|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-05-27 13:11:47
25 мая 2017 года для выпускников школы № 206 Яшнобадского района прошел последний звонок. В данном мероприятии участвовали выпускники и их родители, учителя школы, председатель махалли , Работники ИБЦ “Турон” Ташкентской области Д.Турсиматова...
2017-05-07 17:36:12
27 апреля 2017 года завершилась XI Международная конференция «Central Asia–2017: ИНТЕРНЕТ И ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЕ РЕСУРСЫ В НАУКЕ, ОБРАЗОВАНИИ, КУЛЬТУРЕ И БИЗНЕСЕ», способствующая эффективному обмену опытом по проблемам формирования электронных информационных ресурсов, созданию библиотечных систем и их использованию в информационно-библиотечных учреждениях, учреждениях системы образования, архивах, музеях, развитию информационной культуры и медиаинформационной...

 
АБДУЛЛА ҚАҲҲОР

 

 

 

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР

(1907-1968)

 

 

 

 

Ўзбек адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшган Абдулла Қаҳҳор 1907 йили Қўқон шаҳрида, темирчи оиласида дунёга келди. Ўрта маълумотни Қўқонда олган Абдулла 1925 йилда Тошкентга келиб, «Қизил Ўзбекистон» газетасида ишлайди.

У Ўрта Осиё Давлат университетининг педагогика факультетида (1930) таҳсил олди. Ёзувчи «Совет адабиёти» журналида масъул котиб, Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир лавозимларида ишлади (1954—1956).

Абдулла Қаҳҳорнинг ижоди 1924 йилдан бошланган. Дастлаб «Муштум» журналида, «Янги Фарғона» ва газеталарда унинг ҳикоя, фелъетон, хабарлари босилди. Ёзувчининг «Олам яшаради» номли биринчи ҳикоялар тўплами 1935 йилда чоп этилади.

30-йилларда адибнинг учта «Ҳикоялар» тўпламлари (1935, 1938, 1939) китобхонлар қўлига тегди. Бу даврда Абдулла Қаҳҳор кичик ҳикоялардан ташқари «Сароб» (1935) романини ёзди. Уруш йилларида ёзувчининг бир қанча фельетон, очерк ва ҳикоялари эълон қилинди. «Асрор бобо», «Дардақдан чиққан қаҳрамон», «Кампирлар сим қоқди», «Хотинлар», «Олтин юлдуз» каби ўнлаб ҳикоя ва қиссаларида ўзбек жангчиларининг мардлиги, халқимизнинг меҳнатдаги жонбозликлари, юксак ватанпарварлиги ифодаланган.

Ёзувчининг урушдан кейинги йилларда яратган «Қўш-чинор чироқлари» (1951) романи жамоалаштириш мавзуига бағишланган.

У ўзининг «Шоҳи сўзана» (1951), «Оғриқ тишлар» (1954), «Тобутдан товуш» (1962), «Аяжонларим» (1967) комедиялари билан ўзбек драматургияси ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Айниқса, «Шоҳи сўзана» пьесасида драматург қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш мавзуини зўр маҳорат билан ёритди.

Пьеса республикамиз ва қатор хорижий мамлакатлар саҳналарида муваффақиятли намойиш қилинди. Ёзувчининг «Синчалак» (1958), «Муҳаббат» (1968), «Ўтмишдан эртаклар» (1965) қиссалари ўзбек насрининг тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

У «Ўтмишдан эртаклар» қиссаси учун Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Ўзбек китобхонлари Абдулла Қаҳҳор таржимасида М. Горькийнинг «Менинг дорилфунунларим», Н. В. Гоголнинг «Ревизор», Л. Н. Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» романи (I, II китоблари) ва бошқа бир қатор асарларни ўз она тилларида ўқишга муваффақ бўлганлар.

Абдулла Қахдор адабиёт соҳасидаги хизматлари учун «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони ва вафотидан кейин «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. У 1968 йил 25 май куни 61 ёшида вафот этган.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz