|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-05-27 13:11:47
25 мая 2017 года для выпускников школы № 206 Яшнобадского района прошел последний звонок. В данном мероприятии участвовали выпускники и их родители, учителя школы, председатель махалли , Работники ИБЦ “Турон” Ташкентской области Д.Турсиматова...
2017-05-07 17:36:12
27 апреля 2017 года завершилась XI Международная конференция «Central Asia–2017: ИНТЕРНЕТ И ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЕ РЕСУРСЫ В НАУКЕ, ОБРАЗОВАНИИ, КУЛЬТУРЕ И БИЗНЕСЕ», способствующая эффективному обмену опытом по проблемам формирования электронных информационных ресурсов, созданию библиотечных систем и их использованию в информационно-библиотечных учреждениях, учреждениях системы образования, архивах, музеях, развитию информационной культуры и медиаинформационной...

 
ҲАМИД ҒУЛОМ

 

 

 

ҲАМИД ҒУЛОМ

(1919-2005)

 

 

 

 

 

Ўбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси ва давлат мукофотлари лауреати Ҳамид Ғулом етук шоир, носир ва драматург эди. Ҳ. Ғулом 1919 йилда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди., Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё Индустриал  институти (1935—1937) ва Тошкент педагогика институти (1938—1941) да таҳсил олди. 1954 йилда Москвадаги Горький номидаги Жаҳон адабиёти институтига ўқишга борди. Сўнг «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби (1958—1971), «Шарқ юддузи» журналининг бош муҳаррири ва Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётининг директори лавозимларида ишлади.

Ҳамид Ғулом адабиётга ўттизинчи йилларнинг ўрталарида «Бизнинг лагер», «Одам», «Қуёш каби чароғон» (1936) шеърлари билан кириб келди. Ёш шоирнинг ижоди ўзбек адабиётининг катта вакиллари Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода таъсирида камол топди. У ватанпарварлик, душманга нафрат руҳи ифодаланган «Қасосим бор» (1942), «Катерина» (1942), «Украина еллари» (1943) каби шеър ва балладаларини уруш йилларида яратган.

Ҳамид Ғуломнинг кейинчалик яратган «Қўшиқларим» (1949—1956), «Днепр бўйида» (1949), «Ғалаба йўлида» (1952— 1956) асарларида халқимизнинг фашизмга қарши курашдаги қаҳрамонликлари тасвирланган. Унинг «Олмос қизи» (1956), «Тошкентликлар» (1967) асарлари ўзбек пахтакорларининг урушдан аввалги фидокорона меҳнати, халқ ва армиянинг уруш даврида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади. Икки китобдан иборат бўлган «Машъал» (1959) романида Октябрь тўнтаришидан кейинги йиллардаги ўзбек халқи ҳаёти бадиий тахлил этилган.

Ёзувчининг «Сенга интиламан» (1963), «Бинафша атри» каби романлари эса Мирзачўлда ташкил этилган биринчи жамоа хўжалиги ҳақида ҳикоя қилади.

У очеркнавис ва публицист сифатида Ер куррасида рўй бераётган воқеалар, жаҳон халқларининг озодлик учун кураши, тинчлик ва халқаро дўстлик мавзуларини ёритувчи «Қитъалар уйғоқ», «Куба ҳақида ҳикоялар», «Уй», «Хиросима балладалари», «Европа таассуротлари», «Жазоирда тонг» каби асарларини яратди. Адибнинг «Вафонинг узун йўли» хотиралар тўплами ҳам китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинган.

Адибнинг «Муҳаббат навоси» номли икки парда, беш кўринишли мусиқали драмасида XVI асрда Шарқий Туркистоннинг Хўтан шаҳрида яшаган Омоннисо билан Рашидхон ўртасидаги муҳаббат 'ҳақида ҳикоя қилинади.

«Машраб» романи ҳам тарихий мавзуда ёзилган.

Ҳамид Ғуломнинг ўзбек аёлининг янги ҳаётий фаолиятини улуғловчи «Тошкентликлар» (1974) романи Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. Адиб «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган. Ҳамид Ғулом 2005 йилда вафот этган.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz