|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-05-27 13:11:47
25 мая 2017 года для выпускников школы № 206 Яшнобадского района прошел последний звонок. В данном мероприятии участвовали выпускники и их родители, учителя школы, председатель махалли , Работники ИБЦ “Турон” Ташкентской области Д.Турсиматова...
2017-05-07 17:36:12
27 апреля 2017 года завершилась XI Международная конференция «Central Asia–2017: ИНТЕРНЕТ И ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЕ РЕСУРСЫ В НАУКЕ, ОБРАЗОВАНИИ, КУЛЬТУРЕ И БИЗНЕСЕ», способствующая эффективному обмену опытом по проблемам формирования электронных информационных ресурсов, созданию библиотечных систем и их использованию в информационно-библиотечных учреждениях, учреждениях системы образования, архивах, музеях, развитию информационной культуры и медиаинформационной...

 
ҒАФУР ҒУЛОМ

 

 

 

ҒАФУР ҒУЛОМ

(1903—1966)

 

 

 

 

Ўзбек адабиётининг машҳур намояндаларидан бири Ғафур Ғулом 1903 йил 10 майда Тошкент шаҳрининг Қўрғонтеги маҳалласида таваллуд топди. Тўққиз ёшида отасидан, ўн беш ёшида онасидан етим қолган Ғафур аввал эски мактабда, сўнгра рус-тузем  мактабида таълим олди. У Октябрь тўнтаришидан кейинги йилларда муаллимлар тайёрлов курсини битириб, янги мактабларда ўқитувчилик қилди.

1923 йилдан болалар уйида мудир ва тарбиячи, сўнг «Камбағал деҳқон», «Қизил Ўзбекистон», «Шарқ ҳақиқати» газеталари таҳририятларида ишлади. Газета унинг учун дорилфунун ролини ўтади, халқ ҳаётини ўрганиш, унга фаол аралашиш йўлида муҳим восита бўлди.

30-йилларда Ғафур Ғулом ҳикоя, очерк, фелъетонлар қатори «Нетай», «Ёдгор», «Тирилган мурда» каби қиссаларини ҳам яратди. Уруш йилларида шоир ўз ижодининг бутун ҳароратини фашист босқинчиларига қарши курашаётган халққа бағишлади, унинг муқаррар ғалабасига ишонч руҳи билан суғорилган шеърлар яратди. У «Сен етим эмассан», «Кузатиш», «Вақт», «Соғиниш» каби шеърлар, публицистик очерк ва мақолалар ёзиб, халқни жанг ва меҳнат ғалабасига отлантирди.

Ғафур Ғулом ўзбек таржима мактабининг майдонга келишига ҳам улкан ҳисса қўшган. У «Отелло», «Қирол Лир» сингари жаҳон адабиёти дурдоналарини ^ўзбек тилига катта маҳорат билан ўгирган. Ғафур Ғулом Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (1943) эди.

У 60 йиллик юбилейи муносабати билан «Ўзбекистон халқ шоири» фахрий унвонига сазовор бўлган (1963). 2000 йилда эса Ватан олдидаги унутилмас хизматлари учун унга «Буюк хизматлари учун» ордени берилди.

Ўзбек шеъриятининг оташин жарчиси, улкан сўз санъаткори Ғафур Ғулом миллий адабиётимизнинг ривожига катта ҳисса қўшган адибдир. Адиб 1966 йилда вафот эттан.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz