|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-03-30 18:37:10
28 марта 2017 года в медицинском профессиональном колледже города Бекабад Ташкентской области совместно с Министерством высшего и среднего образования Республики Узбекистан, с Домом союза писателей и информационно-библиотечным центром «TURON» согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан от 12 января 2017 года “О создании комиссии по развитию системы издания...
2017-03-29 11:25:12
Согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан “О создании комиссии по развитию системы издания и распространения книжной продукции, повышению и пропаганде культуры чтения” 27 марта текущего года в центре электромагнитного приспособления Бухарской области был проведен круглый стол на тему “Китоб-эзгулик сари етаклайди”,...

 
УЙҒУН

 

                     

УЙҒУН

(1905-1990)

 

  

 

 

Раҳматулла Отақўзи ўғли Уйғун  1905 йили ҳозирги Қозоғистон Республикаси Жамбул вилоятининг Марки қишлоғида хизматчи оиласида дунёга келди. У қишлоғидаги мактабни тугатгач, Тошкент педагогика техникумида ўқиди.  1925 йилдан бошлаб     Тошкент     қишлоқ хўжалик техникумида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди. Уйғун 1927 йили Самарқанддаги Педагогика академиясига ўқишга кириб, Миртемир, Ҳамид Олимжон, Амин Умарий, Ҳасан Пўлатлар билан танишади.

1929 йили шоирнинг «Баҳор қувончлари» номли биринчи шеърлар тўплами чоп этилди. 30-йилларда шоирнинг «Иккинчи китоб», «Қуёш ўлкаси», «Шеърлар», «Муҳаббат» каби янги шеърий тўпламлари ва бир қатор ҳикоя ва достонлари босилиб чикди.

Шоирнинг, хусусан, 60-йиллардан кейин яратилган шеърларида кўпроқ умуминсоний қадриятларни ардоқлаш етакчилик қилади. Бу жиҳатдан «Хиросима такрорланмасин», «Ҳимолай», «Чодир ёпинган аёл», «Шаҳрингга йўл олдим», «Ҳинд раққосасига» каби шеърлари эътиборғ-а лойиқ. Уйғун шеърияти жанрига кўра ҳам бой. Унда муҳаббат лирикаси, сиёсий лирика, баллада, қўшиқ, латифаларгача мавжуд. Шунингдек, у «Украина еллари», «Жонтемир», «Гуласал» каби достон ва балладалар ҳам яратган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимизнинг фашизмга қарши курашдаги юксак ватанпарварлик фазилатларини куйлаган шоир шеърияти янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Уйғун бу даврда «Она» (1942), «Алишер Навоий» (1943, Иззат Султон билан ҳамкорликда), «Қалтис ҳазил» (1944) каби саҳна асарларини ҳам яратди.

Уйғуннинг урушдан кейинги йиллардаги ижодида уруш ва тинчлик, фидокорона меҳнат мавзулари етакчилик қилди. Шоир шу даврда «Ҳаёт чорлайди» (1954) шеърий тўпламини эълон қидци. «Ҳаёт қўшиғи» (1947), «Олтинкўл», «Навбаҳор» (1948), «Сўнгги пушаймон» (1955) сингари драматик асарларини ёзди. Унинг кейинги йилларда ижод қилган «Парвона» (1956), «Абу Райҳон Беруний» (1973), «Ибн Сино», «Зебуннисо» каби саҳна асарлари ўзбек драматургиясининг яхши намуналаридан ҳисобланади. Уйғун 1952—1954 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлиб ишлади. У ўзбек адабиёти тараққиёти йўлидаги хизматлари учун 1956 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби», 1965 йили эса «Ўзбекистон халқ шоири» фахрий унвонларига, шунингдек, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлди. Уйғун 1974 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясига мухбир аъзо қилиб сайланган. У А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, А.П.Чехов, Л.Н.Толстой, В.Шекспир асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Уйғун 1990 йилнинг феврал ойида 85 ёшида оламдан ўтган.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz