|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-03-30 18:37:10
28 марта 2017 года в медицинском профессиональном колледже города Бекабад Ташкентской области совместно с Министерством высшего и среднего образования Республики Узбекистан, с Домом союза писателей и информационно-библиотечным центром «TURON» согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан от 12 января 2017 года “О создании комиссии по развитию системы издания...
2017-03-29 11:25:12
Согласно распоряжению Президента Республики Узбекистан “О создании комиссии по развитию системы издания и распространения книжной продукции, повышению и пропаганде культуры чтения” 27 марта текущего года в центре электромагнитного приспособления Бухарской области был проведен круглый стол на тему “Китоб-эзгулик сари етаклайди”,...

 
ЖУМАНИЁЗ ЖАББОРОВ

 

 

 

ЖУМАНИЁЗ ЖАББОРОВ

(1930)

 

 

 

 

Шоир ва драматург Жуманиёз Жабборов 1930 йили Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Пўлоти қишлоғида дунёга келган.

Ўрта мактабни тугатиб, Ўрта Осиё Давлат университетида таҳсил олган. 1952—1953 йилларда Москвадаги Олий Адабиёт курсида ўқиган.

Жуманиёз Жабборовнинг адабий фаолияти 50-йиллардан бошланган. Ҳозиргача ўттиздан ортиқ шеърий, насрий тўпламлар, ўнлаб достон ва драмалар яратган. Айни чоғда болалар шоири сифатида «Тоғдаги учрашув» (1986), «Гулжаҳон ва Ҳасанжон» (1988) тўпламларини нашр эттирган.

Унинг биринчи шеърий тўплами 1953-йилда «Ватанимни куйлайман» номи билан чоп этилган. Шундан сўнг «Баҳор нафаси» (1956), «Гулшан» (1957), «Мақсад йўлида» (1958), «Тоғлар садоси» (1961), «Она ер қўшиғи» (1962), «Субҳидам хаёллари» (1964), «Шеърлар» (1966), «Саҳро санами» (1967), «Йўлдаги ўйлар» (1968), «Қишлоқдаги ҳайкал» (1970), «Лирика» (1970), «Илҳом дақиқалари» (1971), «Эътиқод» (1978), «Муҳаббат наққоши» (1980), икки жилдлик «Сайланма» (1980— 1981), «Достонлар» (1974), «Қуёш юрти» (1983), «Хаёлимда ўзинг» (1985), «Кўнглим гўзали» (1991) каби шеър ва достонлардан иборат тўпламлари, «20 кун дафтари» (1967), «Соҳиллар ҳикояси» (1974) каби насрий асарлари нашр бўлган. Ж. Жабборов истеъдодли шоиргина эмас, драматург сифатида ҳам баракали ижод қилиб келади. Айниқса, у яратган «Ўжарлар» (1971), «Йиллар ўтиб» (1975), «Тўйдан олдин томоша» (1979), «Менинг оппоқ кабутарларим» каби драмалари Тошкентда, қатор вилоят театрларида, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари саҳналарида қўйилган. Сўнгги йилларда шоирнинг «Ажаб дунё, севги дунё» номли сайланмаси нашр этилди. Шунингдек, у Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си ҳамда А. Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи асосида мусиқали драмалар яратди.

Жуманиёз Жабборов таржимон сифатида Лермонтов, Байрон ва Фирдавсий асарларини она тилига ўгирган.

Шоир ва драматург Жуманиёз Жабборов адабиёт ва халқ олдидаги хизматлари учун 1980 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» унвони билан тақдирланган.

Истиқлол даврида эса «Ўзбекистон халқ шоири» унвони ва «Шухрат» медали билан тақдирланди.

 

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz