|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-07-13 15:20:22
Информационно-библиотечный центр “TURON” Ташкентской области принял участие в создании передвижной библиотеки на базе детского оздоровительного лагеря “Алокачи”...
2017-06-29 10:49:19
В 2017 году с 3 по 11 июня прошел третий международный профессиональный форум в городе Судак Республики Крым, Россия «Книга. Культура. Образование. «Инновации» («Крым 2017»).

 
НЕЪМАТ АМИНОВ

 

 

НЕЪМАТ АМИНОВ

(1937-2005)

 

 

 

 

 

Ҳажвий адабиётимизнинг йирик ва истеъдодли вакили Неъмат Аминов 1937 йил 17 июлда Бухоро вилоятининг Ромитан туманида, темирчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро педагогика институтининг  тарих-филология факультетида таҳсил кўрган (1954—1959).

Унинг дастлабки ҳажвияси 1965 йилда «Устоз, аълам» номи билан «Муштум» журналида босилиб чиққан. Адибнинг биринчи ҳикоялар тўплами — «Икки пуллик обрў», кейин эса «Қирқучинчи почча» (1970), «Лабиҳовуз хандалари» (1977), «Чинорлар қўшиғи» (1984), «Елкасиз полвон» (1986), «Ўғри мушукча» (1987), «Қаҳқаҳа» (1987), «Яллама ёрим» (1988), «Чол боланинг эртаклари» (1990) китоблари босилиб чиқди.

Неъмат Аминов ҳақида гапирганда, унинг «Ёлғончи фаришталар» (1976—1984) деб номланган йирик сатирик асари биринчи бўлиб тилга олинади. Асар яхлит бир мақсадга қаратилган «Елвизак» ва «Суварак» қиссаларидан иборат. Неъмат Аминов «Ёлғончи фаришталар» китоби учун 1987 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ойбек номидаги йиллик мукофотига сазовор бўлган.

Адиб ўзбек адабиётини ривожлантиришдағи хизматлари учун «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонига сазовор бўлган(1992).

Неъмат Аминов 2005 йил 18 октябрда вафот этган.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz