ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ “TURON АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Экология. Инсон. Саломатлик.

 халқаро атроф мухитини мухофаза қилиш кунига

китобхонага эсдалик

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ 2012

Экология (юн. Oikos – уй, тураржой ва …логия) – организмдан ҳар хил даражада юқори турадиган системалар; популяциялар, биоценозлар, биогеоценозлар (экосистемалар) ва биосферанинг тузилиши, уларда кечадиган жараёнларни ўрганадиган биология фанлари мажмуи. Экология организмда ва улар билан атроф муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганадиган фан сифатида ҳам талқин қилинади. Экология ўрганадиган объектларига кўра,  умумий ва хусусий Экологияга ажратилади.

Умумий Экология организмдан юқори турадиган ҳар хил системаларнинг тузилиши ва функциясини ўрганади. У популяциялар Экологияси, биоценология, экосистемалар Экологияси каби бўлимлардан иборат. Популяциялар Экологияси популяцияларининг структураси ва миқдорий динамикасининг умумий қонуниятлари ҳамда ҳар хил турлар популяциялари ўртасидаги ўзаро муносабатлар (рақобат, йиртқичлик)ни тадқиқ қилади. Биоценология (ҳамжамоалар Экологияси) биоценозларнинг тузилиши қонуниятлари, таркиби ва функциясини ўрганади.

Хусусий Экология. муайян таксономик гуруҳга мансуб организмларнинг муҳит шароитига муносабатлари мажмуини ўрганади (мас., хашоратлар Экологияси). Баъзан хусусий Экологияга муайян экосистема ва ҳамжамоани ўрганадиган фан сифатида ҳам қаралади (масалан, қишлоқ ҳўжалигидаги экосистемалар Экологияси – агроэкология; ўсимликлар ҳамжамоалари Экологияси – фитоценология). Сув экосистемалари ва сув организмлари Экологиясини ўрганадиган гидробиология ҳам Экологиянинг бир қисми ҳисобланади. Экология. аутэкология (ҳар хил мухит омилларининг алоҳида турларга таъсирини ўрганадиган фан) ва синэкология (организмлар ва улар мажмуалари ўртасидаги муносабатларни органадиган фан)га ҳам ажратилади.

“Экология.” терминини 1866 йили. немис олими Геккел организмларнинг атроф муҳит билан муносабатларни белгилаш учун таклиф этган. Экологиянинг фан сифатида юзага чиқиши 18 – 19 – асрларда яшаган натуралистлар ва географларнинг ишлари билан боғлиқ. 19 – асрнинг охири ва 20 – асрнинг бошларида тадқиқотчилар айрим омиллар, айниқса, иқлимнинг ўзгариши, организмларнинг тарқалиши ва динамикасига таъсир этишига эътибор беришди. Айни шу даврда организмларнинг бир бутун мажмуи бўлган табиий биоценозлар тўғрисидаги тасаввурлар шакллана бошлайди. Экология. 20 – асрнинг 20 – 30 – йилларида жадал ривожлана бошлади. Бу даврда америка зоологи Ч.Элтон популяциялар ва ҳамжамоаларни ўрганишнинг асосий вазифаларини кўрсатиб берди; италиялик ва америкалик математиклар В.Вольтерра ва А.Лотка популяцияларнинг ўсиши, ўзаро таъсирининг математик моделларини таклиф этишди; рус микробиологи Г.Ф.Гаузе бу моделларни тажрибада синаб кўради. Худди шу даврда гидробиологияда тирик организмлар орқали моддалар ва энергия ўзгаришини миқдорий жиҳатдан ўрганиш бошланади. Бир – бири ва нотирик атроф муҳит билан ўзаро боғланган организмлар комплекслари тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланиши инглиз ботаниги. А.Тенслининг “экосистема” (1935) ва рус ботаниги В.Н.Сукачевнинг “биогеоценоз” (1940) тушунчаларининг яратилиши билан боғлиқ.

20 – асрнинг 50 – йилларида умумий Экология шаклланди. Тадқиқотчиларнинг асосий ишлари организмлар ва улар ҳосил қиладиган системаларнинг ўзаро таъсирини ўрганишга қаратилади. Экология тадқиқотларида миқдорий методлар кенг тарқала бошлайди; лобаратория ва табиатда ўтказиладиган тажрибалар ҳамда математик моделлаштиришлар кенг қўлланила бошланди.

20 – асрнинг 2 – ярмида одамнинг биосферага салбий таъсири кучайиши натижасида экологик кризиснинг юзага чиқиши ва табиатни муҳофаза қилиш ишларини кенг миқёсда амалга ошириш заруриятининг туғилиши билан Экологиянинг амалий аҳамияти кескин ошиб кетди; кўп табиий фанларни “экологиялаштириш” бошланди; Экология билан фалсафа, социология ва  бир қанча фанлар ўртасида узвий боғланиш пайдо бўлди. Ҳозирги даврда саноат ва қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариши, транспорт, қурилиш, илмий – техникавий, демографик муаммоларни ҳал этиш ҳамда табиий ресурслардан рационал фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишда экологик ёндашув зарур бўлиб қолди.

Ўзбекистонда Экологиянинг ривожланиши Д,Н.Кашкаров, А.Л.Бродский, Т.З.Зоҳидов ва бошқаларнинг ишлари билан боғлиқ. Д.Н.Кашкаров умуртқали ҳайвонларни ўрганган ва биринчи бўлиб, ҳайвонлар экологияси дарслигини яратган. А.Л.Бродский тупроқда судралиб юрувчи умуртқали ҳайвонларни, Т.З.Зоҳидов Қизилқумда яшовчи умуртқали ҳайвонларни биологик жиҳатдан тадқиқ қилган. Ўсимликлар экологиясига оид тадқиқотлар Қ.З.Зокиров, А.М.Музаффаров, И.И. Гранитов ва уларнинг шогирдлари томонидан кенг миқёсда олиб борилмоқда (яна қишлоқда Табиатни муҳофаза қилиш).

 

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

Ахборот соати

 

Ҳозирги вақтда экологик муҳитни муҳофаза қилиш долзаб масалалардан бири бўлиб турибди. Ер юзида ахоли сони йил сайин ўсиб бормоқда, табиий ресурсларни истеъмол қилишнинг кўлами кенгайиб, сурати ортиб бормоқда. Инсоннинг теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро муносабати эса мураккаблашмоқда. Одамларнинг хўжасизлиги натижасида экология захарланиб шундай муҳит юзага келдики, у бугунги кунда бутун ўсимлик, хайвонлар шунингдек одамларнинг яшашида турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Шу сабабли атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат бойликларидан унумли фойдаланиш масаласи ҳозирги кунда инсоният учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун экология мкаммоларини яхши англаб олиш ҳамда уларни тўғри хал қилиш жамиятнинг ва ҳар бир кишининг ҳаётийзаруратига айланиши лозим.

Авваллари биз экология муаммоларини ўрганар эканмиз, фан ва техниканинг ривожланиши табиатга борган сари кўпроқ зиён етказяпти деган жуда содда хулосалар чиқарар эдик. Бу муаммони мукаммалроқ ўрганар эканмиз, аста-секин фикрларимиз чуқурлашиб борди ва экологик муаммоларининг сабаби фан ва техниканинг ривожланиши эмас, балки инсон омили, унинг маънавияти даражаси ҳамда ички дунёсининг мукаммаллик даражаси эканлигини тушундик.

Экологик муаммолар бошқа барча муаммолар сингари инсоннинг ички дунёси, унинг маънавиятининг даражаси билан боғлиқ бўлиб, инсон ички дунёсининг ташқи дунёдаги акси сифатида қаралиши керак. Ҳозирги экологик аҳволнинг асосий сабабчиси инсоннинг ички муҳити, унинг дунёқараши ва унинг идрок даражасидир.

Ҳозирги даврда бизнинг аҳолимиз орасида табиат инсон учун деган фикр ўрнашиб қолган. Биз ўзимизни табиатдан ажратиб, алоҳида юқори бир поғонада кўрамиз ва ҳис этамиз. Биз инсонни табиатнинг шохи сифатида тадқиқ қилишга ўрганиб қолганмиз. Ўз-ўзидан борлиқни бундай қабул қилиш нотўғри дунёқарашга сабаб бўлади. Натижаси эса ҳаммага аён экологик танглик тобора кучайиб боряпти. Бу масалани мактабларда ва бошқа ўқув даргоҳларида экологик билим ва экологик тарбияга катта эътибор берган ҳолда ҳам тўлиқ ҳал этиб бўлмайди, чунки инсоннинг ички дунёси яхлит бир мураккаб тизим бўлиб, уни фақат бир кичкина бўлагини ўзгартириш билан бирор бир аҳамиятлироқ натижага эришиш мумкин эмас. Экологик тарбия яхлит маънавиятнинг ажралмас қисмидир, шунинг укчун биз ҳозирги даврда ҳар бир инсоннинг маънавиятини, жумладан борлиқни ўзгартиришимиз лозим.

Кузатувчиларнинг фикрича, сўнгги йилларда дунё миқёсида ўғил болаларга нисбатан қизлар кўпроқ туғилаётган экан. Бунга атроф-муҳитдаги мувозанатнинг бузилгани сабаблардан бири сифатида баҳоланмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатганки, лок-бўёқ ҳамда электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналардан чиқадиган заҳарли моддалар дунёга келаётган чақалоқлар жинсининг ўзгариб кетишига таъсир қилар экан. Бундан ташқари, ярим хлорланган бифилинлар ҳам қиз жинсига мансуб болаларнинг ўғил болаларга нисбатан уч баробар кўп туғилишига олиб келувчи омил ҳисобланиши олимларнинг хулосаларида ўз аксини топган. Хусусан, ҳомиладор аёлларнинг ярим хлорланган бифилинлардан заҳарланиши оқибатида ўғил болаларнинг дунёга келиши 33% га қисқарар экан.

Шу ўринда савол туғилиши табиий. Хўш, ярим хлорланган бифилинлар ўзи нима? У қачон пайдо бўлган ва инсоният учун қандай хавф туғдиради? Маълумотларга қараганда, бундай кимёвий воситалар илк бор бундан 80 йил муқаддам аниқланган. Орадан бир қанча вақт ўтгач, унинг таркибидан лок ва бўёқлар ажратиб олиш ўзлаштирилган. Лекин тез орада унинг атроф-муҳитга кучли зарарли таъсири маълум бўлади. Айниқса ўтган асрнинг 70-йилларида мазкур кимёвий моддадан Японияда 14 минг кишининг заҳарланганидан сўнг, уларни қўллаш кескин танқид остига олинди. Мазкур салбий ҳолатга олимлар “бўёқ хасталиги” деб ном ҳам беришди.

Атроф-муҳит бузилишининг олдини олиш мақсадида 1958 йилда денгизларнинг ифлосланишига қарши курашиш бўйича халқаро конвенция қабул қилинди. Маълумотларга кўра, ўтган асрнинг 70-йиллари ўрталаридан турли сабабларга кўра, йилига 6 миллион тонна нефт маҳсулотлари сувга қўшилиб кетга бўлса, 70-йилларнинг охирига келиб, бу кўрсатгич 10 милион тоннага етган. Бундан ташқари, ҳар куни денгизларга таркибида симоб бўлган қарийб 5 минг тонна чиқинди ташланган.

1976 йилда махсус комиссия томонидан олиб борилган текширишларда ана шундай чиқиндилардан заҳарланган балиқларни истеъмол қилгани туфайли одамларда 292 турдаги касалликлар келиб чиқиши аниқланган. Ачинарлиси, ана шу хасталикларнинг айримлари инсоннинг бевақт ҳаётдан кўз юмишига олиб келади.

Жахон оммавий ахборот воситаларида инсоннинг табиатга ҳар қандай таъсири ҳақида бири-биридан шов-шувли материаллар кўпаймоқда. Улардан бирида ёзилишича, Австралиянинг жанубий-ғарбий қирғоқларида 80 дан зиёд кит ва делфинлар ихтиёрий равишда сувдан ташқарига чиқиб қолишган. Ажабланарлиси, мутахассислар буни денгиз сут эмизувчиларининг оммавий тарзда ўз жонларига қасд қилиш харакати дея баҳолашмоқда.

Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, ўзига бундай қисматни раво кўраётган денгиз жонзотларининг қарийб барчаси мовий уммонда улкан кемалар парракларидан жиддий яраланишган. Экологлар фикрича, уларнинг бундай ғайритабиий ҳаракатлари денгизларда сув транспорти қатновини камайтириш ва тартибга солиш талаб қилинган ўзига хос исёни бўлиши мумкин.

Маълумки, транспортлардан чиқарилаётган зарарли унсурлар таркибида карбонат ангидрид, углеводород, азот оксиди, алгедид, қўрғошин бирикмаси, бензаперин ва қурум каби моддалар мавжуд. Уларнинг меъёридан ортиши инсон саломатлигига жиддий зарар етказади-юрак хасталиги, нафас сиқиш, бош оғриғи хуруж қилади. Айниқса болаларнинг турли ҳил касалликларга осон чалинишига сабаб бўлади.

Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси “Тошкент ҳақиқати” газетасида “Табиат ва инсон” саҳифасини очган. Бу саҳифада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидаги янгиликлар, хабарлар чоп этилмоқда.

Масалан, “Дуч келган жой-чиқиндихона эмас”. Яшаб турган жойларимизни турли чиқиндилар билан ифлослантириш, аввало ўзимиз, қолаверса, келажак авлод соғлиғига салбий таъсир қилишини тиббиёт ходимлари мунтазам таъкидлаб келишади. Минг афсуски, баъзи фуқароларимиз, ҳатто айрим мансабдор шахслар ҳам бу масалага панжа орасидан қарашади.

Аммо, табиатни асраш ва муҳофаза қилиш, бизнинг, сизнинг, барчанинг ишидир. Чунки инсон соғлиғи унинг энг катта бойлиги ҳисобланади. Соғлом турмуш тарзимиз атроф-муҳитимиздаги холат, истикомат қилаётган ҳудудимизнинг экологик муҳити қай даражада эканлиги билан боғлиқ.

Ҳозирги  вақтда дунё миқиёсида юзага келаётган экологик муаммоларни бартараф этиш борасида халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ, ЮНЕСКО томонидан бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, давлатимиз мазкур соҳа учун кадрлар тайёрлашга катта эътибор бераяпти. Хусусан БМТнинг барқарор ривожланиш учун таълим бўйича 2005-2014 йилларга мўлжалланган декадаситавсияларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, хлқ таълими вазирликлари ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қўшма қарорлар қабул қилинган. Жумладан, “Республикамизда экологик таълимни ривожлантириш ва экологик қадирларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизмини янада такомиллаштириш истиқболлари” тўғрисидаги дастур ва концепция, эколог кадирлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш, таълим муассасаларида экология мавзусига қаратилган тўгараклар, музейлар ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар таълим-тарбия жараёнларига тўла тадбиқ этиб келинмоқда.

Ҳар бир оила, маҳалла ва таълим муассасининг узвий ҳамкорлигида экологик таълим-тарбиянинг изчил ривожланиши, ёшларнинг табиатга бўлган меҳрини уйғотади, шакллантиради.  

 

Адабиётлар

 

1.    Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура: Нутқлар, мақолалар, суҳбатлар.-Т.: Ўзбекистон, 1993.-261 б.

2. Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати // Каримов И.А. Биздан озод ва обод ватан қолсин.-Т.2.-Т.: Ўзбекистон. 1996.-Б. 92-116.

3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: Хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт Кафолатлари.-Т.: Ўзбекистон, 1997.-326 б.

4. Бединов Л. Ўзбекистонинг ҳавоси, иқлими ва қишлоқ ҳўжалиги.-Т.: Ўқитувчи, 1999.-83 б.

5. Табиий муҳитни муҳофазалашнинг геоэкологик асослари: Инженерлик геоэкологияси ва геоэкологик Мутахассислик бўйича бакалавр тайёрловчи олий ўқув юрти учун ўқув қўлл.-Т.: Ўзбекистон, 2000.158 б.

6. Холмўминов Ж. Экология ва ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий масалалари: 100 саволга 100 жавоб.-Т.: Меҳнат, 1999.-96 б.

7. Ғиёсов Ю. Она табиат фидойилари: Андижон вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 10 йиллигига бағишланади.-Андижон: 2000.-63 б.

8.  Ғуломов М. Экология: жиноят ва жазо.-Т.:Ўзбекистон, 2000.-144 б.

 

***

9. Абдуллаева Я. Экологик муаммолар: келиб чиқиш Сабаблари ва оқибатлари // Жамият ва бошқарув.-2004. -№1.-Б. 29-31

10. Ашрапов А. Янгича экологик дунё қараш //Экология хабарномаси.-2005.-№2.-Б. 15-16

11. Бек Бунёд. Табиат муҳофазаси йўлида: Атроф муҳитни муҳофаза қилиш // Ҳуррият.-2005.-14 сент.

12. Жумабекова Қ. Келажак авлодни кўзлаб: 5 июнь-Халқаро атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни //Халқ сўзи.-2004.-5 июнь.

13. Жўраев Ш. Иқлим нега ўзгармоқда: Атроф муҳитга бўлган муносабат ҳақида // Туркистон.-2005.-31 дек.

14. Икромов Р. Экологик ҳуқуқ, унинг ташкилий асослари ҳақида баъзи мулоҳазалар // Ҳаёт ва қонун.-2004.-№2.-Б.60-61.

15. Иргашев Т. Табиат софлиги – инсонлар соғлиги: Тошкент вилоятида экологик вазиятни тартибга солиш ҳақида // Экология хабарномаси.-2005.-№4.-Б.6-9.

16. Исмоилов М. Экологик бошқарув: муаммо ва ечимлар //Фан ва турмуш.-2001.-№5-6.-Б.38

17. Каримов Б. Жамият ва экологик маданият //Мулоқат.-2001.-№5.-Б. 43-44.

18. Каримов Б. Табиат ва жамият муносабатлари //Мулоқат.-2002.-№5.-Б.35-36.

19. Каримов. И. Дарахтлар-табиат кўрки, тирклик томири ҳамдир: Табиатни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик харакатларни олдини олиш // Ишонч.-2005.-11 окт.

20. Мамажонов М. Табиат ва жамият уйғунлиги илми //Фан ва турмуш.-20011-№5-6.-Б. 39.

21. Маматалиева Д. Экологик ва ижтимоий-иқтисодий омиллар: Атроф муҳитнинг ифлосланиши, экологик танчилик ҳақида // Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси.-2003-№3.-Б.63.

22. Маматшокиров С. Экологик барқарорлик омиллари: Тарих ва тараққиёт // Тафаккур.-2002.-№1.-Б.12-13.

23. Маматқулов Р. Табат ва жамият уйғунлиги: ёхуд экологик дунёқараш масалаларига доир айрим мулоҳазалар //Ҳаёт ва қонун.-2005.-№2.-Б. 68-69.

24. Маҳмудов Ш. Экология ва ёш авлод // Фан ва турмуш.-2001.-№1.-Б. 12-13.

25. Нишонов А. Табиатни асраш-оламни асраш: Атроф муҳитни асраш ҳақида // Экология хабарномаси.-2005.-№2.-Б.15-16.

26. Орипов Д. Экологик таъсир, уни камайтиришга оид ҳуқуқий муаммолар: Чиқиндилардан атроф муҳит ва аҳоли соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш масаласи // Ҳаёт ва қонун.-2005.-№1.-Б. 43-44.

27. Очилова Б. Табиатни асраш-ўзимизни асраш: Экология муаммолари //Мулоқат.-2001.-№3.-Б. 17.

28. Позилова С. Оилада экологик тарбия бериш: Экологик таълим-тарбиянинг узлуксизлиги ҳақида // Мактабгача таълим.-2002.-№7.-Б. 8-9.

29. Расулов А. Атроф муҳит озода бўлсин: Тошкент шахар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг пойтахтимизда олиб бораётган ишлари ҳақида // Тошкент оқшоми.-2005.-26 май.

30. Расулова Д. Табиатга муносабат дунёқараш муаммоси: экологик маданиятни ривожлантириш масалалари // Ҳаёт ва қонун.-2003.-№1.-Б. 79-80.

31. Раҳмонов Ф. Инсон ва табиат уйғунлигини таъминлайлик: Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида // Ишонч.-2004.-8 июнь.

32. Рўзиматов С. Она табиат олдида масъулмиз: Табиатни муҳофаза қилиш // Ишонч.-2005.-29 нояб.

33. Саидов А. Сиҳат-саломатлик йили: Ўзбекистон Республикаси экология муаммолари ҳақида // Ижтимоий фикр инсон ҳуқуқлари.-2005.-№1.-Б. 7-9.

34. Соқиев Қ. Она табиатни асрайлик: Атрофни муҳофаза қилиш // Ишонч.-2006.-6 янв.

35. Суюнов А. Наботот олами – ҳаёт малҳами: 5 июнь- Бутун жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни //Мулкдор.-2005.-3 июнь.

 

 

 

 

Тузувчи:                          Н. Аманкелдиева