|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-07-13 15:20:22
Информационно-библиотечный центр “TURON” Ташкентской области принял участие в создании передвижной библиотеки на базе детского оздоровительного лагеря “Алокачи”...
2017-06-29 10:49:19
В 2017 году с 3 по 11 июня прошел третий международный профессиональный форум в городе Судак Республики Крым, Россия «Книга. Культура. Образование. «Инновации» («Крым 2017»).

 
МАҚСУД ШАЙХЗОДА

 

 

МАҚСУД   ШАЙХЗОДА

(1908-1967)

 

 

 

 

 

Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган (2001) машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода 1908 йили Озарбойжоннинг Оқтош  шахрида таваллуд топди.

Бошланғич ва ўрта маълумотни Оқтошда олгач, Боку Олий педагогика институтида сиртдан ўқиди ва 1925 йилдан бошлаб Дарбанд шаҳрида муаллимлик билан шуғулланди.

Шайхзода 1928 йилда Тошкентга келиб, турли газета ва журналлар таҳририятларида, 1935—1938 йилларда эса Фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, 1938 йилдан то умрининг сўнгига қадар Низомий номли Тошкент Давлат педагогика институти (ҳозирги университет)нинг ўзбек классик адабиёти кафедрасида доцент вазифасида хизмат қилиб, юқори малакали кадрлар тайёрлади. Шоирнинг адабий фаолияти 1929 йилдан бошланди. Унинг «Ўн шеър» (1932), «Ундошларим» (1933), «Учинчи китоб» (1934), «Жумҳурият» (1935) тўпламларининг нашр этилиши адабиётга ўзига хос овозли шоир кириб келаётганидан дарак берди.

Уруш йилларида шоир бутун ижодий қувватини, қалб ҳароратини душман устидан ғалабага сафарбар этди. Урушнинг биринчи кунлариданоқ жанг қаҳрамонларини улуғловчи, фронт орқасидаги кишиларнинг фидокорона меҳнатини ифодаловчи «Кураш нечун?» (1941), «Жанг ва қўшиқ» (1942), «Капитан Гастелло» (1941), «Кўнгил дейдики...» каби шеърий тўпламлари, «Жалолиддин Мангуберди» (1944) тарихий драмаси ва бошқа қатор публицистик асарларини яратди.

Мақсуд Шайхзода урушдан кейинги тинч қурилиш йилларида Ватанимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган зафарли меҳнат, тинчлик учун кураш ҳақида «Ўн беш йилнинг дафтари», «Олқишларим», «Замон торлари», «Шуъла», «Чорак аср девони» каби шеърий тўпламларини яратди.

Оташин шоир мустабид тузумнинг жабр-зулмидан четда қолмади. У биринчи бор 1928 йили ОГПУ томонидан қамоққа олинган ва советларга қарши ташвиқотда айбланиб, 3 йилга Ўзбекистонга сургун қилинган эди.

Шайхзода Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасидан ўчирилиб, 1952 йил 22 сентабрда қамоққа олинади ва 25 йилга озодликдан маҳрум этилади.

Шоир Сталин вафотидан кейин озодликка эришгач ижодга қайтиб, 1958 йили кўҳна ва, айни чоғда, навқирон Тошкент шаҳрига бағишланган «Тошкентнома» лирик достонини яратди. Истеъдодли драматург 1960 йилда ёзган «Мирзо Улуғбек» трагедиясида буюк ўзбек мунажжими ва маърифатпарвар подшоси образини ўзбек адибларидан биринчи бўлиб яратди.

Шайхзода Пушкиннинг «Мис чавандоз», Лермонтовнинг «Кавказ асири», Маяковскийнинг «Жуда соз» достонлари ва кўплаб шеърларини, Шекспирнинг «Ҳамлет», «Ромео ва Жульетта» трагедиялари ва сонетларини, Нозим Ҳикматнинг шеърларини, озарбойжон шоирлари асарларини ўзбек тилига ағдарди.

Шайхзода 1967 йили вафот этди. У Тошкентнинг Форобий қабристонига дафн этилган.

Мустақиллик шарофати билан у 2001 йилда «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz