|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-03-30 18:37:10
28 марта 2017 года в медицинском профессиональном колледже города Бекабад Ташкентской области совместно с Министерством высшего и среднего образования Республики Узбекистан, с Домом союза писателей и информационно-библиотечным центром «TURON» согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан от 12 января 2017 года “О создании комиссии по развитию системы издания...
2017-03-29 11:25:12
Согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан “О создании комиссии по развитию системы издания и распространения книжной продукции, повышению и пропаганде культуры чтения” 27 марта текущего года в центре электромагнитного приспособления Бухарской области был проведен круглый стол на тему “Китоб-эзгулик сари етаклайди”,...

 
УСМОН НОСИР

 

 

УСМОН НОСИР

(1912-1944)

 

 

 

 

 

30-йилларда кўзга кўринган ва эл оғзига тушган истеъдодли шоир Усмон Носир 1912 йил 13 ноябрда Наманган шаҳрида дунёга келди.

Ёшлиги Қўқондаги болалар уйида ўтган Усмон ўрта мактабни битиргач, 1931 йилдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Самарқанд Педагогика академиясининг тил ва адабиёт факультетида Амин Умарий, Адҳам Ҳамдамлар билан биргаликда таҳсил олди.

Усмон Носирнинг илк шеърлари мактабда ўқиб юрган вақтларидаёқ матбуотда кўрина бошлаган эди. Шоирнинг «Қуёш билан суҳбат» (1932), «Сафарбар сатрлар» (1932), «Тракторобод» (1934), «Юрак» (1935), «Меҳрим» (1936) каби шеърий тўпламлари, «Норбўта» ва «Нахшон» достонлари бирин-кетин нашр қилинди.

Усмон Носирнинг таржима соҳасидаги хизмати ҳам бебаҳодир. Унинг таржимасида А. С. Пушкиннинг «Боқчасарой фонтани», М. Ю. Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») достонлари ўзбек китобхонларининг қалбига етиб борган.

Жўшқин истеъдод эгаси Усмон Носирнинг асарлари ҳамиша кишини ҳаяжонга солади. Усмон Носир қатағон даврининг қурбонларидан бири сифатида ёш умрини шўро лагерларида азоб-уқубатда ўтказиб, 1944 йили вафот этган.

Усмон Носир 1937 йилнинг 18 июлида ҳибсга олинганда ҳали 25 ёшга тўлмаган эди. Худди шу дамларда у А. С. Пушкиннинг «Боқчасарой фонтани» достонини таржима қилиш баҳонасида Москвада улуғ шоир таваллудининг 100 йиллигида иштирок этишга муяссар бўлган. Хусусан, у таржима қилган «Улуғ кун» Ҳамза театрида муваффақият билан намойиш этилган. «Ватан ҳақида қўшиқ» (Мутал Бурҳонов мусиқаси) Москвада илк бор ўтказилган Ўзбекистон санъати ўн кунлигида ижро этилганда гулдурос қарсаклар билан қарши олинган. Фожиани қарангки, буюк истеъдоднинг ана шундай камолотга кўтарилган бир даврида уни совет давлатининг қатағон сиёсати аямади.

 

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz