|            
Главная Библиотека Новости Отзывы DL Каталог

 
  Навигация  
  История Нормативные документы Основатели Структура Читатели О нас пишут… Миллий матбуоти Видные деятели Галерея Контакты 2017 год — «Год диалога с народом и интересов человека» Советует методист Интерактивные услуги Выставка новых книг  
 
  Новости  
 
2017-07-13 15:20:22
Информационно-библиотечный центр “TURON” Ташкентской области принял участие в создании передвижной библиотеки на базе детского оздоровительного лагеря “Алокачи”...
2017-06-29 10:49:19
В 2017 году с 3 по 11 июня прошел третий международный профессиональный форум в городе Судак Республики Крым, Россия «Книга. Культура. Образование. «Инновации» («Крым 2017»).

 
АШУРАЛИ ЖЎРАЕВ

 

 

 

АШУРАЛИ ЖЎРАЕВ

(1956)

 

 

 

 

Ашурали Жўраев адабиётга журналистика орқали кириб келган адиблар сирасига киради.

У 1956 йилда Навоий вилоятининг Навоий туманида туғилган. Ўрта мактаб-ни битирганидан сўнг Тошкентга  келиб, ўз меҳнат фаолиятини «Ташсельмаш» заводида бошлаган.

1974—1978 йилларда Тошкент Давлат маданият институтида ўқиган.

У ўқиш билан бирга 1976 йилдан' бошлаб Тошкент технология билим юртининг кечки бўлимида тарбиячи бўлиб хизмат қилган. Сўнг 1983 йилга қадар шу билим юртида ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими устаси бўлиб ишлаган.

Ниҳоят, 1983—1996 йиллар мобайнида «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида бўлим мудири вазифасини бажарган. 1996 йил Республика Президенти девонида маслаҳатчи бўлган. Ҳозирги кунда эса «Муштум» журналининг бош муҳарриридир.

Унинг «Юрак бўронлари» номли ҳужжатли қиссасида Ботир Зокировнинг фожиавий тақдири, буюк ва такрорланмас санъаткорлиги ишончли тарзда бадиийлаштирилган. У шу асарлари учун республика Ёшлар ташкилоти мукофоти билан тақдирланган.

Адибнинг «Тошбақалар пойгаси», шунингдек, «Ўқ узган ким?» ҳужжатли қиссаси ҳам китобхон эътиборини қозонган.

Логин:
Пароль:
Регистрация
 
  Поиск  
 
Наименование:
Автор:
Категория:



 
All rights reserved. turonlib.uz