|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-03-30 18:37:10
28 марта 2017 года в медицинском профессиональном колледже города Бекабад Ташкентской области совместно с Министерством высшего и среднего образования Республики Узбекистан, с Домом союза писателей и информационно-библиотечным центром «TURON» согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан от 12 января 2017 года “О создании комиссии по развитию системы издания...
2017-03-29 11:25:12
Согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан “О создании комиссии по развитию системы издания и распространения книжной продукции, повышению и пропаганде культуры чтения” 27 марта текущего года в центре электромагнитного приспособления Бухарской области был проведен круглый стол на тему “Китоб-эзгулик сари етаклайди”,...

 
ОЙБЕК

 

                        

 

ОЙБЕК

(1905—1968)

 

 

 

 

 

 

           ХХ аср ўзбек адабиётининг ривожига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йилнинг 10 январида Тошкент шаҳрида, бузчи оиласида дунега келди. Олдин ўрта мактабда, 1922—1925  йилларда эса Тошкент таълим ва тарбия техникумида таҳсил олди. Сўнгра Ўрта Осиё Давлат университетининг ижтимоий фанлар факультетида ўқишини давом эттирди. 1930 йили университетни тугатиб, шу ерда сиёсий иқтисоддан дарс берди.

Ойбек адабиё^га 1926 йили чоп этилган «Туйғулар» шеърий тўплами билан кириб келган. Шоирнинг «Дилбар — давр қизи» (1931), «Ўч» (1932), «Бахтигул ва Соғиндиқ», «Темирчи Жўра» (1933) достонлари ўз даврининг шеърий йилномаларидир».

Ўзбек халқининг 1916 йилги миллий озодлик қўзғолони ёзувчининг «Қутлуғ қон» (1940) романида зўр маҳорат билан реалистик ифодаланган бўлса, «Навоий» (1944) романида ўзбек адабиётида биринчи бўлиб улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий образи яратилган.

Унинг «Олтин водийдан шабадалар» (1949) асарида халқимизнинг урушдан сўнгги даврдаги яратувчилик меҳнати, «Қуёш қораймас» (1958) романида Иккинчи жаҳон уруши фожиалари ўз ифодасини топган. Адибнинг «Улуғ йўл» (1977) асари эса «Қутлуғ қон» романининг мантиқий давоми бўлиб, унда ёзувчи халқ миллий онгининг шаклланишини кўрсатишга интилган.

Ойбек 1949 йилда Покистонга саёҳат қилган. Адиб қардош халқҳаётини, кураш ва интилишларини «Покистон хотиралари» очерклари, қатор шеърлари, «Зафар ва Заҳро», «Ҳақгўйлар» достонларида, ниҳоят, «Нур қидириб» қиссасида тасвирлаган.

Адибнинг «Болалик» хотираларим» автобиографик қиссаси 1963 йилда яратилган. Қиссанинг бош қаҳрамони ёш Мусо, яъни Ойбекнинг ўзидир.

Ойбек 1943 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясига ҳақиқий аъзо этиб сайланган ва 1950 йилгача академияда ижтимоий фанлар бўлимининг раиси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. У юқори малакали филологлар тайёрлашга катта ҳисса қўшган устоздир.

Ойбек 1968 йил 1 июлда 63 ёшида вафот этган. Вафотидан сўнг унинг 20 жилдлик тўла асарлари мажмуаси нашр этилган.

Адиб истиқлол даврида “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган(2000).

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz