|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-05-27 13:11:47
25 мая 2017 года для выпускников школы № 206 Яшнобадского района прошел последний звонок. В данном мероприятии участвовали выпускники и их родители, учителя школы, председатель махалли , Работники ИБЦ “Турон” Ташкентской области Д.Турсиматова...
2017-05-07 17:36:12
27 апреля 2017 года завершилась XI Международная конференция «Central Asia–2017: ИНТЕРНЕТ И ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЕ РЕСУРСЫ В НАУКЕ, ОБРАЗОВАНИИ, КУЛЬТУРЕ И БИЗНЕСЕ», способствующая эффективному обмену опытом по проблемам формирования электронных информационных ресурсов, созданию библиотечных систем и их использованию в информационно-библиотечных учреждениях, учреждениях системы образования, архивах, музеях, развитию информационной культуры и медиаинформационной...

 
ШУКРУЛЛО

 

 

ШУКРУЛЛО

(1921)

 

 

 

 

Истеъдодли шоир, носир ва драматург Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 1921 йилда Тошкентда туғилган. Дастлабки таълимни олгач, педагогика билим юртида (1935), сўнгра Тошкент Давлат педагогика институтида ўқиган.

 Унинг дастлабки шеърий тўпламлари «Биринчи дафтар» ва «Қалб қўшиқлари» 1949 йилда нашр этилган. Шоир 1948 йилда чоп этилган «Чоллар» достонида янги ерларни ўзлаштиришга киришган замондошлари образини яратди. Кейинчалик яратилган «Икки қоя» (1964), «26-тонг отари» (1970) каби достонлари билан ўзбек достончилиги ривожига муносиб улуш қўшди.

Шукрулло ижодида маънавий-ахлоқий масалаларни  тасвирлаш асосий ўринни эгаллайди. Хусусан, унинг «Хаёт илҳомлари», «Умрим борича», «Инсон ва яхшилик» (1961), «Инсон — инсон учун» (1964) каби шеърий тўпламларига кирган кўпчилик шеърларида инсондаги энг муҳим маънавий-ахлоқий фазилатлар улуғланади. Шоирнинг кейинчалик яратилган «Зарралар» (1973), «Суянчиқ» (1977), «Яшагим келади» (1978), «Сенинг бахтинг» (1988) каби шеърий гулдасталарида ҳам ҳазрати Инсонга таъзим бош ўринда туради. Шукрулло драматург сифатида ҳам қалам тебратиб келади. Унинг «Хатарли йўл», «Табассум ўғрилари» (1977), «Ўғрини қароқчи урди» (1984) каби драмалари республика театрлари саҳналарида намойиш этилган.

Шукрулло моҳир публицист ва носир сифатида ҳам кенг китобхонларга маълум. Бу ўринда унинг адабий-фалсафий мақолаларидан ташкил топган «Қасосли дунё» (1994) китобини эслаш кифоя. Ундаги публицистик мақолалар турли йилларда ёзилган бўлса ҳам, улар замондошимиз маънавиятини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, уни камолот сари етаклаши табиийдир.

Шукрулло носир деганда, унинг қуйидаги асарларини эслаш етарли. Булар «Жавоҳирлар сандиғи» (1983), «Кафансиз кўмилганлар» (1989), «Тирик руҳлар» (1999) хотира-романларидир. Улар маълум маънода автобиографик характерга эга бўлганлигидан ўз маъно ва мазмунига кўра бир-бирини тўлдиради. Бу учала асарни инсон ҳақидаги, инсонга хос ва уни безаб турадиган фазилатларни улуғлайдиган романлар дейиш мумкин.

Шукрулло болалар учун ҳам асарлар яратган. Унинг «Баҳор совғаси» (1962), «Юлдузлар» (1964) каби шеърий тўпламларида болаларнинг такрорланмас ички дунёси, орзу-истаклари, интилиш ва мақсадлари Ватанга бўлган муҳаббат туйғуси билан уйғунлашиб кетади. Уларда дўстлик, она табиат тасвири етакчилик қилади.

У Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz