|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-07-13 15:20:22
Информационно-библиотечный центр “TURON” Ташкентской области принял участие в создании передвижной библиотеки на базе детского оздоровительного лагеря “Алокачи”...
2017-06-29 10:49:19
В 2017 году с 3 по 11 июня прошел третий международный профессиональный форум в городе Судак Республики Крым, Россия «Книга. Культура. Образование. «Инновации» («Крым 2017»).

 
ШАВКАТ РАҲМОН

 

 

 

ШАВКАТ РАҲМОН

(1950-1996)

 

 

 

 

Истеъдодли шоир Шавкат Раҳмон 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган.

1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва  газетасида ишлайди.

1973 йилда Москвадаги М. Горкий номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга кўчиб келиб, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлайди. У шоир сифатида ўзининг такрорланмас овози билан тенгдошларидан ажралиб турарди. Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида босилади. Биринчи шеърий тўплами «Рангли лаҳзалар» (1978). Шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади.

Шавкат Раҳмон таржимон сифатида таниқли испан шоири Лорканинг гўзал шеърларини рус ва испан тилларидан таржима қилиб, икки марта нашр эттиради (1979—1989) ва ўзбек ўқувчисининг маънавий дунёсини бойитишга ҳиссасини қўшган.

Шавкат Раҳмон шеърияти 80-йилларда ўзбек адабиётида кучли оқимни ташкил этган лирик-фалсафий, исёнкорлик руҳидаги асарлар сирасига киради. У узоқ давом этган оғир хасталикдан кейин 1996 йил кузида оламдан ўтди.

 

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz