|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-03-30 18:37:10
28 марта 2017 года в медицинском профессиональном колледже города Бекабад Ташкентской области совместно с Министерством высшего и среднего образования Республики Узбекистан, с Домом союза писателей и информационно-библиотечным центром «TURON» согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан от 12 января 2017 года “О создании комиссии по развитию системы издания...
2017-03-29 11:25:12
Согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан “О создании комиссии по развитию системы издания и распространения книжной продукции, повышению и пропаганде культуры чтения” 27 марта текущего года в центре электромагнитного приспособления Бухарской области был проведен круглый стол на тему “Китоб-эзгулик сари етаклайди”,...

 
ТОҲИР МАЛИК

 

 

ТОҲИР МАЛИК

(1946)

 

 

 

 

Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир) 1946 йил Тошкентда, зиёли оиласида дунёга келган.

У ўрта мактабни тугатгандан кейин кундузлари қурилишда ишлаб, кечқурунлари Тошкент Давлат университетининг журналистика бўлимида ўқиди. Мактабларда ўқитувчилик қилди, нашриётларда хизмат этди. Республика радио ва телевидение қўмитасида, «Юлдузча» нашриётида, «Гулистон», «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» журналларида адабий ходим, масъул котиб ва бош муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида котиб бўлиб хизмат қилди.

Тоҳир Маликнинг биринчи асари «Ҳикмат афандининг ўлими» 1971 йилда чоп этилган. Сўнгра у «Заҳарли ғубор» (1978), «Сомон йўли элчилари» (1979), илмий-фантастик асарларини, «Чорраҳада қолган одамлар» (1985), «Қалдирғоч» (1987), «Бир кўча, бир кеча» (1988), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990) каби ўнлаб ҳикоя ва қиссалар тўпламларини чоп этди. Ёзувчи кўпинча фантастик, илмий-фантастик ва саргузашт жанрларда ёзади. Адибнинг «Қалдирғоч» қиссаси Абдулла Авлоний тақцири мисолида 20-йиллар ўзбек зиёлиларининг шаклланиши ҳақида баҳс юритади.

Тоҳир Малик сўнгги йилларда романнавис сифатида шуҳрат қозонди. Унинг «Шайтанат» (I китоб, 1992, II китоб, 1995, III китоб, 1997, IV китоб 2000) саргузашт-детектив романи ўзининг маънавий-ахлоқий муаммолари билан талабчан китобхон ва адабий жамоатчилик эътиборини қозонди. Шунингдек, муаллиф «Ёв» (1995) номли қисса ҳам яратган.

Моҳир ҳикоянавис, қиссанавис ва романнавис Тоҳир Малик 2000 – йилда «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» деган юксак унвонга сазовор бўлди. Ҳозирги кунда унинг кўп жилдлик «Сайланма» асарлари чоп этилмоқда.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz