|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-07-13 15:20:22
Информационно-библиотечный центр “TURON” Ташкентской области принял участие в создании передвижной библиотеки на базе детского оздоровительного лагеря “Алокачи”...
2017-06-29 10:49:19
В 2017 году с 3 по 11 июня прошел третий международный профессиональный форум в городе Судак Республики Крым, Россия «Книга. Культура. Образование. «Инновации» («Крым 2017»).

 
МИРПЎЛАТ МИРЗО

 

МИРПЎЛАТ  МИРЗО

(1949)

 

 

 

 

 

Шоир Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилди. Ўрта мактабни тугатгач, Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кирди ва уни 1971 йидда тугатди. Унинг меҳнат фаолияти  «Ёш гвардия» (ҳозирги «Янги аср авлоди» (1971) нашриётида бошланган. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи, «Ёзувчи» нашриётида бош муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб вазифаларида ишлаб келди. Ҳозирги кунда «Жаҳон адабйёти» журнали бош муҳаррирининг ўринбосаридир.

Мирпўлат Мирзонинг ижоди талабалик йилларида бошланган. Унинг дастлабки шеърий туркуми 1971 йилда «Гулистон» журналида, илк шеърий тўплами эса 1975 йилда нашр этилган. Сўнгра «Ишқ фасли» (1978), «Яхши кунлар» (1981), «Сунбула» (1985), «Мовий дарё» (1988), «Атиргул ва юлдузлар» (1990) каби бир қатор тўпламлари чоп этилди.

Мирпўлат Мирзо сўнгги йилларда Лессингнинг «Донишманд Натан» ва Шекспирнинг «Ёз туни ғаройиботлари» асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилди ва бу асарлар ўзбек Миллий драма театрида муваффақият билан саҳнага қўйилди.

Унинг кўплаб таржималари «Жаҳон адабиёти» журналида эълон қилинмоқда.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz