсал ихтисосга эга бўлган жамғарма ҳисобланади. Кутубхонанинг энг ютуқли жиҳати, китоб жамғармаси фан соҳалари бўйича системали – алфавит тарзда жойлаштирилганлигидир. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, кутубхона қошида “Турон” номи билан ташкил қилинган адабиёт ихлосмандлари уюшмаси адабиётшунос Ш.Ризаев раҳбарлигида ташкил этилди. Уюшма ўз олдига;

-         кутубхона тарихи ва уни ташкил этган жадид – зиёлиларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш;

-         ўзбек адабиётининг нодир намуналарини ўрганиш ва кенг омма ўртасида тарғиб этиш;

-         кутубхона фондидан унумли фойдаланиш, ундан методик марказ сифатида фаолиятини янада ривожлантириш;

-         китоб кўргазмалари ва турли адабиёт бойликлари ҳамда турли фан арбоблари, ёзувчилар ва шоирлар билан адабий учрашувларни мунтазам ташкил этиш каби вазифаларни қўйган. 

Шу каби вазифаларнинг натижасида, бир қанча адабий-бадиий кечалар ҳамда Алишер Навоийнинг 555 йиллиги, АмирТемурнинг 660 йиллиги, Шоира Саида Зуннунованинг 70 йиллиги, Камийнинг 130 йиллигига анжуманлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Умуман, кутубхонада мустақиллик йилларида халқимиз маданияти, унинг бой мероси, мустақиллик шарофатининг халқимиз маънавиятида тутган ўрни каби қатор мавзуларда конференциялар, кўргазмалар ва кечалар ташкил этиш ривожлантирилганлигини кузатишимиз мумкин. 

Шу ишларнинг натижаси ўлароқ, 1997 йил “Турон” кутубхонаси республика миқиёсидаги “Кутубхона – тарихий маданий меросимиз тарғиботчиси” очиқ танловида қатнашиб фахрли учинчи ўринни эгаллади. 

         Бу каби ютуқлар билан биргаликда “Турон” илмий – фундаментал кутубхонасининг Тошкент вилояти марказий кутубхонаси сифатида фаолият юритишини назарда тутган ҳолда, вилоятнинг жойлардаги кутубхоналар фаолияти бир ёқлама бўлиб турибди, яъни аҳолининг маълум қисмининг қамраган. Бундан ташқари, 1996-1997 йилларда вилоят кутубхоналари сони 122 тага қисқарган (16,3).  Шундай ҳолатнинг юзага келишига кутубхоналар фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар; қишлоқ аҳолисининг маданий ҳаётга қизиқишини пасайиши, дам олиш кунларини нотўғри режалаштириш сабабдир.

Маълумки, “Турон” кутубхонаси бой тарихга эга. Унинг дастлабки фаолияти собиқ совет даврининг даслабки йилларига тўғри келади. Шу йилларда маданий – оқартув муассасалари ва унинг ходимларига етказилган руҳий, ҳам маънавий таъсир қанчалик оғир бўлганлиги тарихимиздан маълумдир. Дастлаб, миллат маънавияти ва маданиятига тегишли муассасаларга “қизил” сўзи қўшилиб, номи ўзгартирилди. Халқимизнинг асрий маданияти ва маънавияти таҳқирланиб, ўзларининг “янги маданий инқилоб” аталмиш мафкураларини мажбуран тиқиштирдилар. Дастлаб ваъда қилинган ҳақ-ҳуқуқлар четда қолиб, янги бино олиш умидида хат юборганган кутубхона ходимлари қатағонликка учрадилар.[54] 

Мамлакатимизда илм – маданият, маориф ва санъат масканларини “Турон” номи билан аталишида, асосчилари бўлмиш маърифатпарварлар Она-Ватанни “Турон” дея улуғладилар, туркий миллатларнинг буюк ватани деб билдилар. Буюк олим, шоир ва драматург А.Фитрат Она – Ватанга туркийнинг муқаддас ўчоғи – Турон деб мурожаат қилган. Дарҳақиқат, “Турон” муқаддас ном!

Шунингдек, республикада соғлом авлод ҳақида хайрли ва савобли ишлар кўплаб амалга оширилмоқда, улар нафақат жисмоний, балки маънавий соғлом ҳам бўлишлари лозимдир. Мустақиллик шароитида, жамиятимиз ва маънавиятимизнинг ривожлантиришда маданий–оқартув муассасаларидан, кутубхоналарнинг ҳам ҳиссаси ва аҳамияти беқиёсдир. 

 

Кутубхона ташкил этилган даврдан бери, китобхонларга унумли хизмат кўрсатишнинг ҳамма усуллари қўлланиб келмоқда. Шундай усуллардан бири китоб кўргазмалари ташкил этишдир. Бундай кўргазмаларнинг 1950 йилдан бери кутубхона қошидаги 13 та “Сайёр” кутубхона ташкил қилиниб, бу кўчма кутубхоналар асосан дала меҳнаткашларига хизмат қилади. Шу каби ҳайрли ишлардан мустақиллигимизни дастлабки даврларида 1991 йилда кутубхона қошида “Турон” номи билан ташкил қилинган адабиёт ихлосмандлари уюшмаси бунга яққол мисолдир. Уюшмага раис этиб, Шухрат Ризаев (ЎзМУ ўқитувчиси, адабиётшунос сайланди).

Уюшма маълум мақсадларни ўз олдига қўяди:

-  мазкур кутубхонанинг тарихи ва уни ташкил этган жадид зиёлиларининг ҳаёт ва ижод йўлларини ўрганиш;

-  кутубхона фондларининг таркиби ва улардан янада унумли фойдаланиш масалалари;

-  кутубхонанинг методик марказ сифатидаги фаолиятини янада ривожлантириш масалалари;

-  ўзбек адабиётининг нодир намуналарини ўрганиш ва кенг омма ўртасида тарғиб этиш масалалари;

-  китоб кўргазмалари ва турли адабий бойликларига бағишланган кўргазмалар ташкил этиш;

-  радио, телевидиние ва матбуот орқали кутубхона фаолияти ҳамда уни ташкил этган тарихий шахслар ҳаёти ва ижод саҳифаларини ёритиш;

-  кутубхона ўқувчиларининг миқдорини ўстиришда яқиндан ёрдам бериш;

-  китобхонлар конференциялари, мушоиралар, адабиё бахслар, адабиё кечалар, миллий байрамлар муносабати билан адабий мусиқавий тадбирлар ўтказиш;

-  нодир китоб тарихига бағишланган махсус йиғилишлар ўтказишни ўз олдига қўйди. Лекин минг афсуски, баъзи бир сабабларга кўра бу тўгарак фақатгина 2 йил умр кўрди.

Шунга қарамай, илмга чанқоқ кишилар “Турон” кутубхонасига тобора кўпроқ келиб, маънавий эҳтиёжларини қондиришган. Булардан Ғ.Ғуломов, М.Шайхзода, Ойбек, Шуҳрат, Саид Аҳмад, олимлардан О.Шарофиддинов, Бегали Қосимов, Ноим Каримов, Шариф Юсупов, Хикмат Собировлардир. Кейинги ўн йиллар ичида бу қутлуғ даргоҳдан баҳраманд бўлган фан арбоблари, ёзувчилар ўзларининг ҳаётларида зиё маскани ёрқин из қолдирганини, турли-туман учрашувларда, ойнаижаҳон, радио тўлқинларида, рўзнома ва ойнома саҳифаларида ёш авлодларга ҳаяжонланиб сўзлашганларини кузатиш мумкиндир. Кутубхона хизматчилари миллий қадриятларимизни тикланиши йўлида бир қатор режали ишларни амалга оширмоқда. Аҳмад Яссавий, Бобораҳим Машраб-350, Нодирабегим-200, Берунний-1120, Завқий-140, Фаробий-1120 йиллик тўйларини ўтказишда бобокалон шоир, ёзувчи, олиму-истеъдод эгалари фаолиятини таржимаи ҳолини ифода этувчи кўргазмалар, адабий кечалар ташкил қилинмоқда. Бу эса халқимизга, айниқса ёшларимизга бой маданий меросимизни ўрганиш уфқларини очиб беради.

Вилоят кутубхона ходимлари учун турли темаларда семинарлар, услубиятчилар куни, ёш библиографлар мактаби, энг яхши касб эгаси танловлари, ишбилармонлар ўйини ташкил этилиб турли-туман мавзуларда услубий қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда ва жойларга чиқиб услубий ёрдам берилмоқда.

Бир неча сўз кутубхона ходимлари ҳусусида: кимнингки бу даргоҳга иши тушиб, кутубхона ходимлар мулоқот қилса, ходимлари бу ерга китобга шайдолик бошлаб келгандир. Ўзбек, рус, арман, татар ва шу каби турли миллатлари бўлган кутубхона ходимлари бир-бирига иноқ, ҳар ишда кўмакдошдир. Шу туфайли ҳам кутубхонада муваффақиятли ўсиш бор.

1993 йилда кутубхона сони 764 мингга, китоб берилиши 16 млн. 400 минг нусҳага яқинлашади.

Зиё маскани 1928 йилдан 1993 йилга қадар, деярли 65 йил “Октябрь” номи билан аталиб келди. Тошкент вилояти, вилоят маданият ишлари бошқармаси ёрдами туфайли яна кутубхонанинг эски “Турон” номи тикланди ва илмий универсал кутубхонага айланди. Кутубхона қошида бир неча илмий бўлимлар ва шўъбалар ташкил қилинди.

Кутубхона ўз фаолияти ва китоб фонди билан тобора кенгайиб, ривожланиб бормоқда. Яна эҳтиёж кутубхонанинг янги биноси қурилишини тақазо этмоқда. Қолаверса Мустақил Республикамизда маънавий ўчоқларидан бири бўлган зиё маскани “Турон” жамоаси катта орзу ниятлар билан яшамоқда. Зеро, профессор Бегали Қосимов “ХХ аср бошидаги миллий-ижтимоий уйғонишга маъхоз бўлган табаррук даргоҳга таъзим қиламан” деб бу табаррук зиёхонадан ҳайратланади. Ва бошқаларни чорлайди.

“Турон” кутубхонасининг китоб жамғармаси китобхонларнинг умумтаълим, маданий ва касбга оид сўровларини қондиришга мўлжалланган универсал ихтисосга эга бўлган жамғарма ҳисобланади.

“Турон” кутубхонасининг китоб жамғармаси фан соҳалари бўйича системали-алфавит тарзда жойлаштирилган. Кутубхонанинг умумий жамғармаси қуйидаги жамғармалардан иборат:

-               асосий китоб жамғармаси;

-               ўқув залининг китоб жамғармаси;

-               услубий-библиографик бўлимнинг китоб жамғармаси.

Асосий китоб жамғармаси, ҳамда ўқув залининг китоб жамғармаси мазмун жиҳатидан универсал характерга эга. Китоб жамғармаларида асосан ўзбек ва рус тилларида нашрдан чиққан 319412 нусҳа китоб ва 22086 нусҳа газета ва журнал тўпламлари сақланади. Китоблар, газета-журнал тўпламлари тилларига қарабалоҳида-алоҳида сақланади.

1918-1993 йиллар давомида кутубхона жамғармаси 400 дан 319412 нусҳага кўпайиб борган. Китоб фондининг ўсиш даражаси 1950 йиллардан кейин кескин кўпайтирилган. Улуғ Ватан уруши даврида кутубхона китобхонларга хизмат кўрсатмаган, бор китоблар тахлаб ташланиб, умуман янги адабиётлар олинмаган.

Ўзбек тилидаги адабиётларнинг ўсиш даражаси 1928 йилга нисбатан 1938-1948 йилларда 2 баробар камайиб кетган, бунга сабаб кутубхонада сақланаётган 13 мингга яқин шарқ халқлари тилларига оид бўлган нашрларнинг, аввал А.Навоий номидаги Давлат кутубхонасига, сўнгра 1943 йилда ташкил этилган Абу Райхон Беруний номли Шарқшунослик институтининг кутубхонасига олиб ўтилишидир.

Ўша даврларда (1920-1930 йиллар) мавжуд бўлган нодир асарлар “Силсиланома”, Шайх Саъдийнинг “Бўстон”, Девони Ҳусайн Байқаро, Бобур мажмуаси, Шажараи турк (эски босмаси), Қиссаи Рабғузий “Девону луғатит турк”, 15 жилдли арабча қомус ва шунга ўхшаш нодир асарлар бўлган.

Ҳозирги даврга келиб кутубхонада шарқ халқлари тилларида нашрдан чиққан эски китоблар бирорта ҳам қолмаган. Китоб жамғармасида йиллар давомида кўз қорачиғидек сақланиб келинаётган 1922-1940 йиллар оралиғидаги лотин ва эски ўзбек алифбосида нашр қилинган газета ва журнал тўпламларининг мавжудлиги диққатга сазовордир. Газеталардан “Қизил Ўзбекистон”, “Камбағал деҳқон”, “Янги Фарғона”, “Туркистон”, “Қизил байроқ”, “Озод Бухоро”, “Ёш ленинчи” ва бошқалар; журналлардан “Маориф ва ўқитувчи” (1925-1930), “Муштум” (1925-1940), “Янги йўл” (ҳозирги “Саодат”) (1925-1934), “Ўзбекистон шўро адабиёти” (1932-1933) ва бошқалар. Энг диққатга сазовор бўлган журнал бу ҳозирги “Саодат” журналининг “Янги йўл” номида чиққан 1-сонининг жумҳуриятда фақат бизнинг кутубхонада сақланишидир. Юқоридаги номлари қайд қилинган гезета-журнал тўпламларидан ҳозирги вақтда жуда кўп олимлар, фан номзодлари баҳраманд бўлиб, мустақил Ватанимиз тарихини, адабиётини бойитишда самарали фойдаланмоқдалар.

Булардан ташқари кутубхонада 1950 йиллардан кейин нашр қилинган ва ҳозирни кунгача нашр қилиниб келинаётганўзбек ва рус тилидаги журналлар ва газеталар кўз қорачиғидек сақланмоқда. Булардан “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока”, “Гулистон”, “Муштум”, “Фан ва турмуш”, “Саодат”, “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Наука и жизнь”, “Техника молодежи”, “Библиотекарь” ва бошқа жуда кўп журналлар ва газеталар (йиллар бўйича) тартиб билан жойлаштирилган.

Ўзбекистонда нашр қилинган эски ўзбек ҳамда лотин алифбосидаги юқоридаги журналлардан ташқари араб, лотин алифбосида, татар, озарбайжон. тожик, туркман, қозоқ тилларида нашрдан чиққан журнал тўпламлари мавжуддир. Булардан озарбайжон тилида “Мулла Насриддин” (1909, 1910, 1921, 1927),”Инқило ва маданият” (1928, 1929), Маориф ва маданият (1923, 1924, 1926, 1927), тожик тилида “Мулла Мушфиқий” (1926, 1928),”Озод хотин” (1927, 1928, 1929), туркман тилида “Тўқмоқ” (1928) ва шунга ўхшаш 100 га яқин дурнал тўпламлари сақланмоқда.

Кутубхонада ҳозирги даврда мавжуд бўлган 319412 нусҳа жамғарманинг 83,7 фоизи рус тилидаги, 16,3 фоизи ўзбек тилидаги китоблардан иборатдир. Асосан жамғармадаги нашрлар алоҳида–алоҳида сақланади, жумладан рус тилидаги бадиий адабиётлар жамғармаси, соҳалар бўйича нашрлар,санъатга доир нашрлар, қишлоқ хўжалиги адабиётлари жамғармаси, газета-журнал тўпламлари жамғармаси.

Ўзбек тилидаги ҳамма китоблар бадиий адабиётлар ва соҳа адабиётлари бир хонада, газета-журнал тўпламлари ҳам алоиҳаб бир хоанада сақланади.

Рус тилида нашр қилинган соҳа адабиётлари бир ерда сақланмайди, чунки 1982 йилгача нашр қилинган соҳа адабиётлари ўнли универсал классифиқация жадвалларида қолдирилиб, 1982 йилдан то ҳозирги кунгача нашр қилинган китобларга янги КБК (кутубхона-библиография классификацияси) жавваллари асосида шифр берилиб келинмоқда. Шунинг учун китоб жамғармаларида асосий ва ўқув залида ҳам китоблар “янги” ва “эски” фондга ажратилиб жойлаштирилган. Кутубхона жамғармасининг ташаббуси билан аввал ўзбек тилидаги системали каталог КБК жадвалларига ўтказилди ва шу асосида кутубхона жамғармасидаги барча фан соҳалари адабиётлари шу жадвал асосида қайта шифрланди.

Услубий бўлим китоб жамғармаси асосан кутубхонашуносликка оид нашрлардан, библиографик қўлланмалардан, марказий куктубхоналарнинг юборган услубий материалларидан, кутубхонашуносликка оид журналлардан ташкил топган.

Ўқув зали китоб жамғармаси асосан кутубхонага келиб тушган камёб ва қимматбаҳо, ягона нусҳадаги нашрлар, обуна нашрлар, энциклопедиялар, луғатлар, справочниклар ташкил топган. Булардан ташқари кутубхонага олинган ўзбек тилидаги барча нашрлар бир нусҳадан сақланади. Ўқув залидаги газета ва журналлар 3 йил муддатда сақланиб кейин асосий жамғармаси ўтказилади.

Асосий жамғармада эса керакли деб топилган газета ва журналлар узоқ муддат сақланади, кераксизлари эса хом-ашё омборларига топширилади.

Тошкент вилоят “Турон” кутубхонаси 1995 йилда 2600 китобхонни китобхонни китоб ўқишга жалб қилган, бу 1994 йилга нисбатан 400 китобхонга кўпдир. Китобхонларга 57,9 минг нусҳа адабиёт берилган, ўтган йилдагидан 6,5 минг нусҳага ортиқ. 1995 йилда ҳар бир китобхон ўртача 24,1 тадан китоб ўқиган. 1996 йилнинг 1 ярмида кутубхонага 1540 китобхон аъзо бўлди ва уларга 33,6 минг нусҳа адабиёт берилган. Ўртача китобхонлик 21,7 ни ташкил қилган.

“Турон” вилоят кутубхонаси ўз жамғармаси китоб мазмунини турли тадбирлар ўтказиш орқали очиб берган. Янги адабиётлар ҳақида бюллетень ўқиш залида актуал 1 йилда 2 марта ахборот кунлари ўтказилган. Кутубхонанинг ўқиш залида актуал мавзуларда кўргазмали ташкилк этилган “Ислиқлол берган иқбол”, “Буюк Турон фарзанди” (Амир Темурнинг 660 йиллигига), “Ўзбек тилига – давлат мақоми”, “Улкан давлат арбоби Файзулла Хўжаев 100 ёшда”, “Катта истеъдод соҳиби А.Орипов 55 ёшда” ва бошқалар. И.А.Каримовнинг нутқ ва мақолаларининг тарғиботига атаб: И.А.Каримов асарларини ўрганайлик, “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” каби кўргазмалар ташкил этилган. 1995 йилда китобнинг презентацияси ўтказилган.

Бу йил кутубхонада бир нечта бадиий-адабий кечалар ўтказилган, шоира Саида Зуннунованинг 70 йиллигига, А.Навоийнинг 555 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси Олий Мажлис депутати А.Орипов билан учрашув кеча, май ойининг бошларида А.Темурнинг 660 йиллигига атаб илмий-назарий конференция ўтказилган. 1 июлда О.Ёқубов, Қ.Каримов билан учрашув ўтказилган.

Тошкент вилоят “Турон” кутубхонаси вилоят кутубхоналари учун услубий марказ ҳисобланган. Ҳисобот йилида кутубхона услубий ёрдам кўрсатишнинг турли усулларидан фойдаланган.

Вилоятда кутубхона ходимларининг касб маҳоратини оширишда бир қатор тадбирлар амалга оширилган.

-        МКТ нинг турли категориядаги ходимлари учун 4 та семинар машғулоти ўтказилган. Жумладан “Ҳозирги замон шароитида кутубхоналар фаолияти муаммолар, ишни яхшилаш йўллари” (МКТ директорлари ва услубий бўлим мудирлари учун) И.Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” китобнинг тақдимоти (кўргазмали тадбир МК хизмат кўрсатиш бўлими мудирлари учун) “Индексация цен литературы”, “МКТ бутлаш бўлими мудирлари учун”, “МКТда ҳисобот ва режалаштириш”.

-        Библиографлар мактабида 2 та машғулот методистлари мактабида 1 та машғулот ўтказилган.

-        “Кутубхона, китобхон, нашриёт” мавзусида илмий-услубийконференция ўтказилган.

-        “Ўз касбининг устаси” кўрик танлови эълон қилинган. МКТдаги бир қатор кутубхона ходимлари 1 та кўп режали (МКТнинг директори), 1986 йилда вилоят кутубхонаси 1 та кўп режали (МКТнинг директори ва услубий бўлимлар мудирлари учун) семинар ўтказилди. Шу семинарда “Раҳбар ўзингни билиб ол” ишбилармон ўйини ташкил қилинган. Май ойида услубий мактабнинг 1-чи машғулоти. “Болалар кутубхоналарини тарғиб қилишнинг услуб ва шакллари” мавзусида ўтказилган.

Кутубхоналар ишига ёрдам бериш мақсадида 1995 йилда 14 та услубий-библиографик қўлланма чиқарилди. Уларнинг баъзиларини мисол қилиб кўрсатамиз: “Асқад Мухторнинг 75 йиллигига аталган услубий тавсиялар”, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 4 йиллигига бағишланган услубий қўлланма”, “Болалар прозасининг устаси” (Х.Назар-80 ёшда), “Ғолибларга таъзим”, “Муҳаммад Алихўжа Муқимий – 145 ёшда”, “Беҳбудий – Туркистон жадидизм асосчиси Бехбудий – 120 ёшда”, “Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек” ва бошқалар. 1996 йилда 7 услубий-билиографик қўлланмалар чиқарилган.

Вилоят кутубхонаси жойларга услубий ёрдам кўрсатиш ва кутубхоналар фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида 59 та хизмат сафари уюштирилган. Бу кўрсаткич 1994 йилга нисбатан бир мунча паст, сабаб хизмат сафарларига етарли маблағ ажратилмаганлигидир. Аммо гуруҳларга бирлашиб қилинадиган хизмат сафарлари кўпайди. Бунда ҳамма соҳаларни қамраб, ёппасига мутахассислар ёрдам кўрсатадилар. Йил давомида бундай сафарларнинг 14 таси уюштирилган (Ўртачирчиқ, Бўка, Бекобод, Пискент, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Юқоричирчиқ, Чиноз, Бўстонлиқ, Қуйичирчиқ туманлари, Чирчиқ ва Бекобод шаҳарларига), 12 марта оммавий тадбирларни ўтказиш ва семинарларда иштирок этиш учун, қолган хизмат сафарлари турли мавзуларда бўлган.

1996 йилнинг 1 ярмида вилоят шаҳар ва туманларига 28 та хизмат сафари уюштирилган. Қарорда болалар кутубхоналарида услубий ишларининг аҳволи ҳақида алоҳида тўхталган. Шу сабабли бу масалага алоҳида эътибор берилган. Вилоят кутубхонасининг болалар бўлим мутахассислар билан таъминланган. Унга бошқа бўлимдан 2 та ходим ўтказилган ва болалар билан ишлар учун битта услубиятчи (методист) ишга олинган.

Болалар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари маданият ишлари бошқармасига ишга ўтказилганлиги туфайли унинг ўрнига бу вазифа бошқа бўлимда ишлар бирмунча жонланиб қолган. Ўтган йили ва бу йилнинг биринчи ярмида болалар билан ишлаш бўйича 9 та услубий библиографик қўлланма тайёрланди. 1995 йилда болалар билан ишлашда амалий ёрдам бериш ва кичик китобхон билан ишлашни назорат қилиш мақсадида, 19 та 1996 йилнинг 1 ярмида 10 марта сафарга чиқилган. Ўтган йилда болалар билан ишлаш масаласига доир услубий мактабнинг биринчи машғулот ўтказилиб, бу йилгиси май ойида ўтказилган.

1995 йилда раҳбар ходимларнинг ўқиш ҳақида илмий изланиш ишлари якунланди ва 1996 йилда вилоят кутубхоналар “кутубхоналар жамғармаларининг тартиби ва улардаги китобларнинг сақланганлик ҳолати” тўғрисидаги ишларни ўрганишни бошлади. Кутубхона ва ўз устида ишлаш бўйича тарқатилган анкеталар йиғиб олинди ва натижалар умумлаштирилган.

Шунингдек республика кутубхонаси ва маданият олийгоҳи ҳодимлари билан алоқа жонлантирилган. Улар кутубхона ўтказиладиган оммавий тадбирларга (кеча, конференция) таклиф қилиндилар. Шунингдек, вилоят кутубхона ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўтказиладиган тадбирларда иштирок этадилар. Кутубхонанинг моддий-техника базаси яхшиланди, гилам, юмшоқ мебель, телевизор, видеомагнитофон олинди. Аммо бу масала бўйича бажарилмаган сўровлар мавжуд бўлмаган: чанг юкгич (пылесос), видеокамера, кучайтирувчи асбоблар, ўқиш зали учун стуллар, компьютер, кучли ксерокс ҳали харид қилинмаганлиги келтирилди.

Жамғармаларни сақловчи бино кенгайтирилиши, илмий ходимлар учун ўқув зали ташкил қилишни. Аввалги болалар кутубхонасида таъмирлаш ишларини ўтказилиши керак эканлиги уқтирилган.

1997 йилда ҳам “Турон” илмий-фундаментал кутубхонаси раҳбарлигидаги Тошкент вилоят кутубхоналари кўпгина ютуқларга эришдилар. Ўтган йилда 670,7 минг китобхон жалб қилиниб, ўрта ҳисобда бу ҳар кутубхонага минг китобхон тўғри келади. Ўқувчиларга 14 млн. 328 минг китоб ва бошқа хил турдаги ўқув манбаалари топширилди.

Асосий кутубхоналарда китобхон қизиқишига қараб, адабиётлар режалаштирилмоқда. Бундай ютуқларга Ўрта Чирчиқ, Оҳангарон, Чирчиқ ва Ангрен туман кутубхоналари сезиларли ютуқларга эришдилар. Бу жойларда анкета тарқатиш, китоб формуляри шаҳрида “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилиб, унда кўплаб китобхонлар фаол қатнашдилар. Илғор китобхонлар 1997 йилда кутубхонага 20-30 маротаба келишиб, 130 дан 170 гача китоб ўқишди. Бўстонлиқ туманида “Шифокор”, Янгийўлда “Назокат”, Бекободда “Ёш оилалар”, Оҳангаронда “Гулхан”, Чирчиқда “Вақат” каби тўгараклар муваффақиятли иш олиб бормоқда. Шу қаторда болалар тўгараклари изчил тарзда ташкил этилган. Масалан: Оҳангаронда “Билмасвойлар”, Янгийўлда “100 минг нимага?”, Чирчиқда “Ҳаммасини билишни истайман”, Бекободда “Ёш табиатшунос”, Оққўрғогда “Ёш раққослар”, Бўстонлиқда “Бойчечак”, “Эрудит” ва ҳоказолар. Янги тўгараклардан Олмалиқда “Театр китоблари” номида иш бошлади.

 

Ҳозирда “Турон” кутубхонасининг маънавий-маърифий ва маданий маскани сифатида олиб бораётган фаолияти: тажриба, ютуқлар ва муаммолар.

 

1997 йил “Инсон манфаатлар йили” эълон қилиниши кутубхона фаолиятида янги ишларни бошлаб берди. Шу йўлда қатор адабий кечалар, “Йўқдир дунёда инсондан азиз” (Қуйичирчиқ райони), “Одам бўлиб келдик дунёга” (Зангиота тумани) олимлар ҳуқуқшунос ва врачлар билан “Инсон манфаати, инсон қадрияти” (Қуйичирчиқ тумани). “Инсон муқаддас мақсади-ҳаётининг ҳақиқий эгаси” (Янгийўл шаҳри), “Инсон манфаатлари қонун ҳисоясида” (Пискент тумани), “Ватан, эл манфаатлари муқаддасдир” (Тошкент тумани) ва ҳоказо тадбир амалга оширилмоқда.

Мустақиллик йилларида халқимиз маданияти, бой мероси, мустақиллик шарофатининг халқимиз маънавиятида тутган ўрни каби маънодаги кечалар, конференциялар, кўргазмалар ташкил этиш ривожланганлигини кузатишимиз мумкиндир.

Мустақилликнинг 6-йиллигига бағишлаб қатор кутубхоналарда кечалар ташкил қилиниши; “Мустақилсан Ватаним, эркин нафас ол” (Янгийўл шаҳри), “Истиқлолнинг ойдин йўлидан” (Оққўрғон тумани), “Мен англадим, мустақиллик нималигини” (Чирчиқ шаҳри), “Мустақиллик йиллари солномаси”(Ўрта Чирчиқ тумани) бунга мисол бўла олади. Ўзбекистонда маънавий ва маданий ҳаётимизни ривожлантиришда алломалар ваадабиё сиймоларимизни ўрганиш муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда “Буюк ижодкор Фитратга 100 йил” (Юқори Чирчиқ ва Пискент тумани), “Г.Жўраева – умр дарёдир” (Оҳангарон тумани), “Бахт ва вафо соҳибаси” (Нодира 205 йил, Қибрай, Оққўрғон ва Тошкент туманлари), “Мен даврнинг кичик парчаси” (У.Носир 85 ёшда Бўстонлиқ тумани), “А.Қаҳҳор буюк ҳикоянавис”, “Буғубор қалб соҳиби Ш.Рашидов” (Ўртачирчиқ), “Аёл қалби наволари – Ойдин Ҳожиева 55 ёшда” (Тошкент тумани) ва ҳоказо тадбирларнинг ташкил этилиши алоҳида ўз алломаларимизга бўлган ҳурматни ўстиришга хизмат қилади.           Кутубхона республика миқёсидаги “Кутубхона – тарихий-маданий меросимиз тарғиботчиси” очиқ танловда қатнашиб, 3- ўринни эгаллади. “Турон” кутубхонаси ишларига яна янги адабиётлар тақдимоти, керакли адабиётлар тарғиботи, китобхонлар бенефислари ўтказилмоқда. Вилоят кутубхонасидан ташқари Ўртачирчиқ, бўстонлиқ, Тошкент, Бўка, Янгийўл, Ангрен кутубхоналарини бу йўналишдаги фаолиятлари муваффақиятидир.

Бу каби ютуқлар билан биргаликда вилоят кутубхоналари ишлари фақат марказий ва туман кутубхоналарида кузатилади ва жойлардаги кутубхоналар фаолияти, аҳолининг кенг тарғиб қилиш бир ёқлама бўлиб турибди, яъни маълум бир аҳоли қисмига таалуқлидир деб ҳисоблаш мумкин. 1996-1997 йилларда кутубхоналар сони 122 тага қисқарди (16,2%). Бу ҳолат Ўртачирчиқ туманида “силжиш” 61 кутубхонадан 28 тага (54%), Қуйичирчиқда 16 тага (35,5%), Чинозда 12 тага (27,9%), Пискентда 12 тага (30,7%).

Шундай ҳолатнинг юзага келишига кутубхоналар фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар; қишлоқ аҳолисининг маданий ҳаётга қизиқиши сезиларли пасайиши дам олиш кунлари нотўғри режалаштириш, кейинги йилларда ҳам вилоят кутубхоналар сонини қисқаришига сабаб бўлиши мумкиндир. Лекин, вилоят маданият ишлари бўлими томонидан аҳвол бир мунча тўхтатилди.

Кутубхоналарни янги адабиётлар билан таъминлаш, уларни режа асосида тақсимлаш ҳам бирмунча оғирлашганлигини Турон” вилоят илмий фундаментал кутубхонасининг йиллик ҳисоботларида қайд этилади. Лекин, адабиётларни марказлаштириш туфайли 1997 йилда 1996 йилдагига қараганда 12,6 минг нусҳа адабиётлар кўп олишга эришилди. Бу билан бирга китобхонларнинг 0% берилган сўровлари қондирилмади. Фондларда шу адабиётларнинг йўқлиги сабабали Янгийўл ва Қуйичирчиқ туманларидаги кутубхоналар вилоятдаги ўртача 89 та ўрнига 24 ва 31 нусҳа адабиётлар олинган. Шунга қарамасдан ўтган жорий йилда бир қанча кутубхоналар ўз моддий аҳволини яхшилаб олишди; 11 марказий кутубхоналардан 5 таси яхши бинога кўчирилди, 5 та кутубхона биноси капитал таъмирдан чиқарилди, 25 та кутубхона жорий таъмирдан, 4 тасининг том ва иссиқлик узатиш тизими қайтадан таъмирланди. Лекин, бу кутубхоналарнинг ҳам моддий-техника базасини кенгайтириш қониқарли аҳволда деб бўлмайди. 136 кутубхона капитал таъмирга, 12 таси авария ҳолатидан бинода жойлашувини тезроқ бартараф қилиниши вилоят маданият ишлари бўлимига маъсулият юклайди.

Кутубхона ишларига яна бир ҳолат, кадрлар кўнимсизлиги салбий таъсир кўрсатмоқда, биргина 1997 йилда вилоят кутубхоналаридан 284 кутубхоначилар бўшаб кетди. Улардан 38,7 % мутахассислар ҳисобланарди. Катта алмашув 20 % дан 30 % гача Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл, Юқоричирчиқ, қибрай туманларида кузатилади, юқори даражада Ангрен ва Олмалиқ шаҳар кутубхоналарида рўй бераётганлиги марказий кутубхоналарда ҳам аҳвол қониқарсиз деб топишга асос бўлиб хизмат қилади. Сабаби, Ангренда бир йилда 30 хизматчи (44,1%) Олмалиқда 38 хизматчи (74,5%) бўлаб кетган. Бу ҳолат “Турон” номидаги вилоят илмий-фундаментал кутубхонасида ҳам (1997 йил 28% хизматчи) рўй бериши ачинарлидир.

Кадрлар қўнимсизлигининг асосий сабаби – юқори ойлик маошли ва яшаш жойига яқин ишларга кетиб қолишликдир. Туманларда эса асосан аёллар ишлаши ҳисобга олинган. Масалан: Янгийўлда ҳомиладорлик таътили сабабли 21 ходим (33,3%) ходим ҳомиладорлик таътили боис ишдан бўлаб кетишди.

1997 йилда кутубхона ходимларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар ажратиў сезиларли камайди. Агар 1996 йилда 9 та кутубхона ходимларига мукофот пули ва моддий ёрдам кўрсатилган бўлса, 1997 йил 7 тани ташкил қилди, 1996 йил 11 та кутубхонанинг 43 ходимиги санаторийга йўлланма берилган бўлса, 1997 йил 3 кутубхонадан 9 нафар ходимга берилган.

Мустақил диёримизда маънавий қадриятларимизни тиклаш, мустақиллик мафкурасини яратиш, ўтмишдаги бой меросни ўрганиш ва кенг тадқиқ этиш халқимизнинг миллий урф-одат ҳамда анъаналарни кенг тарғиб этиш йўлида “Турон” кутубхонаси кўпгина ишларни амалга оширмоқда. Шулардан битта маърифат кунларини эълон қилиниш ва “Турон” кутубхонасида Кашийнинг 130 йиллик анжуманини ўтказилиши мисол бўла олади. Авваллари “Турон” кутубхонасининг ташкил топшида Кашийнинг иштирок этганлиги ҳақида маълумотга эга бўлинмаган. Лекин таҳминлар асосида Каший тошкентлик катта маърифатпарвар бўлиб, бундай маърифат масканининг ташкил топишига аралашмаслиги мумкин эмасдир. Шоир ўқиган ва узоқ йиллар истиқомат қилган “Бекларбеги” мадрасаси ҳам, унинг ҳовлиси ҳам “Турон” га яқин жойлашганлиги таҳминлари рўёбга чиқарди. Буларнинг дастлабкиси домла Муҳсин Зокировнинг “Мавлоно Каший” мақоласида акс этган. Мақолада каший шогирди абдумажид Ҳусанов Муқиббийнинг шоир ҳақидаги хотирасидан кўчириқ келтирилади. Унда: “Хусусан “Турон” кутубхонаси устознинг саъй-ҳаракати билан бунёд бўлган. Кутубхона атрофига Хислат, Мискин, Мўмин Кофир, Сидқий Хондайлиқий каби қаламкашларни жалб қилиб алоҳида адабий варақалар чоп этишни ташкил этиб, 1918-1922 йиллар мобайнида бир неча анъанавий варақалар тарқатилгани эсимда” деб битилган. Маълум бўладики, Кошийнинг “Турон” кутубхонасининг ташкил топишида нафақат иштирокчи, балки ташкилотчи шахслардан бўлганлиги, кутубхона ҳаётининг биринчи куниданоқ, ўз шогирдлари билан адабий варақалар чиқаргани ҳақида гапирмоқда, миллат шаърифати учун жонфидо шоирнинг бундай ишларга бош-қош бўлганлигига хеч бир шак-шубҳа йўқдир.

Кутубхонанинг 75 йиллиги муносабати билан И. Каримовнинг ёзган мақоласида Каший ўз шахсий китоблари орқали кутубхона фондини бойитганлиги ҳақида айтиб ўтилади. Ҳозирда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондида, 7710 рақами билан сақланаётган Каший баёзи бу сўзларнинг исботидир. Баёзнинг биринчи ва охирги саҳифаларида “Турон” кутубхонасининг араб ёзувидаги муҳри турибди. Биринчи бобдаги муҳр ичида шундай ёзув бор: “Марказий “Турон” кутубхонасининг кутубхона номири-625, инвентар номири-688, Ал-маскан шаҳри “Тошканд”. “Тошкент” қомусида маълумот берилишича дастлаб кутубхона фондида 4.000 катоб бўлган. Шундан 625 чиси Каший баёзидир. Унда Кашийнинг ўттизга яқин шеърлари бор, бунинг устига ягона нусҳада. Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, бу китоб шоирнинг ўзи учун ҳам нақадар нодир нусҳа эканлиги маълум бўлади. Лекин, факт шуки, шоир шу китобини ҳам Турон” га топширади. Бу – Камийнинг “Турон” кутубхонасининг ташкил топишида катта ташаббускорлик кўрсатганилигидан далолат беради.

 

 

ХУЛОСА

 

Одамлар ўз-ўзидан нефть очилиб қолармикан, қачон олтин ёки кумуш кони чиқиб қоларкин деб кутиб ўтиришмайди. Шу жумладан, тарихчилар ҳам ўтмишни, тарихни очишда, энг асосийси илмий таҳлил  қилган ҳолда тарихий теранларда пинҳон ётган жойидан очиш учун ўз воситаларини, ўзига хос усулларини қўллайди. Шунинг учун тарихчилар аввало, ўша давр қўлёзмалари ва архив ҳужжатларини бир бор, бирма-бир синчиклаб ўрганиб чиқишлари зарурдир. Ана шундагина, тарихий материаллар ва воқеаларни чигал ечимлари ўз-ўзидан юзага чиқиб кела бошлайди.

Маълумки, мустабид тузум даврида юртимиз ҳурлиги ва мустақиллиги учун қатоғон этилган кишилар ҳужжатлари махфий сақланган ва ҳеч кимга берилмаган. Мустақиллик йилларидан сўнг мустабид тузум даврининг қатоғон этилган зиёлилари амалга оширган ишлари ва фаолиятини ўрганиш тарихчилар зиммасига катта маъсулият юклайди.

Яна шуни таъкидлаш жоиздирки, ёш авлодга юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда, миллий онг ва ғурурни уйғотишда, уларни Ватан, Миллат ва Истиқлол тақдири учун фаол курашчи қилиб ўстиришда, тарбиялашда маданий-маърифий, маданий-оқартув муассасаларининг ўрни беқиёсдир. Тошкентда шундай зиё масканларидан, уларда халқимизнинг асрлар давомида йиғилган ҳаётий тажрибаларни ўзида акс эттирган асарлари, маънавий дурдоналари сақланмоқда. Бунга эса кекса илм даргоҳларидан “Турон” номидаги Тошкент вилояти илмий-фундаментал кутубхонасини киритиш мумкиндир. Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхоновлар томонидан ташкил этилган. Кутубхонада илгари сурилган маънавий ва маърифий, тараққийпарвар ғоялари туфайли ўша пайтда ҳам халқ назарига тушган ва ҳозиргача ўзининг аҳамиятини йўқотмаган. Кейинчалик, яъни Шўролар ҳукуматининг хокимиятни эгаллаши, дарҳақиқат халқимизнинг “қора” кунлари сифатида эсланади. Биргина Ўзбекистонда эса НКВД “учлиги” томонидан олинди ва турли муддатга озодликдан маҳрум  этилди. Улардан 15 минг нафари отиб ташланди. Сталинизм қурбонлари асосан турли даражадаги раҳбар ходимлар адабиёт ва фан арбоблари, ўқитувчилар, журналистлар эдилар. Шу жумладан, маданий-оқартув муассасаларига ва уларнинг ходимларига етказилган ҳам руҳий, ҳам маънавий зарарини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Дастлаб, миллат маънавияти ва маданиятига тегишли муассасаоап “қизил” сўзи қўшиб, номи ўзгартирилди. Халқимизнинг асрий маданиятини, ўзларининг “янги маданий инқилоб” мафкураларини мажбуран тиқиштирдилар. Шўролар ҳукумати вада қилган ҳақ-ҳуқуқлар четда қолиб, 1925 йилларда қатағонлик бошланиб кетганди. “Қизил чойхоналар”, маданият саройлари, кутубхоналар, музейлар, кўргазмали чиқишлар, халқ маънавият ва маданият билимлари эмас, балки коммунистик партия ва советлар давлатининг ташқи ва ички сиёсатда юргизаётган (оқилона) сиёсатини оқлаш, оғиз кўпиртириш, тушунтириш ишлари, тарғибот-ташвиқот масалалари “юклаб” қўйилди. Фикримизча, шўролар ҳукуматининг қарийб 70 йил ҳукмронлик қилишларининг асосий сабаларидан бири, унинг халқларни қўрқувда ушлаб туриш, чиқарилган қонунларнинг қоғозда қолиб кетиб, амалда Марказда қўлидан келганча ушлаб туришга ҳаракат қилинарди. 1920-30 йилларда миллатнинг тараққийпарварлари ва зиёлилари (миллат “қаймоғи” деб аташ мумкин) қириб ташлагач, коммунистик оқими кучайди. Чунки халқнинг бор ҳақиқатни англашга йўл қўймасликлари керак эмаслигини улар жуда яхши англар эдилар. В.И. Лениннинг (коммунистик оқими, большевиклар йўлбошчиси ва илхомчиси) ланъати интеллигентлар деб кимни атаганларини тушуниш қийин эмас. “Турон” кутубхонаси ташкилотчилари бутунлай унутилиб, ҳатто уларнинг саратлари олиб ташланиб, уларнинг ўрнига шўролар ҳукумати ўз доҳийларини суратини илиб қўйдилар. Кутубхона ходимлари ёрдам сўраб марказдан хат юборганлари учун ўзига хос жавоб олдилар. 1941 йилда НКВД томонидан қамоққа олиндилар ва халқ душманлари сифатида отиб ташланди. Кутубхона фонди кейинчалик барча ёзма асарлари олиб қўйилиб, ўрнига советлар тузумини улуғловчи адабиётлар келтирилди. “Турон” кутубхонаси советлар ҳукумати ва коммунистлар учун “қалтис” жой эди. Сабаби, асосан маҳаллий кутубхоналар ташриф буюришарди.

Хулоса шуки, илм, маданият, маориф ва санъат масканларининг “Турон” номи билан аталишида асосчилари – шоирлар, мутафаккирлар Она-Ватанни “Турон” дея улуғладилар, туркий миллатларни буюк Ватан деб билдилар. Буюк олим, шоир, драмматург А.Фитрат Она-Ватанига Туркнинг муқаддас ўчоғи “Турон” деб мурожаат қилди. Дарҳақиқат “Турон” муқаддас ном!

Ҳозирги истиқлол учун курашган жонларини фидо қилган М.Беҳбедийнинг “агар бизнинг ҳаётимиз ҳуррият ва халқнинг бахт-саодати учун қурбонлик сифатида керак бўлса, биз ўлимни ҳам хурсандчилик билан кутиб оламиз” деб ўлимга тик қараган мустақиллик қурбонларининг пок руҳи учун ҳам “Турон” номи сақланиши керак. Чунки, ўтган асрнинг қайсики, зиёлиси бўлмасин, улар албатта “Турон” номини илиқлик билан эслашган.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига эришгач “Қатағон қурбонлари номини қайтариш, фидойилар хотирасини адабиёлаштириш тўғрисида” қарор (1999 йил 22 июль) қабул қилинди. Ушбу қарорда шундай дейилади: “...нашриётлар мустамлакачилик даври қурбонларининг илмий-ижодий меросини улар ҳақидаги тадқиқотлар, Ватанимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган инсонларнинг ибратли ҳаётидан ҳикоя қилувчи хотиралар, ёдномалар, шунингдек тарғибий-ташвиқий адабиётлар ва кўргазмали воситаларни чоп этишни мунтазам йўлга қўйсин”.

Дарҳақиқат, Ватан фидойилари қилган жасоратлари ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмайди ва ҳурмат билан эсга олинди. Президент И.А.Каримов бошчилигида қилинаётган ишлар, бунёдкорлик ғоялари бунга мисол бўлади.

Шунингдек, ҳозирги давримизда республикада соғлом авлод ҳақида ҳайрли ва савобли ишлар қилинмоқда экан, улар нафақат жисомний, балки маънавий соғлом ҳам бўлиши керакдир. Жамиятимиз ва маънавиятимизнинг бундай ҳолда шаклланиши ва ривожланишида кутубхоналарнинг ўрни, ҳиссаси ва аҳамияти беқиёсдир.



[1] Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент: Шарқ. 1998 й. Б. 24.

[2] “Халқ сўзи” газетаси. 1999 йил 23 июль. №145 (2183)

[3]Ш.Ризаев, У.Усмонов  “Маориф ва ўқитувчи” журнали. 1929 йил. 6 – сон.

[4] Ўз. МДА. Ф – 837, Р-32, 391 й.ж. (О иследований библиотеки “Октябрь”)

[5] Изоҳ: “Турон” кутубхонасидек зиё маскани 1928 йилдан 1993 йилга қадар, деярли 65 йил “Октябрь” номи билан аталиб келинган. Мустабид тузумнинг дастлабки йиллариданоқ, ўзбек маърифатпарварлари томонидан ташкил этилган “Турон” кутубхонаси” нинг номи дарҳол ўзгартирилган. Чунки, кутубхоналарга маънавий – маданий муассасадан кўра, сиёсий ишларни тарғиб қилувчи ташкилий муассаса бўлиши мустабид тузумнинг таъбига тўғри келарди. Шўро ҳукуматининг кутубхоналарга (барча маданий-оқартув муассасалари қатори) катта эътибор берилганлигининг асосий боисидан бири, қачон халқнинг ўз маданияти ва тили ўтмишдан маҳрум этилса, уларга бошқа мафкурани тиқиштирилиб ўзлари ҳоҳлаган йўлда юргизишлари осон кечарди. “Қизил чойхоналар”, клублар, маданият саройлари, музейлар, турли кўргазмали ишлар қаторида кутубхоналар мустабид тузумни халқ орасида коммунистик мафкурани онгларида мослаштириш учун бир қатор сиёсий талаблар бот-бот қўйиларди.

1 Авлоний Абдулла. Танланган асарлар 1-2 жилдлар. –Т.; Маънавият. 1998; Беҳбудий. Танланган асарлар. -Т.: Маънавият. 1999; Мунаввар Қори. Хотираларим. -Т., Шарқ, 2001; Фитрат. Танланган асарлар. -Т.: Маънавият. 2000.

[6] Материалы  Главполитпросвета антирелигиозный пропаганды. Ўз.Р. МДА. Ф-94. Р-5. 14 й.ж.

[7] О исследование библиотеки “Октябрь” Ўз.Р. МДА. Ф-837. Р-32. 391 й.ж.

[8] Информация о состаниях комплектования фондов Таш.обл. библиотеки «Октябрь» Ўз.Р. МДА. Ф-2487. Р-3 1904 й.ж.

[9] И.Каримов “Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” Т.: “Шарқ”, 1997 йил.

[10] Халқ сўзи” газетаси, 1999 йил 23 июл. № 145 (2183)

[11] Маориф ва ўқитувчи” журнали, 1929 йил, 6-сон. Ш.Ризаев, У.Исмонов

[12] Ўзбекистон Республикаси МДА. Ф-94. р-5, 1461-йиғма жилд, 24-бетлар.

[13] Ўзбекистон Республикаси МДА ф-94, р-5, 119 А-йиғма жилд. 60-бет. (Протоколы созеданий Нарком Проса УзССР за 1929-30 гг.)

[14] ЎзМДА ф-34, р-1, 2009 й.ж. 40-бет. (Протоколы о созедании коллегии Политрр росвата)

[15] ЎзМДА ф-94, р-5, 3134 й.ж. 32-бет. («О инструкции Главполитрпросвета протокола заседаний Главполитрпросвета»). (Доклад по обследованию библиотеки «Турон» в24/1-28 г.)

[16] ЎзМДА ф-95, р-5, 3134 й.ж. 35-бет. («О инструкции Главполитрпросвета протокола заседаний Главполитрпросвета»). (Доклад по обследованию библиотеки «Турон» в24/1-28 г.)

 

[17] ЎзР МДА. Ф-94. р-5, 313 й.ж. 2-бет. (О инструкции Главполитросвета Протоколы заседания Главполитпросвета). (Доклады по обследования биб. «Турон» в 24/1-28 год).

[18] ЎзР МДА ф-94, р-5, 840-й.ж. 22-24 бетлар.

[19] ЎзР МДА. Ф-84. р-5, 14 й.ж. 40-бет. (“Материалы Главполитпросвет, антирелигиозный пропоганды”).

[20] Маориф ва ўқитувчи” журнали 1929 й. 6-сони. Ш.Ризаев, У.Исмоилов.

[21] ЎзР МДА ф-94, р-5, 1461 й.ж. 12-бет. («О инструкции Наком»)

[22] ЎзР МДА. Ф-94, 5-р, 1463-й.ж. 89-бет. (“Протоколы заседаний библиотечно-архивной комиссии коммитета науки при ЦКА” Советов УзССР).

[23] ЎзР МДА ф-94, р-5, 14 й.ж. 33 бет. («Материалы Главполитпросвате антирелигиозный пропоганды»).

[24] ЎзР МДА ф-94, р-5, 14 й.ж. 33-34 бет. («Материалы Главполитпросвате антирелигиозный пропоганды»).

 

[25] ЎзР МДА ф-93, р-10,963 й.ж. 41 бет.

[26] ЎзР МДА ф-94, р-5,1461 й.ж. 3 бет. («О подготовке библиотек обслуживаний весенне повесной компаний»).

[27] ЎзР МДА ф-94, р-5, 2014 й.ж. 8-бет.

[28] ЎзР МДА ф-94, р-5, 1792 й.ж. 175-бет («Циркуляры Нар.Ком.Проса. УзССР протоколы совещаний библиотечных работников г.Тошкента 1935 год»).

[29] ЎзР МДА ф-94, р-5, 1472 й.ж. 238-бет. (“Докладние записки от зав.биб.отделом НарКом.Проса УзССР”).

[30] ЎзР МДА ф-94, р-5, 2715 й.ж. 6-бет.

[31] ЎзР МДА ф-94, р-5, 2715 й.ж. 18-бет.

[32] ЎзР МДА ф-94, р-5, 1887 й.ж. 5-7 бетлар. («О приказах НК Проса УзССР в 1938год»)

[33] ЎзР МДА ф-94, р-16, 745 й.ж. 132-бет

[34] ЎзР МДА ф-837, р-32, 3191 й.ж. 119 бетлар.

[35] ЎзР МДА ф-837, р-32, 391 й.ж. 118-120 бетлар. («О неслодований библиотеки «Октябрь»»).

[36] ЎзР МДА ф-837, р-32, 391 й.ж. 121-125 бетлар. («О неслодований библиотеки «Октябрь»»).

[37] ЎзР МДА. Ф-837, р-3, 3128 й.ж. 1-бет. («Проекты постонавлений СМУ УзССР докладные записки сметы о работе культ просов уч УзССР»)

[38] ЎзР МДА. Ф-837, р-3, 3128 й.ж. 79-бет. («Проекты постонавлений СМУ УзССР докладные записки сметы о работе культ просов уч УзССР»)

[39] ЎзР МДА. Ф-837, р-38, 27 й.ж. 254-258 бет.

[40] Изоҳ: “Турон” кутубхонасидек зиё маскани 1928 йилдан 1993 йилга қадар, деярли 65 йил “Октябрь” номи билан аталиб келинган. Мустабид тузумнинг дастлабки йиллариданоқ, ўзбек маърифатпарварлари томонидан ташкил этилган “Турон” кутубхонаси” нинг номи дарҳол ўзгартирилган. Чунки, кутубхоналарга маънавий – маданий муассасадан кўра, сиёсий ишларни тарғиб қилувчи ташкилий муассаса бўлиши мустабид тузумнинг таъбига тўғри келарди. Шўро ҳукуматининг кутубхоналарга (барча маданий-оқартув муассасалари қатори) катта эътибор берилганлигининг асосий боисидан бири, қачон халқнинг ўз маданияти ва тили ўтмишдан маҳрум этилса, уларга бошқа мафкурани тиқиштирилиб ўзлари ҳоҳлаган йўлда юргизишлари осон кечарди. “Қизил чойхоналар”, клублар, маданият саройлари, музейлар, турли кўргазмали ишлар қаторида кутубхоналар мустабид тузумни халқ орасида коммунистик мафкурани онгларида мослаштириш учун бир қатор сиёсий талаблар бот-бот қўйиларди.

[41] Ўз.Р. МДА. Ф-837. Р-32. 3191 й.ж. 118-120 бетлар. О исследование библиотеки “Октябрь”

[42] Ўз.Р. МДА. Ф-837. Р-32. 3191 й.ж. 121-125 бетлар. О исследование библиотеки “Октябрь”

 

[43] В.Л.Валиулин. «Организационно-методическая работа Тошкентской областной билиотеки «Туран».

[44] «Правда Востока» газетаси, 1946 йил 24 сентябрь.

[45] «Приказы производсвенные Министерства просвещания. УзССр за 1955 год»

[46] Ф-2487, № 3, ер.хр.-141, 11-бет. (Отчет о работе культпрос учреждений Ташкентской области за 1957 г.и. задачи работников культуры на 1958 г.)

[47] Ўз МДА Ф-2487, № 3, ер.хр.-141, 12-13-бетлар. (Отчет о работе культпрос учреждений Ташкентской области за 1957 г.и. задачи работников культуры на 1957 г.)

[48] Ўз.Рес. МДА. Ф-2478. Оп.3.ед.хр. 1904 («Информация о состояниях комплектования фондов. Таш.обл.биб.Октябрь»)

[49] Ф-2487, № 3, ед.хр. 3011, 21-24 бетлар. «Справка Министерства об итогах развития биб.дела в УзССР ва 1966-70 гг и задачах на 1971-1975 гг».

[50] Ф-2487, №3, ед.хр. 3860, 32-34 бетлар. «справик Министерства культуры о деятельности билиотеки Узбекской ССР за 1974 год»

[51] Ф-2487, №3, ед.хр. 3860, 4-5 бетлар. «справик Министерства культуры о деятельности билиотеки Узбекской ССР за 1974 год»

[52]Ш.Ризаев, У.Исмоилов  “Маориф ва ўқитувчи” журнали. 1929 йил. 6 – сон.

[53] И.Каримов “Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” Т.: “Шарқ”, 1997 йил.

[54] Ўз. МДА. Ф – 837, Р-32, 391 й.ж. (О иследований библиотеки “Октябрь”)