|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-07-13 15:20:22
Информационно-библиотечный центр “TURON” Ташкентской области принял участие в создании передвижной библиотеки на базе детского оздоровительного лагеря “Алокачи”...
2017-06-29 10:49:19
В 2017 году с 3 по 11 июня прошел третий международный профессиональный форум в городе Судак Республики Крым, Россия «Книга. Культура. Образование. «Инновации» («Крым 2017»).

 
ФИТРАТ

 

 

ФИТРАТ

(1886-1938)

 

 

 

 

 

Абдурауф Абдураҳмон ўғли Фитрат маданиятимиз тарихида шоир ва носир, драматург ва публицист, тилшунос ва адабиётшунос, тарихчи ва файласуф, санъатшунос ва жамоат арбоби сифатида қолган.

У 1886 йил Бухорода зиёли оиласида  туғилган. Бухоро, Истамбул мадрасалари ва дорилфунунларида ўқиган. Фитрат араб, форс, турк тилларини мукаммал билганлиги туфайли Шарқнинг буюк алломалари ижодини яхши ўзлаштирган.

Фитрат 1909 йили Туркияга ўқишга бориб, 1913 йилгача Истамбул дорилфунунида таҳсил кўрган. Туркияда ташкил топган «Бухоро таълими маорифи» уюшмасида фаоллик кўрсатган. Унинг илк шеърий тўплами 1911 йилда «Сайҳа» («Чорлов») номи билан шу ерда чоп этилган. «Сайёҳи ҳинди», «Мунозара» каби асарлари ҳам шу йилларда Туркияда босилган. 1909—1913 йилларда Туркия дорилфунунида ўқиётганида жадидчилик ғоялари билан танишиб, шу ғоялар билан суғорилган қатор асарлар ёзган. У Туркиядаги таҳсили даврида ўзига Фитрат (зукко, доно, билимдон) деб тахаллус олган.

Фитрат ижодининг бошланиши Туркистонда инқилобий ҳаракатлар кучайган, Шарқ уйғонган даврларга тўғри келади. У 1913 йили форс-тожик тилида яратган «Мунозара» асарида Бухоро амирлигининг диний жаҳолат ва хурофот орқасида бошқа мамлакатлардан орқада қолгани сабабларини очиб ташлайди. Бу даврда Оврўпо фани ва маданиятини тарғиб қилиш ҳам Фитрат маърифатпарварлигининг муҳим йўналишини ташкил этган.

Фитрат 1917 йили Февраль инқилобидан кейин «Ҳуррият» газетасини ташкил этиб, унда халқни истиклол учун курашга даъват этувчи шеър ва мақолаларини эълон қилган. Унинг «Ҳуррият» газетасида босилган «Юрт қайғуси» номли шеър ва сочмаларида Туркистоннинг ҳурлиги учун курашга бел боғлаган лирик қаҳрамоннинг «Мен сен учун туғилдим, сен учун яшарман, сенинг учун ўларман, эй туркнинг муқаддас ўчоғи!» деган даъвати баралла эшитилади. Фитрат фақат етук шоир, публицист ва ҳикоянависгина эмас, етук драматург сифатида ҳам адабиётимиз ва маданиятимиз тарихидан мустаҳкам ўрин эгаллайди. Унинг «Қон», «Бегижон», «Темур сағанаси», «Ўғиз-хон», «Або Муслим», «Ҳинд ихтилолчилари», «Чин севиш» каби драмаларида миллий мустақиллик учун кураш ғояси ёрқин ифодасини топган.

1922 йили нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» тўпламида Чўлпон, Элбек шеърлари билан бирга, Фитратнинг бир қатор шеърий асарлари ҳам илк бор ўзбек ўқувчисига ҳавола этилган. У мазкур тўпламга кирган «Миррих юлдузига», «Беҳбудийнинг сағанасини излаб», «Шарқ», «Шоир» каби шеърларида миллатпарвар ва ватанпарварлик позициясида қатъий турганини яна бир бор намойиш этиб, Октябрдан кейинги воқеаларнинг ғайриинсоний моҳиятини фош этади. Шоир ижоди ва дунёқарашидаги ана шу ҳол кейин ҳам сусаймай, «Абулфайзхон», «Арслон» ва «Восеъ қўзғолони», «Шайтоннинг тангрига исёни» каби драмаларида янада чуқур ўз ифодасини топди. Унинг «Қиёмат» каби ҳикояларида диний фанатизм ижтимоий тараққиётга тўсиқ бўлган куч сифатида фош этилади.

Фитрат, айни пайтда, давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳам фаол хизмат қилган. Жумладан, 1921 — 1923 йилларда Бухоро Халқ Жумҳуриятида маориф халқ нозири бўлиб хизмат қилган,нй923—1924 йилларда эса фрунзечилар томонидан қувғин қилинган шоир Москвадаги Шарқ тиллари институтида илмий фаолият билан шуғулланган, маърузалар ўқиган. Фитратнинг ўзбек тили грамматикасига оид дарсликлари 1925—1930 йилларда беш марта чоп этилган. Тилшунослик ва адабиётшунослик бўйича олиб борган тадқиқотлари учун Фитратга ўзбек олимлари орасида биринчилардан бўлиб профессор унвони берилган.

1991 йил 25 сентябрда Фитратга вафотидан кейин ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти берилди.

 

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz