|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-05-27 13:11:47
25 мая 2017 года для выпускников школы № 206 Яшнобадского района прошел последний звонок. В данном мероприятии участвовали выпускники и их родители, учителя школы, председатель махалли , Работники ИБЦ “Турон” Ташкентской области Д.Турсиматова...
2017-05-07 17:36:12
27 апреля 2017 года завершилась XI Международная конференция «Central Asia–2017: ИНТЕРНЕТ И ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЕ РЕСУРСЫ В НАУКЕ, ОБРАЗОВАНИИ, КУЛЬТУРЕ И БИЗНЕСЕ», способствующая эффективному обмену опытом по проблемам формирования электронных информационных ресурсов, созданию библиотечных систем и их использованию в информационно-библиотечных учреждениях, учреждениях системы образования, архивах, музеях, развитию информационной культуры и медиаинформационной...

 
ОСНОВАТЕЛИ

 

 

 

АБДУЛЛА АВЛОНИЙ

(1878-1934)

 

 

 

 

XX аср ўзбек миллий маърифатпарварлиги йўналишининг атоқли намояндаси, истеъдодли шоир ва драматург, педагог Абдулла Авлоний 1878 йили Тошкентда косиб оиласида дунёга келган. Аввалига эски мактаб ва мадрасаларда таълим олади.

Авлоний мадрасани битириб, мактабдорлик билан шуғулланди. Ўқиш ва ўқитиш усулига ислоҳ киритиб, янги тизимдаги мактаб ташкил этди ва ёш педагог-ўқитувчиларга замонавий билимлар бериш, Шарқ ва Ғарб тилларини ўргатиш каби муҳим таълим-тарбиявий ишларни амалга оширди. У 1907 йилнинг 1 декабрида «Шуҳрат» номли адабий-маърифий. сиёсий газета чиқаради.

Абдулла Авлоний мактаб ўқувчилари учун «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим» (1912), «Тарих», «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» (1913) каби замонаси учун ҳодиса бўлган дарсликларни ёзган.

1895 йилдан ижодий фаолияти бошланган Авлоний «Қобил», «Шуҳрат», «Ҳижрон», «Авлоний», «Сурайё», «Абулфайз», «Индамас» тахаллуслари билан шеър, ҳикоя, фелъетон ва кичик ҳажмли драматик асарлар яратган. Шоир ўз асарларида замонасидаги қолоқликни, жоҳилликни танқид қилади ва кишиларни билимга, маърифатга чақиради. Абдулла Авлоний 1917 йилгача маҳаллий халқ орасидан етишиб чиққан ношир ва журналист сифатида Тошкентда «Шуҳрат», «Осиё» каби газеталарни ташкил этади. У «Адвокатлик осонми?», «Икки муҳаббат», «Тўй», «Съезд», «Лайли ва Мажнун», «Ўликлар» каби драматик асарлар ёзиб, уларда жаҳолат, бидъат, билимсизликнинг фожиали оқибатларини, қўпол ва ярамас урф-одатларни фош этади.

Авлоний 1913 йили «Турон» театр труппасини ташкил этди ва шу театр учун оригинал саҳна асарларини яратиш билан бирга қардош драматургларнинг пьесаларини ўзбек тилига таржима ҳам қилди.

Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган. У маълум муддат Афғонистон халқ маорифи вазири, сўнг Шўролар Иттифоқининг Афғонистондаги консул-элчиси вазифаларида хизмат қилган. Авлоний умрининг сўнгги йилларида Ўрта Осиё Коммунистик университетида дарс бериш билан бирга, қатор ўзбек адабиёти дарсликларини яратган. У 1934 йили 56 ёшида оғир бетобликдан сўнг вафот этган.

 

 

 

ҒУЛОМ ЗАФАРИЙ

(1889—1938)

 

 

 

 

 

Ғулом Зафарий кўп қиррали ижод сохиби бўлиб, у ўзбек миллий театри, театр танқидчилиги, мусиқа маданияти, қолаверса, миллий адабиётимиз тарихида муносиб ўрин эгаллайди. У 1889 йили Тошкентнинг Бешёғоч даҳасига қарашли Каттабоғ маҳалласида таваллуд топган. Аввал эски мактабда, кейин хусусий рус мактабида, Кўкалдош мадрасасида таълим олди. 1912—1924 йилларда Ўш шаҳрида ўқитувчилик қилди. 1914 йилдан бошлаб Тошкентдаги «Турон» труппасида актёрлик қилди, ўқитувчи бўлиб ишлади.

1917 йилдан «Ишчилар дунёси» журнали, шунингдек, билим юртларида фаолият кўрсатади. Ғулом Зафарий ижоди 1914 йилдан бошланган бўлиб, у дастлаб ўз шеърлари билан танилади. Сўнгра эса «Бахтсиз шогирд» (1914) номли бир пардали пьеса ёзади, кейин «Баҳор», «Гунафша», «Тўсқинчилик», «Ёрқиной», «Раҳимли ўқитувчи», «Мозорликда», «Мақтанган киши», «Татимбой ота» ҳамда «Чўпон Темир» (1924), «Ёшлар энди берилмас» (1926) каби пьеса ва достонлар яратади. Ғулом Зафарий драматург сифатида «Ҳалима» пьесаси билан машҳур бўлган. «Ҳалима» 1920 йилда ёзилган бўлиб, ўша йилнинг 14 сентябрида «Турон» труппасида Маннон Уйғур томонидан саҳналаштирилган.

Ғулом Зафарий ўзбек миллий куйлари, мақом ва мақом шўъбаларини жуда яхши билган том маънодаги зиёли эди. Унинг «Шарқ мусиқалари ва чолғулари», «Мусиқа муаммоси», «Ўзбек мусиқаси тўғрисида» каби мақолалари шулар жумласидандир.

Ғулом Зафарий 1937 йилда қатағонга учраган зиёлилардан биридир. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати архивида сақланаётган «дело»га қараганда, Ғулом Зафарий икки бор ҳибсга олинган.

Илк бор ОГПУ коллегиясининг 1933 йил 21 май қарори билан «аксилинқилобий миллатчилик фаолияти» учун уч йилга ғарбий Сибирга сургун қилинган. Қайтиб келгач, иккинчи бор 1937 йилнинг 28 октябрида яна НКВД ходимлари томонидан хибсга олинган ва 1937 йил 4 декабрда отишга ҳукм қилинган. Ҳукм, «дело»да қайд этилишича, «28 декабрь 1937 йилда ижро этилган».

 

 

 

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ

(Жулқунбой)

(1894-1938)

 

 

 

 

 

XX аср ўзбек миллий адабиётининг йирик намояндаларидан бири, буюк романнавис Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди.

Адибнинг илк ижоди 1913—1914 йилларда бошланган бўлиб, дастлаб у шоир сифатида қалам тебратган. Унинг «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Тўй», «Фикр айлағил» каби шеърлари «Садои Туркистон» газетаси ва «Оина» журналида (1914—1915) босилган. А. Қодирий мазкур шеърларида миллатдошларини жаҳолат ва хурофотга қарши курашга чақириб, маърифатпарвар шоир сифатида майдонга чиққан. Бу йилларда у «Бахтсиз куёв», «Ҳеч ким билмасин» (1915) каби саҳна асарларини ҳам ёзган. Унинг «Жувонбоз», «Улоқда» (1916) каби ҳикояларида ўз халқини саводли, билимли, маданиятли ва озод кўриш истаги сезилиб туради.

Адиб дастлабки асарларини турли тахаллуслар остида эълон қилган. Шу тахаллуслардан бири ва халқ ўртасида машҳур бўлгани Жулқунбойдир.

1924 йили Абдулла Қодирий Москвага бориб Журналистлар институтида таҳсил олди. Москвадан қайтиб, «Муштум» журналида штатсиз мухбир бўлиб ишлай бошлади. Унинг «Тошпўлат тажанг нима дейди?» ва «Калвак маҳзумнинг хотира дафтаридан» туркумидаги ҳажвий ҳикоялари шу журналда илк бор босилди.

Абдулла Қодирий 1917—1918 йиллардан бошлаб «Ўтган кунлар» романи учун материал йиғишга киришди. 1922 йилда биринчи ўзбек романининг дастлабки боблари «Инқилоб» журналида чоп этила бошлади. 1925—1926 йилларда «Ўтган кунлар» уч бўлим ҳолида китоб бўлиб нашр этилди. 1928 йили ёзувчининг иккинчи тарихий романи — «Меҳробдан чаён» нашрдан чиқци. Ҳар икки тарихий романда ҳам адиб халқнинг миллий мустамлака зулмидан озод бўлиш ҳақидаги орзу-умидларини ифода қилади.

1934 йилга келиб Абдулла Қодирий қишлоқ хаёти мавзуига бағишланган «Обид кетмон» қиссасини яратди. Шунингдек, у Гоголнинг «Уйланиш» комедияси ва ғарб ёзувчиларининг ҳажвий ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилди.

Абдулла Қодирий Амир Умархон даври ва Намоз ўғри ҳақида романлар яратиш орзусида бўлган. Аммо мустабид тузум бу орзуларининг тўла рўёбга чиқишига имкон бермади. Абдулла Қодирий 1926 йилда «Муштум»да босилган «Йиғинди гаплар» мақоласи туфайли қисқа муддат қамалган. 1937 йилнинг 31 декабрида эса «халқ душмани» сифатида иккинчи бор қамоққа олиниб, 1938 йил 4 октябрда Тошкентда отиб ташланган. Унинг асарлари 1956 йидда оклангандан бошлаб янгидан нашр этилди. Аслида Абдулла Қодирий истиқяол даврига келиб чин маънода ҳурмат ва эъзозга кирди. 1990 йилда Республика Президентининг фармони билан Абдулла Қодирий номидаги Республика Давлат мукофоти таъсис этилди. 1991 йили эса Абдулла Қодирийга Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. 1994 йили — Мустақилликнинг учинчи йилида унга «Мустақиллик» ордени берилди.

Ҳозирги кунда эса бир қатор кўчалар, боғлар, мактаблар, кутубхона ва институтлар ёзувчининг табаррук номи билан аталади. Адиб номидаги Тошкент Давлат маданият институтида энг билимдон талабаларга Абдулла Қодирий номидаги стипендия белгиланган. Бу даврга келиб қодирийшунослик деган фаннинг алоҳида йўналиши янгидан ривож топа бошлади.

 

 

 

ЧЎЛПОН

(Абдулҳамид Сулаймон ўғли)

(1898-1938)

 

 

 

 

Ўзбек адабиётининг ёрқин намоян-даларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 1898 йилда Андижоннинг Қатортерак маҳалласида савдогар оиласида дунёга келган. Отаси  Сулаймонқул Мулла Муҳаммад Юнус ўғли (1874—1929) дастлаб деҳқончилик, сўнгра баззозлик билан шуғулланган.

Чўлпон аввал эски мактабда, сўнгра мадрасалар ва рус-тузем мактабида таҳсил олиб, араб, форс ва рус тилларини мукаммал ўзлаштиради. Мутолаа йўли билан турк, немис ва инглиз тилларини ўрганади. Шарқ ва Ғарб ижтимоий-сиёсий қарашларидан озиқланади. Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз, Умар Хайём, Алишер Навоий каби буюк сўз санъаткорлари ижодини меҳр билан ўрганади. Чўлпон дунёқараши ва ижодининиг шаклланишига аср бошларидаги демократик инқилоблар ҳамда жадидчилик ҳаракати катта таъсир кўрсатган.

Чўлпоннинг ижоди 1913—1914 йиллардан бошланган бўлиб, у аввал «Қаландар», «Мирзақаландар», «Андижонлик» ва, ниҳоят, «Чўлпон» («Тонг юлдузи») тахаллуси билан ижод қилди.

У 1914—1917-йилларда яратган «Қурбони жаҳолат», «Дўхтир Муҳаммадиёр» сингари ҳикоялари, «Ватанимиз Туркистонда темир йўллар» сингари мақолаларида маданият ва маърифат тарғиботчиси сифатида майдонга чиқди.

Чўлпон 1922—1935 йилларда ўзининг «Уйғониш» (1922), «Булоқлар» (1923), «Тонг сирлари» (1926), «Соз» (1935) каби тўртта шеърий тўпламини нашр эттирди. 30-йилларга келиб «Жўр» каби шеърий тўпламини тайёрлади. Аммо «Соз»и чоп этилади-ю, «Жўр» тўплами қатағонлик тузоғига илиниб, қолиб кетади. Шоирнинг тўпламлари орасида «Булоқлар» (1923) алоҳида ажралиб туради.

Тўплам беш бўлимдан иборат бўлиб, улар «Шарқ учун», «Сезгилар», «Севги», «Қора йўллар» ва «Қор қўйнида» деб номланади. Шоирнинг ўзи қайд этишича, мазкур шеърий гулдаста «жаҳон фотиҳлари чангалида эзилиб ётқон Шарқ ўлкаларига» бағишланган.

Чўлпон етук лирик шоиргина эмас, балки «Новвой қиз», «Ойдин кечаларда», «Қор қўйнида лола» каби ўнлаб ҳикоялар, «Кеча ва кундуз» (1936) каби ажойиб роман ҳам яратган истеъдодли адибдир.

У драматург сифатида ҳам салмоқли ижод қилган. Унинг «Ҳалил фаранг», «Чўрининг исёни» каби кичик пьесалари, «Ўртоқ Қаршибоев», «Муштумзўр» каби драмалари ҳамда кўп вақт саҳнадан тушмаган «Ёрқиной» пьесалари машҳур бўлган. Шунингдек, рус ёзувчиси В. Ян билан ҳамкорликда «Ҳужум» драмасини яратган.

Чўлпон моҳир таржимон сифатида В. Шекспирнинг «Ҳамлет» фожиасини, А. С. Пушкиннинг «Дубровский» қиссаси ва «Борис Годунов» пьесасини, М. Горкийнинг «Она» романини ва бошқа кўплаб асарларни ўзбек тилига ўгирган.

Чўлпон ҳам Фитрат ва Абдулла Қодирийлар каби қатағон даврининг қурбони бўлган. У 1937 йилнинг 14 июлида қамоққа олиниб, 1938 йилнинг 4 октябрида отиб ташланган. Чўлпоннинг асарлари узоқ вақт давом этган танаффусдан кейин 1991 йили «Яна олдим созимни» номи билан нашр этилди.

1991 йил 25 сентябрда Чўлпонга вафотидан кейин Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, 1999-йилда эса «Мустақиллик» ордени берилган.

1997 йили адиб таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан унинг кўплаб асарлари янгидан нашр этилди ва у ҳақда илмий тадқиқотлар яратилди.

 

 

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz