|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-03-30 18:37:10
28 марта 2017 года в медицинском профессиональном колледже города Бекабад Ташкентской области совместно с Министерством высшего и среднего образования Республики Узбекистан, с Домом союза писателей и информационно-библиотечным центром «TURON» согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан от 12 января 2017 года “О создании комиссии по развитию системы издания...
2017-03-29 11:25:12
Согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан “О создании комиссии по развитию системы издания и распространения книжной продукции, повышению и пропаганде культуры чтения” 27 марта текущего года в центре электромагнитного приспособления Бухарской области был проведен круглый стол на тему “Китоб-эзгулик сари етаклайди”,...

 
МИРМУҲСИН

 

 

МИРМУҲСИН

(1921-2005)

 

 

 

 

 

Ўзбек шеърияти ва насрининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, сер-маҳсул ижодкор Мирмуҳсин (Мирсаидов) 1921 йил 3 майда Тошкентнинг Қўрғонтепа маҳалласида кулол оиласида дунёга келган. Мактабни битириб, Тошкент Давлат педагогика  институтига ўқишга кирди.

Адибнинг ижоди 30-йиллардан бошланган бўлиб, дастлаб «Шералининг мардлиги», «Овчи болалар» (1936) каби шеър ва ҳикоялар тўпламлари чоп этилган. Унинг 1939 йилда яратилган «Камар» номли достони кейинчалик йирик эпик жанрга ўтишида кўприк ролини ўйнаган.

Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда Мирмуҳсин ижоди тобора кўпқиррали ва унумли бўлиб борди. У уруш йилларида ўзбек халқининг меҳнат ва жанг майдонларидаги қаҳрамонлигини тасвирловчи шеърлар яратди. Унинг «Эр юрак», «Ватан» (1942) тўпламлари бу жиҳатдан характерлидир.

Мирмуҳсин достоннавис сифатида ҳам танилди. Унинг «Уста Ғиёс», «Дўнан» (1947), «Яшил қишлоқ», «Каадрдонлар» (1954), «Широқ» ва «Невара» каби бир қатор достонлари чоп этилди. Достон жанрида катта тажриба орттирган шоир 1958 йидда «Зиёд ва Адиба» шеърий романини яратди. Худди шу даврдан бошлаб адиб насрий жанрларга ҳам мойиллик билдиради. Унинг «Дорбозлар» (1956), «Жамила» (1957), «Ҳикоялар» (1959), «Қизил дурралар» (1961), «Созанда» (1963) каби насрий китоблари нашр этилди. Унинг бирин-кетин яратилган «Оқ мармар» (1958), «Чўри» (1959), «Тунги чақмоқлар» каби қиссалари эса адибнинг етук шоиргина эмас, моҳир носир ҳам эканлигини кўрсатди. Айниқса, адибнинг араб дунёсига бағишланган туркум ҳикоя ва қиссалари ўзининг насрий истеъдоди катта имкониятга эга эканлигидан дарак берди. Мирмуҳсин кейинчалик халқаро мавзуда «Чодрали аёл» қиссасини ҳам яратди.

Мирмуҳсин моҳир романнавис сифатида самарали ижод қилди. Унинг тарихий мавзуда яратилган «Меъмор» (1974), «Темур Малик», «Турон маликаси» (1997) каби ажойиб эпик полотнолари адабий жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган. «Умид» (1969), «Чиниқиш» (1970), «Дегрез ўғли» (1972), «Чотқол йўлбарси», «Илдизлар ва япроқпар», «Илон ўчи» (1995) сингари романлари замон ва замсшдошлар ҳаётидан ҳикоя қилади. Адибнинг, айниқса «Умид»' романи ўз даврида қизғин баҳсларга сабаб бўлган. Мирмуҳсиннинг бой ва серқирра ижоди эл-юрт томонидан юксак қадрланган. У 1974 йилда «Умид» романи учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. Айни чоғда у Республика халқ маорифи аълочиси, Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиск ҳамдир. Мирмуҳсин сермаҳсул ижоди учун «Эл-юрт ҳурмати» орденига сазовор бўлган.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz