|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-05-27 13:11:47
25 мая 2017 года для выпускников школы № 206 Яшнобадского района прошел последний звонок. В данном мероприятии участвовали выпускники и их родители, учителя школы, председатель махалли , Работники ИБЦ “Турон” Ташкентской области Д.Турсиматова...
2017-05-07 17:36:12
27 апреля 2017 года завершилась XI Международная конференция «Central Asia–2017: ИНТЕРНЕТ И ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЕ РЕСУРСЫ В НАУКЕ, ОБРАЗОВАНИИ, КУЛЬТУРЕ И БИЗНЕСЕ», способствующая эффективному обмену опытом по проблемам формирования электронных информационных ресурсов, созданию библиотечных систем и их использованию в информационно-библиотечных учреждениях, учреждениях системы образования, архивах, музеях, развитию информационной культуры и медиаинформационной...

 
МИРКАРИМ ОСИМ

 

 

МИРКАРИМ ОСИМ

(1907—1984)

 

 

 

 

 

Тарихий мавзудаги асарлари билан эл-юрт оғзига тушган Миркарим Осим 1907-йили Тошкентда, зиёли оиласида дунёга келган. 1917—1920 йилларда «Шамс ул-урфон» номли бошланғич мактабда ўқиган. 1921—1924 йиллардаэса Наримонов номидаги таълим ва тарбия  техникумида таҳсил кўрган. 1926 йилдан Москва Давлат педагогика институтининг тарих-иқтисод факультетида ўқиб, уни 1930 йилда тугатган. Сўнг Самарқанддаги ўқитувчилар тайёрлаш курсида, 1932 йилдан эса Ўзбекистон Маориф халқ комиссарлиги қошидаги Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида ишлаган.

Миркарим Осим ўз фаолиятини шеърлар ёзиш билан бошлади. Тарих фанидан қўлланма, тавсия, дарсликлар яратди. 1940 йилдан Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи «Астробод», «Алишер Навоий ва Дарвешали», «Бадарға», «Навоийнинг хислатлари», «Улуғбек ва Навоий» сингари тарихий қисса ва ҳикоялар ёза бошлад.

Миркарим Осим асарларини мавзу йўналиши бўйича уч катта гуруҳга ажратиш мумкин:

1. Тарихий-қаҳрамонлик мавзуидаги асарлар.

2. Тарихий-маиший мавзуидаги асарлар.

3. Тарихий-биографик асарлар.

Қаҳрамонлик мавзуидаги асарлар жумласига ижодкорнинғ «Ўтрор», «Тўмарис», «Темур Малик», «Александр ва Спитамен» кабиларни киритиш мумкин.

Маиший мавзуидагиларга «Моҳлар ойим ва Хонпошша», «Карвон қўнғироғи», «Элчилар» каби асарлари киради.

Тарихий-биографик асарларининг намуналари қилиб адибнинг «Зулмат ичра нур» (Навоий ҳақида), «Жайҳун устида булутлар» (Беруний ҳақида), «Ибн Сино қисса-си»,  «Алжабрнинг туғилиши» (Ал-Хоразмий ҳақида), «Синган ситор» (Машраб ҳақида) каби қиссаларини кўрсатиш мумкин.

Миркарим Осим 40-йилларда Сталин қатағонининг бегуноҳ қурбонларидан бири бўлиб, кўп йиллар давомида шўро тузумининг жабр-жафоларини чекди.

50-йилларда ватанига қайтган санъаткор тарихий асарлар ёзишда давом этади. Нашриётларда муҳаррир бўлиб ишлайди.

Адибнинг 70 йиллиги муносабати билан унга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.

Миркарим Осим 1984 йилда вафот этган.

2001 йилда эса Ватан олдидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб, унга «Буюк хизматлари учун» ордени берилди.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz