|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-07-13 15:20:22
Информационно-библиотечный центр “TURON” Ташкентской области принял участие в создании передвижной библиотеки на базе детского оздоровительного лагеря “Алокачи”...
2017-06-29 10:49:19
В 2017 году с 3 по 11 июня прошел третий международный профессиональный форум в городе Судак Республики Крым, Россия «Книга. Культура. Образование. «Инновации» («Крым 2017»).

 
ОЗОД ШАРАФИДДИНОВ

 

 

 

ОЗОД  ШАРАФИДДИНОВ

(1929-2005)

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги давлат мукофоти соҳиби «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, профессор Озод Обидович Шарафиддинов 1929 йил 1  мартда Қўқон шаҳрининг Охунқайнар қишлоғида дунёга келди.

1951 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетини битиргач, Москвадаги Жаҳон адабиёти институтининг аспирантурасида таҳсил олиб, номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Озод Шарафиддинов 20-асрнинг 60-йилларидан адабиётшунос сифатида танилган. Озод Шарафиддинов — ҳозирги ўзбек адабиётшунослиги, танқидчилиги, таржимачилигининг етук намояндаси. Унинг бадиий адабиёт муаммоларига бағишланган ўткир мақолалар, айниқса, «замон, қалб, поэзия» китоби ўзбек адабиётига янгича нафас олиб кирди. Унинг тадқиқотлари адабиётни нуқтаи назаридан тадқиқ этган. Унинг тадқиқотлари адабиётни миллий ғоялар ва адабий қонуниятлари асосида таҳлил қилишга бағишланган. «Адабий этюдлар» (1968) китобида ижодкор шахси ва унинг бадиий асардаги ўрни масалалари талқин қилинган. «Яловбардорлар» (1974), «Истеъдод жилолари» (1976) тўпламларига киритилган илмий мақолалари адабий ижоддаги анъаналар, мумтоз адабиётни ўрганиш воситалари ва жаҳон адабиётини ўрганиш муаммолари хақида. Адиб «Биринчи мўъжиза» (1979), «Талант - халқ мулки» (1979), «Адабиёт-ҳаёт дарслиги» (1980), «Ҳаёт билан ҳамнафас» (1983), «Гўзаллик излаб» (1985) асарларида ўзбек шеърияти, насри ва танқидчилигининг муҳим муаммоларини ёритган. Шарафиддиновнинг мунаққидлик фаолиятида икки давр кўзга ташланади. Биринчи давр шўро тоталитар тузумида кечган бўлиб, унда адабиётни тоталитар мафкура ғояларидан ҳимоя қилиш, адабий қонуниятлар асосида тадқиқотлар олиб бориш муаммолари тадқиқ этилган (« Заҳарханда қаҳқаҳа», 1962; «Ҳаётийлик жозибаси, схематизм инерцияси», 1979; «Юртин мадҳи бўлди сўнгги сатри ҳам», 1979; «Шеър кўп аммо шоир-чи?», 1983). Иккинчи давр мунаққид фаолиятида асосий давр бўлиб, у истиқлол йилларидаги ижодини қамраб олади. Шарафиддинов «20-аср ўзбек адабиёти тарихи» ўқув дастури (1997), «20-аср ўзбек адабиёти» (1999) дарслиги муаллифларидан.     

Олимнинг талабчанлик руҳида, жўшқин қалб ҳарорати билан ёзилган адабий-танқидий асарлари, атоқли ўзбек адиб ва шоирлари ҳақида яратган теран илмий тадқиқотлари адабиётимиз ривожига катта ҳисса қўшди.

         У ёш истеъдод эгаларини тарбиялаш ва уларни камолотга етказиш борасида ҳам ибратли фаолият олиб борди. Олим қирқ йил давомида Ўзбекистон Миллий университетида меҳрибон устоз, жонкуяр педагог сифатида самарали хизмат қилди.

Озод Шарафиддинов 1996-1997 йилларда «Тафаккур» журналининг бош муҳаррир ўринбосари, 1997 йилдан то умрининг оҳирига қадар «Жаҳон адабиёти» журналининг бош муҳаррири лавозимларида меҳнат қилди. Бу давр мобайнида у ўзини моҳир раҳбар ва истеъдодли таржимон сифатида ёрқин намоён этиб, журнал саҳифалари орқали халқимизни дунё адибининг нодир намуналаридан баҳраманд этишда жонбозлик кўрсатди.

У, айниқса истиқлол йилларида қатъият ва фидойилик билан ижод қилди. Оғир хасталигига қарамай, адиб ва публицист сифатида «Истиқлол фидойилари», «Чўлпонни англаш», «Довондаги ўйлар», «Президент», «Ижодни англаш бахти» каби салмоқли асарлар яратди.

Озод Шарафиддинов эл-юртимиз олдидаги катта хизматлари муносиб тақдирланди. У «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» унвонларига, «Меҳнат шуҳрати», «Буюк хизматлари учун» орденларига сазовор бўлган эди.

Бутун ҳаётини илм-маърифат ва маънавиятга бағишлаган заҳматкаш олимнинг ўлмас асарлари, сермазмун ҳаёти ёш авлодни тарбиялашда юксак намуна бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон халқининг фидойи фарзанди Озод Шарафиддиновнинг ёрқин хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Узоқ давом этган хасталикдан сўнг 76 ёшида 2005 йилда вафот этди.

  

  

  

  

  

 

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz