|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-05-27 13:11:47
25 мая 2017 года для выпускников школы № 206 Яшнобадского района прошел последний звонок. В данном мероприятии участвовали выпускники и их родители, учителя школы, председатель махалли , Работники ИБЦ “Турон” Ташкентской области Д.Турсиматова...
2017-05-07 17:36:12
27 апреля 2017 года завершилась XI Международная конференция «Central Asia–2017: ИНТЕРНЕТ И ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЕ РЕСУРСЫ В НАУКЕ, ОБРАЗОВАНИИ, КУЛЬТУРЕ И БИЗНЕСЕ», способствующая эффективному обмену опытом по проблемам формирования электронных информационных ресурсов, созданию библиотечных систем и их использованию в информационно-библиотечных учреждениях, учреждениях системы образования, архивах, музеях, развитию информационной культуры и медиаинформационной...

 
ҒАЙРАТИЙ

 

 

ҒАЙРАТИЙ

(1902–1976)

 

 

 

 

 

Ўзбек адабиёти равнақига ўз улушини қўшган адиблардан бири Ғайратий — Абдураҳим Абдулла ўғлидир.

У 1902 йилда Тошкентнинг Дегрез маҳалласида ҳунарманд оиласида дунёга келди.

1912—1915 йилларда у эски мактабда, сўнг мадрасаларда таҳсил олади. Шу йилларда Навоий, Муқимий, Фурқат асарлари билан танишади. Октябрь тўнтаришидан сўнг Тошкент (Хадра)даги «Намуна» мактаби қошидаги ўқитувчилар тайёрлаш курсини тугатиб, сўнг халқ маорифи соҳасида ишлайди. Бўлғуси адибнинг илк шеъри 1921 йилда «Болалар ҳафтаси» номи билан «Қизил байроқ» газетасида босилиб чиқади.

1926 йилга келиб, Ғайратий Озарбойжонга бориб, Бокудаги билим юртида ўқийди. У ерда М. Ўрдубодий, М. Мушфиқ, С. Рустам, Ж. Жабарли каби таниқпи адиблар бшган танишади ва мулоқотда бўлади. Бокудан қайтгач, Тошкентдаги мусиқали драма театрида адабий эмакдош бўлиб хизмат қилади.

1929—1931 йилларда Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи бўлиб ишлайди. Унинг биринчи шеърий тўплами 1927 йилда «Эрк товуши» номи билан нашр этилади. 1928 йилда «Яшаш тароналари» шеърий тўплами, «Қутулиш» номли ҳикоялар тўплами чоп этилади.

Шундан сўнг адибнинг «Ҳашар» (1929), «Қора юраклар» (1931), «Ошиқҳукми» (1932), «Онамга хат» (1933), «Танланган асарлар» (1934), «Шикаста» (1935), «Маҳкам» (1935), «Севги» (1939), «Олтин ёшлик» (1940), «Ҳикоялар» (1957), «Танланган асарлар» (1958) каби қатор тўплам ва достонлари нашрдан чиқди. Ғайратий Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Фурқат ва Ҳамза каби устозлари ҳақидаги «Ғурбатда Фурқат», «Шоир», «Ўлмас қўшиқ» каби китобларини чоп этди. «Тепалик мозор» (1956), «Ҳилола», «Сабаби — тириклик» (1958), «Махсум қочди» (1960) каби ҳажвий ҳикоялар ҳам яратди. «Довдираш» номли ҳажвий ҳикоялар тўпламини нашр эттирди.

1972 йилда Ғайратийга «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилган.

У 1976 йил 22 январда вафот қилган. Вафотидан сўнг «Қуёшга муҳаббат» (1980) номли шеърий тўплами нашр этилган.

 

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz