|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-03-30 18:37:10
28 марта 2017 года в медицинском профессиональном колледже города Бекабад Ташкентской области совместно с Министерством высшего и среднего образования Республики Узбекистан, с Домом союза писателей и информационно-библиотечным центром «TURON» согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан от 12 января 2017 года “О создании комиссии по развитию системы издания...
2017-03-29 11:25:12
Согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан “О создании комиссии по развитию системы издания и распространения книжной продукции, повышению и пропаганде культуры чтения” 27 марта текущего года в центре электромагнитного приспособления Бухарской области был проведен круглый стол на тему “Китоб-эзгулик сари етаклайди”,...

 
САИД АҲМАД

 

 

САИД АҲМАД

(1920-2007)

 

 

Ўзбек насрининг пешқадам арбобларидан бири Саид Аҳмад (Ҳусанхўжаев) 1920 йили Тошкентнинг Самарқанд дарвоза маҳалласида дунёга келди.

1939 йили ўрта мактабни, 1941 йили эса олий ўқув юртини тугатди. Адабиёт  дарслари ва тўгаракларида ижодга бўлган ҳаваси ортиб, қўлига қалам ушлаган, вақтли матбуот унинг ижод дорилфунуни бўлган.

Саид Аҳмад дастлаб «Муштум» журналида, Ўзбекистон радиокомитетида (1942—1943), собиқ «Қизил Ўзбекистон» (ҳозирги «Ўзбекистон овози» газетасида) (1942—1947), «Шарқ юлдузи» журналида (1948—1950) ишлаган. Унинғ биринчи ҳикоялар тўплами «Тортиқ» 1940 йилда нашр этилади. Уруш ва урушдан сўнгги йилларда Саид Аҳмад кўплаб фелъетон, очерк ва ҳикоялар ёзган. Унинг «Эр юрак» (1942), «Фарғона ҳикоялари» (1948), «Муҳаббат» (1949) каби тўпламлари нашр этилган. У «Хазина», «Ҳайқириқ», «Раҳмат, азизларим» каби ҳикояларида иккинчи жаҳон урушининг даҳшатли оқибатларини ҳаяжонли тадсвирлайди, уруш қаҳрамонларини улуғлайди.

Саид Аҳмаднинг барча ҳикоялари замонавий мавзуда ёзилган. У ҳикояларида тасвирлайдиган ҳар бир воқеадан фалсафий умумлашма чиқаришга, воқеаларни лирик таъсирчанлик билан ифодалашга, бадиий тасвирларнинг хилма-хиллигига эришишга интилади. «Чўл бургути», «Ўрик домла», «Лочин», «Одам ва бўри», «Бўстон», «Тўйбоши» каби қатор асарлари Саид Аҳмад ижодида ҳам, ўзбек насрида ҳам янгилик бўлган.

Адиб ҳикояларининг бош қаҳрамони ички дунёси бой замондошларимиздир. Ёзувчи «Тоғ афсонаси», «Зумрад», «Муҳаббатнинг туғилиши», «Кўзларингда ўт бор эди», «Пойқадам», «Алла», «Иқбол чироқлари» асарларида ҳаётий характерлар яратган.

Саид Аҳмад ўзининг ҳажвий ҳикояларида тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган ярамас урф-одатлар устидан кулади, муҳим маънавий масалаларни ўртага қўяди. Унинг «Ханка ва Танка», «Лампа шиша» каби ўнлаб ҳажвиялари фикримизнинг далилидир.

Саид Аҳмад кичик ҳажвий асарлари билан ўзбек радио ва телевидениесидаги миниатюралар театрига асос солган.

Саид Аҳмад ҳикоялардан аста-секин йирик полотнолар яратишга ўтди. 1949 йилда чоп этилган «Қадрдон далалар» ва «Ҳукм» (1958) қиссаларидан кейин яратган «Уфқ» (1964) трилогиясида урушдан олдинги ва кейинги давр муаммолари ҳақида баҳс юритади. «Жимжитлик» (1988) романида турғунлик даври иллатлари фош этилади.

Сўнгги йилларда унинг «Хандон писта» (1994), «Бир ўпичнинг баҳоси» (1995) каби ҳажвий ҳикоялар тўпламлари чоп этилди. Шунингдек, у Ойбек, Ғ. Ғулом, А. Қаҳдор, М. Шайхзода, Шуҳрат, Миртемир ва С. Зуннуновалар ҳақида хотиралар яратган.

Саид Аҳмад драматург сифатида ҳам танилган. У «Келинлар қўзғолони», «Куёв» каби саҳна асарларининг муаллифидир.

Саид Аҳмад ҳам қатағон даврининг иккинчи тўлқинига дучор бўлган, қамоқ азобларини тортган ижодкордир.

У «аксилшўравий миллатчилар гуруҳи аъзоси, зарарли ғоялар тарғиботчиси» сифатида айбланиб, Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Жезқазған лагерида бўлади. Унинг «Қоракўз мажнун» (2002) ҳикоялар тўплами бу ҳақдаги аччиқ ҳақиқатни рўй-рост ифодалайди.

Саид Аҳмаднинг «Йўқотганларим ва топганларим», 3 жилдлик «Сайланма»си, «Қарокўз мажнун» ва «Киприкдаги тонг» тўпламига кирган бир қатор қисса ва ҳикоялари унинг истиқлол йилларида завқ-шавқ билан ижод этганидан шаҳодат беради. Адибнинг кўпгина асарлари қардош ва хорижий тилларга ағдарилган.

У Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофотига сазовор бўлган. «Буюк хизматлари учун» ва «Дўстлик» орденлари билан тақцирланган.

Ва, ниҳоят, «Ўзбекистон Қаҳрамони» деган юксак шарафли унвонга ҳам эгадир. Саид Аҳмад 2007 йилда вафот этган.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz