|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-05-27 13:11:47
25 мая 2017 года для выпускников школы № 206 Яшнобадского района прошел последний звонок. В данном мероприятии участвовали выпускники и их родители, учителя школы, председатель махалли , Работники ИБЦ “Турон” Ташкентской области Д.Турсиматова...
2017-05-07 17:36:12
27 апреля 2017 года завершилась XI Международная конференция «Central Asia–2017: ИНТЕРНЕТ И ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЕ РЕСУРСЫ В НАУКЕ, ОБРАЗОВАНИИ, КУЛЬТУРЕ И БИЗНЕСЕ», способствующая эффективному обмену опытом по проблемам формирования электронных информационных ресурсов, созданию библиотечных систем и их использованию в информационно-библиотечных учреждениях, учреждениях системы образования, архивах, музеях, развитию информационной культуры и медиаинформационной...

 
ЎЛМАС УМАРБЕКОВ

 

 

 

ЎЛМАС УМАРБЕКОВ

(1934-1994)

 

 

 

 

Истеъдодли адиб Ўлмас Умарбеков тенгдошлари ва устозларининг ҳурмат-эътиборини қозониш бахтига муяссар бўлган ёзувчилардан.

Ўлмас Умарбеков 50—60-йилларда ўзбек адабиётига кириб келган сермаҳсул ва ҳозиржавоб адиблар  сирасига киради.

У 1934 йил Тошкентда туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетига кириб, 1956 йилда уни аъло баҳолар билан битирди.

Ўлмас Умарбеков қарийб қирқ йил тинимсиз изланиш, ижод билан банд бўлди. У ўнлаб ҳикоялар, қиссалар, «Одам бўлиш қийин», «Фотима ва Зуҳра» каби романлари, «Қиёмат қарз», «Шошма, қуёш», «Оқар сув», «Суд», «Комиссия», «Кузнинг биринчи куни», «Аризасига кўра», «Курорт», «Ер ёнганда» каби драматик асарларини яратди. Шунингдек, «Икки солдат ҳақида қисса», «Ўзгаларни деб», «Қалин қорлар бағридаги учрашув» каби кинофильмлар учун сценарийлар ёзди. «Одам бўлиш қийин» романи Ўзбекистон ёшлар ташкилотининг мукофотига (1971), «Икки солдат ҳақида қисса» фильми Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига (1977), «Дамир Усмоновнинг икки баҳори» қиссаси эса Н. Островский номидаги собиқ иттифоқ ёшлар ташкилотининг мукофотига (1984) сазовор бўлди.

Унинг туғилганига 50 йил тўлиши муносабати билан «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони берилди. Ва, ниҳоят, 1992 йилда «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» деган юксак шарафга эга бўлди.

Ўлмас Умарбеков оғир хасталикдан сўнг, 1994 йил 10 ноябрда ҳаётдан кўз юмди. Унинг вафотидан кейин «Фотима ва Зуҳра» романи нашр этилди ва шу асар Муқимий театрида саҳналаштирилди. Ҳозирги кунда унинг номида кўча ва мактаб бор. Уч жилдлиқ «Танланган асарлар»ининг I ва II жилди нашрдан чиқди.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz