|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-03-30 18:37:10
28 марта 2017 года в медицинском профессиональном колледже города Бекабад Ташкентской области совместно с Министерством высшего и среднего образования Республики Узбекистан, с Домом союза писателей и информационно-библиотечным центром «TURON» согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан от 12 января 2017 года “О создании комиссии по развитию системы издания...
2017-03-29 11:25:12
Согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан “О создании комиссии по развитию системы издания и распространения книжной продукции, повышению и пропаганде культуры чтения” 27 марта текущего года в центре электромагнитного приспособления Бухарской области был проведен круглый стол на тему “Китоб-эзгулик сари етаклайди”,...

 
ОДИЛ ЁҚУБОВ

 

 

ОДИЛ ЁҚУБОВ

(1926)

 

 

 

 

 

Одил Ёқубов 1926 йили Қозоғистон Республикаси Чимкент вилояти Туркистон туманининг Қарноқ қишлоғида хизматчи оиласида туғидди. 1944-йилда ўрта мактабни тугатиб, 1945—1950 йилларда армияда хизмат қилди. Ёш аскар совет-япон урушида иштирок этди.

1951 — 1956 йилларда Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетида ўқиди. 1955—1959 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, «Литературная газета»нинг (1959—1963, 1967—1970) республикамиз бўйича махсус мухбири, «Ўзбекфильм» киностудиясида ва Республика кинематофафия қўмитасида бош муҳаррир, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари (1970—1982) бўлиб ишлади.

Сўнгра «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг (1982—1989) бош муҳаррири, Ёзувчилар уюшмасининг раиси (1989—1996), Ўзбекистон Атамалар қўмитаси ва Туркистон халқлари маданияти арбоблари ассамблеясининг вице-президенти (1998—2004) лавозимларида хизмат қилди.

Одил Ёқубовнинг биринчи йирик асари — «Тенгдошлар» қиссаси 1951 йилда босилиб чиқди.

1956 йилда адибнинг «Икки муҳаббат» номли насрий асарлар тўплами нашр этилди. Кейин бирин-кетин «Бир фельетон» қиссаси (1961), «Муқаддас» (1963), «Қанот жуфт бўлади» (1969), «Биллур қандиллар» (1975) каби қиссалари чоп қилинди. Одил Ёқубовнинг «Эр бошига иш тушса» (1969) романи Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги воқеликни акс эттиради.

Одил Ёқубов республикамиз театрларида саҳналаштирилган «Айтсам тилим куяди, айтмасам дилим» (1956), «Юрак ёнмоғи керак» (1957), «Чин муҳаббат» (1958), «Олма гуллаганда» (1960) ва бошқа пьесаларнинг муаллифидир. «Диёнат» романи асосида яратилган кўп серияли видеофильм ҳам муаллифга шараф келтирди. У моҳир таржимон, мунаққид, публицист сифатида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1985) Одил Ёқубов «Улуғбек хазинаси» романи учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1994 йилда «Дўстлик», 1998 йилда эса «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz